Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаяров Шамсиддин Амануллаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Аграр сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.01–«Иқтисодиёт назарияси», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Iqt94.

Илмий маслаҳатчи: Набиев Элшод Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Эркин Джўраевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса:  Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти ҳузуридаги бир марталик илмий кенгаш, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Шодмонов Шерқул Шодмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Хушматов Норқул Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Тўлқин Саъдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.                       

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: аграр сиёсатни амалга ошириш механизмини  такомиллаштириш юзасидан илмий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришда тадбиркорлик субъекти сифатида фермер хўжалиги категорияси илмий жиҳатдан такомиллаштирилган;

илк бор кўп тармоқли фермер хўжалиги категориясининг молиявий барқарорлик ва рақобатбардошлилигини таъминлаш нуқтаи назардан  иқтисодий мазмуни асосланган;

фермер хўжаликларини Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича услубий тавсия ишлаб чиқилган;

кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромад турлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан беш йил муддатга озод этиш таклифи ишлаб чиқилган;

аграр сиёсатни амалга оширишнинг ташқи иқтисодий механизмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини тақдим этиш услуби ҳамда тармоқ маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш устуворлигини аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилган;

тармоқлар хусусиятидан келиб чиқиб, фермер хўжаликларига бериладиган ер участкаларини оптималлаштириш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аграр сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

фермер хўжалиги ва кўп тармоқли фермер хўжалиги тушунчаларига ишлаб чиқилган муаллифлик ёндашувлари, уларга бериладиган ер участкаларини оптималлаштиришга оид назарий-услубий таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг (2018 йил 19 апрель) 3 ва 5-моддаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 24 майдаги 06/1-06/1707-сон ҳамда 2018 йил 3 майдаги 04/4-06-1703-сон маълумотномалар). Илмий натижа асосида фойдаланиш фермер хўжалиги ва кўп тармоқли фермер хўжалиги тушунчаларининг мазмунини очишга ва уларга ер ўлчамларини оптимал тақсимлашни ташкил этишга хизмат қилган;

кўп тармоқли фермер хўжаликларига солиқ имтиёзларини қўллашга доир назарий-услубий тавсия Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (2018 йил 19 апрель) 358-моддасини шакллантиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 24 майдаги 06/1-06/1707-сон маълумотномаси). Натижада кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилган;

фермер ва деҳқон хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги иш ўринларини ташкил этиш жараёнларини имтиёзли молиялаштиришда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш борасида назарий-услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга татбиқ этиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 04-15\\3899-сон маълумотномаси). Натижада тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигига ва бандлик даражасини оширишга таъсирчанлигини ошириш учун хизмат қилган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлашда устуворлик жиҳатидан ёндашув механизми бўйича назарий-услубий таклиф Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (2017 йил 3 август, 42-сон) буйруғи билан тасдиқланган “Асосий фаолият самарадорлигини баҳолашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида кўмакка муҳтож бўлган тез бузилувчи мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш механизми”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2017 йил 3 августдаги ЖМ-1316-сон маълумотномаси). Натижада деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish