Sayt test rejimida ishlamoqda

ИсмаиловАлишерФайзиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Академик лицейларда тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологияларини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped383.

Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбай Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: академик лицейларда тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўқувчиларда тарихий онг ва дунёқарашни ривожлантиришнинг репродуктив, эвристик  ва продуктив даражалари когнитив, эмоционал ва мотивацон фаолиятга доир тарихий билим ва дунёқарашни ривожлантириш компонентларини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;

тарих фанини ўқитишнинг когнитив, эмоционал-образли ҳамда мотивацион-қадриятга йўналтирилган компонентларни ўзида акс эттирувчи назарий модел «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари учун ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар (интерфаол дарс ишланмалари, ишчи дафтарлари, халқаро баҳолаш дастурларига асосланган ўқув топшириқлари) бўйича такомиллаштирилган;

академик лицейда тарих фанини ўқитишнинг хусусий-методик технологиясининг мазмунли ва ташкилий-методик компонентлари «Музей – таълим муассасалари – оила» ҳамкорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

академик лицейларда тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологиялари дидактик экспозицияларни (тарихий саналарни ёдда сақлаш, воқеликларни таҳлил этиш ва баҳолаш, «эстафетали» беллашувларни ташкил этиш, «компетенция пирамидалари») ташкил этиш ва намойиш этиш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Академик лицейда тарих фанини ўқитишнинг инновацион технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар:

академик лицейларда тарих фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда тарихий онг ва дунёқарашни ривожлантиришнинг когнитив, эмоционал ва мотивацион фаолятига доир компонентларининг  репродувтив, эвристик ва продуктив даражаларини аниқлашда фойдаланилган. Шунингдек, тадқиқот иши натижалари ўқувчиларда тарих фанини ўқитиш орқали Ватанга муҳаббат миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат каби сифатларнинг такомиллашишига замин яратган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2639-сон маълумотномаси). Натижада 2017-2018 ўқув йилидан татбиқ этилган академик лицей ўқувчилари учун компетенциявий ёндашувга асосланган «Ўзбекистон тарихи» ва «Жаҳон тарихи» дарсликлари ва «Ўқитувчи китоби» қўлланмалари яратилган;

Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг методик таъминотидан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг «Ёшлар билан ишлаш маърифий-услубий бўлими» фаолиятини такомиллаштиришда, хусусан, Ўзбекистон тарихи давлат музейида экспонатларнинг жойлашиш тартиби, мавзулар кетма кетлиги  ва уйғунлиги, тарихий тасаввурларни шакллантириш, ўқувчининг ахборотни қабул қилиш қулайлигини таъминлашга қаратилган мазмун шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2639-сон,  Фанлар академиясининг 2018 йил 27 апрелдаги 311255-1091-сон маълумотномалари). Натижада ўқувчиларнинг тарих фанини ўзлаштириши ва тарихий тасаввурларининг кенгайишига эришилган;

тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган тарихий шахслар фаолиятини ўрганишга мўлжалланган инновацион технологиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейида 2017 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган экспозицияни ташкил этиш ва намойиш этиш кўргазма концепцияси ҳамда мавзули режасини ишлаб чиқиш жараёнида амалиётга татбиқ этилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 27 апрелдаги 311255-1091-сон маълумотномаси). Натижада академик лицейларда тарих фанини ўқитишда музей педагогикаси имкониятидан фойдаланиш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish