Қосимов Райим Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ғилайликни жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлик омилларини таҳлил қилиш ва уни ҳозирги замон офтальмология ривожланишининг ютуқлари билан такомиллаштириш», 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1674.
Илмий раҳбар: Юсупов Амин Абдуазизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Туйчибаева Дилобар Мираталиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мухамадеев Тимур Рафаэльевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
турли хил жарроҳлик усулларининг самарадорлигини ўрганиш ва жарроҳлик натижаларига таъсир қилувчи асосий хавф омилларини аниқлаш асосида ғилайлиги бўлган болаларни даволаш сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайликда нисбий эҳтимоллар асосида касаллик давомийлиги (имкониятлар нисбати (ИН) - 2,3), ғилайликнинг юқори дастлабки бурчаги 31°дан юқори (ИН - 1,9), бемор ёши 7 ёшдан катта бўлиши (ИН - 1,7) ва ҳамроҳ сурункали касалликларнинг мавжудлиги (ИН - 1,3) даволаш натижасига таъсир этувчи хавф омиллари эканлиги исботланган;
ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларда 1310 нм тўлқин узунлигидаги, икки ўлчамли сканерлаш ва юқори аниқлик қобилиятига эга бўлган ОКТ қўллаш 16 мкм чуқурлик ва 60 мкм кенгликдаги тўғри экстраокуляр мушакларнинг аниқ бириккан жойлашувини аниқлаш имконини бериши исботланган;
ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларни жаррохлик даволашда индивидуал хавф омиллари асосида ғилайликнинг қолдиқ бурчагини олиб ташлаш бўйича такрорий жаррохликнинг олдини олиш имконини берувчи бошқарувчи чоклар усулини қўллашнинг самарадорлиги исботланган;
ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларни жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар хавфи даражасини камайтириш ва жаррохлик ёрдам сифатини оширишга имкон берувчи олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ғилайликни жарроҳлик йўли билан даволаш самарадорлик омилларини таҳлил қилиш ва уни ҳозирги замон офтальмология ривожланишининг ютуқ лари билан такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/88-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайликда нисбий эҳтимоллар асосида касаллик давомийлиги (имкониятлар нисбати (ИН) - 2,3), ғилайликнинг юқори дастлабки бурчаги 31°дан юқори (ИН - 1,9), бемор ёши 7 ёшдан катта бўлиши (ИН - 1,7) ва ҳамроҳ сурункали касалликларнинг мавжудлиги (ИН - 1,3) даволаш натижасига таъсир этувчи хавф омиллари эканлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Офталмология бўлимларидан ўтган 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган беморлар тузилмасида ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлик энг кўп тарқалганлиги аниқланган. Хавф омилларини аниқланиб, ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларининг режалаштирилиши ҳамда амалга оширилиши қайталаниши олди олинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 й.; № 58-U); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 25) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларда жарроҳлик операциясини даволашда мавжуд бўлган усулларнинг самарадорлиги ҳақидаги тушунчалар таҳлил этилган ва чуқурлаштириб ўрганилган. Болаларга страбологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва муқобиллаштириш амбулатор-поликлиника босқичида беморларга операциядан олдинги ва кейинги даврда офталмологик ёрдамни кўрсатиш, ихтисослаштирилган болалар муассасаларини яратиш, хавф омилларини ва ғилайликни эрта аниқлаш, жарроҳлик ёрдамини, офталмологлар, страбологлар, турдош ихтисослик шифокорларини тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш, страбологик ёрдам кўрсатиш бўйича ягона республика стандартини яратиш ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган комплекс тадбирларга асосланган бўлиши лозимлиги аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: Ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларда тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари страбологик хизматни ташкил этишда, ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали сарфланадиган харажатларни 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 1112000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 982000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларда 1310 нм тўлқин узунлигидаги, икки ўлчамли сканерлаш ва юқори аниқлик қобилиятига эга бўлган ОКТ қўллаш 16 мкм чуқурлик ва 60 мкм кенгликдаги тўғри экстраокуляр мушакларнинг аниқ бириккан жойлашувини аниқлаш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда ОКТ усули, унинг ноинвазивлиги ва қулайлиги сабабли ҳар қандай ёшдаги болаларни текширишда қўлланилиши мумкин. ОКТ усули кўзнинг аниқ кўндаланг ва бўйлама ўлчамининг олиш имконини беради. Кўзнинг бўйлама ўқи ва унинг экваторини жойлашуви орасида юқори корреляцион боғлиқлик мавжуд, r=+0,79±0,2, бу математик ҳисоб-китоблар йўли билан ғилайлик сабабли ўтказиладиган операциялар вақтида аралашув ҳажмини аниқлаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 й.; № 58-U); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 25) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда ОКТ усули, унинг ноинвазивлиги ва қулайлиги сабабли ҳар қандай ёшдаги болаларни текширишда қўлланилиши мумкин. ОКТ усули кўзнинг аниқ кўндаланг ва бўйлама ўлчамининг олиш имконини беради, бу ўз навбатида профилактика чора тадбирлари тиббий-ижтимоий самарадорлигини ошириш эвазига ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларнинг саламатлигини яхшилашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда ОКТ усули, унинг ноинвазивлиги ва қулайлиги сабабли ҳар қандай ёшдаги болаларни текширишда қўлланилиши мумкинлиги, диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги беморларда жарроҳлик аралашувини бир босқичда амалга ошириш имконини беради, бу эса бошқа текширувларга қатнамаслик ҳисобига 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 230000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 170000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларни жаррохлик даволашда индивидуал хавф омиллари асосида ғилайликнинг қолдиқ бурчагини олиб ташлаш бўйича такрорий жаррохликнинг олдини олиш имконини берувчи бошқарувчи чоклар усулини қўллашнинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларда бошқарувчи чоклар усулида ғилайлик бурчагини тузатиш бўйича операцияни ўтказиш анъанавий турдаги операциялар билан мос келадиган толерантлик ва натижавийлик даражасини кўрсатган. Бошқарувчи чоклар, анъанавий страбологик операциялар каби юз фоизлик натижани кафолатламайди, лекин режалаштирилган коррекция даражасининг кутилаётган натижаларига (кичик ва катта оғиш бурчаклари) нисбатан юқори даражадаги мавхумлиги бўлган беморларни даволашда айниқса истиқболлилиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 й.; № 58-U); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 25) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайликга эга бўлган болаларни жаррохлик даволашда бошқарувчи чок усулини қўллашнинг самарадорлиги исботланган, бу индивидуал хавф омилларига асосланиб, ғилайлик қолдиқ бурчагини олиб ташлаш учун такрорий жаррохликнинг олдини олишга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли кузатишлар давомида етарли самарадан иборат бўлган алгоритм ишлаб чиқилган, бу алгоритмда илк бор бола ёшига қараб профилактика чоралари ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайликга эга бўлган болаларда бошқарувчи чоклар усулини қўллаганда 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 120000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 180000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларни жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар хавфи даражасини камайтириш ва жаррохлик ёрдам сифатини оширишга имкон берувчи олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар орасида страбологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва муқобиллаштириш амбулатор-поликлиника босқичида беморларга операциядан олдинги ва кейинги даврда офталмологик ёрдамни кўрсатиш, ихтисослаштирилган болалар муассасаларини яратиш, хавф омилларини ва ғилайликни эрта аниқлаш, жарроҳлик ёрдамини, офталмологлар, страбологлар, турдош ихтисослик шифокорларини тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш, страбологик
ёрдам кўрсатиш бўйича ягона республика стандартини яратиш ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган комплекс тадбирларга асосланган бўлиши лозимлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 й.; № 58-U); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 25) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайликга эга бўлган болаларни юритиш тактикаси ишлаб чиқилган, бу жаррохликдан кейинги асоратлар хавфини камайтиришга хамда жаррохлик ёрдам сифатини оширишга ва ижобий самарадорлигига эришиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳамкор ичкарига қочувчи ғилайлиги бўлган болаларни олиб бориш жарралик амалиётида қўлланилиши ўтказилган профилактика натижаларни яхшилашга имкон бериб, бир нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 350000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 170000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.