Холмирзаев Ойбек Тўрамирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Аморф кримнийнинг нуқсонларда ютилиш спектрлари ва электрон ҳолатлар зичлиги » 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM1039
Илмий раҳбар: Икрамов Рустамжон Ғуломжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Гулямов Гофуржон, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Рустамжон Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларга хос бўлган нуқсонлардаги электрон ҳолатлари иштирокидаги оптик ўтишлари учун ютилиш коеффиценти спектрал характеристикаларининг аналитик ифодаларини физик асослаш ва бу спектрлардан фойдаланиб нуқсонлардаги электрон ҳолатлари зичлиги тақсимотини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларнинг оптик ютилиш коеффиценти спектрал характеристикаларини Кубо-Гринвуд формуласи ёрдамида Девис-Мотт яқинлашиш усули билан нуқсонларда ютилиш спектрларини ҳисоблаш имконияти очиб берилган;
биринчи марта нуқсонларда ютилиш спектри учун ёзиладиган Кубо-Гринвуд формуласидаги интегрални аниқ интеграл кўринишида ёзиб, бу формулани ютилган фотонларни энергиясига боғлиқ ҳолда, ажратиб ёзиш усули таклиф қилинган;
биринчи марта нуқсонлар (узилган боғланишлар) да ютилиш коеффиценти спектрларини аналитик ифодалари келтириб чиқарилган ва бу спектрни қийматлари рухсат этилган зоналардаги электрон ҳолатлари зичлиги тақсимоти билан аниқланиши кўрсатилган;
илк бора аморф гидрогенизацияланган кремнийни тажрибалардан аниқланган нуқсонларда ютилиш спектридан фойдаланиб, нуқсонлардаги электрон ҳолатлари зичлиги тақсимотини аниқлаш усули таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аморф кремнийнинг нуқсонларда ютилиш спектрлари ва нуқсонлардаги электрон ҳолатлар зичлиги учун олинган натижалар асосида:
Гидрогенизацияланган аморф яримўтказгичларнинг оптик ютилиш коеффиценти спектрал характеристикаларини Кубо-Гринвуд формуласи ёрдамида Девис-Мотт яқинлашиш усули билан нуқсонларда ютилиш спектрларини ҳисоблаш имконияти очиб берилган янги усулларидан «Фотон» акциядорлик жамиятида аморф яримўтказгичли оптоелектрон қурилмалар ишлаб чиқаришда фойдаланилди («Ўзелтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2024 йил 5 июндаги 117-сон маълумотномаси). “Фотон” аксионерлик жамиятида олиб борилган илмий изланишларда кўрсатилган натижалар асосида намуналар ишлаб чиқишга эришилган;
аморф кремнийнинг нуқсонларда ютилиш спектрлари ва нуқсонлардаги электрон ҳолатлар зичлиги натижаларидан Малайзиянинг “Путра ” университети ИОН маркази илмий лабораториясида янги турдаги органик қуёш элементлари (ДССC) нинг фотоелектрик параметрларини ҳисоблашда қўлланилиши мумкинлиги аниқланди. Ҳисоб-китоблар тажриба натижалари билан мос келиши кузатилди. (Малайзия республикаси “Университи Путра Малайсиа”. 2024-йи 15-августдаги Қ.М.С 00794 (Р) сонли маълумотномаси) Натижада аморф яримўтказгичли (фотодиод, фототранзистор, фототиристор ва қуёш батареяси) намуналари ясалган ва уларнинг ташқи муҳит таъсирини сезиларли даражада камайтириш мумкин эканлиги аниқланган.