Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринбоева Марифатой Ҳайитбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сувли-нефтли эмулсияларни парчалаш учун ёғ кислоталари диетаноламидлари синтези ва коллоид-кимёвий хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/К857.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Абдураҳманов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори, доцент; Бухоров Шухрат Буриевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув-нефт эмулсияларини парчалаш учун ёғ кислотаси диетаноламидлари синтези, коллоид кимёвий хусусиятлари ва деемулгирлаш қобилиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёғ кислоталарининг энг юқори молекуляр оғирлиги кунгабоқар мойида (278,95 г/мол), пахта ва рапс мойларида эса пастроқ - мос равишда 273,71 ва 259,22 г/мол эканлиги ва бу фарқлар ёғ кислоталари таркиби ва ҳар бир ёғ кислота тўйинганлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
ДЕАКМ, ДЕАПМ ва ДЕАРМ нинг ҳисобланган ГЛБ қийматлари 7,21 дан 7,63 гача бўлиб, экспериментал қийматлар эса 7,36 дан 8,56 гача эканлиги  ва бу сирт фаол модданинг сувли фазада эриш қобилияти ҳамда юқори гидрофиллиги аниқланган;
ДЕАКМ ва ДЕАПМ СФМ учун хираланиш нуқтаси ва МКК қийматлари  юқори (156,1 ва 136,3 мг/л), ДЕАРМ учун эса нисбатан паст (112,8 мг/л) эканлиги, паст консентрацияларда мицелла ҳосил бўлиши исботланган;
ДЕАРМ консентрацияси 100,0-112,8 мг/л оралиғида МКК эришиши, эмулсия плёнкаларини парчалаш самарадорлиги эмулсиядаги сув миқдори юқори бўлганида хам бошқа сирт фаол моддалар билан таққослаганда самарали эканлиги аниқланган;
магнит майдон бўлмаганда, нефтдаги хлорли тузлар миқдори ДЕАКМ ва ДЕАРМ 9,4 мг/л дан 5,8 мг/л гача камайтирди. Магнит майдони индуксияси 0,05Тл оширилганида эса синтезланган ДЕАКМ 3,9, ДЕАПМ-3,3, ДЕАРМ-2,6 мг/л.  гача камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик мойлари ёғ кислоталари асосида сирт фаол моддалар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кунгабоқар  мойининг ёғ кислоталаридан олинган деемулгатор ДЕАКМ “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг "2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган   (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2024 йил 29 октябрдаги 02-03-01/207-сон маълумотномаси). Натижада, дегидратация пайтида ДЕАКМ демулгаторидан фойдаланиш импорт қилинган аналогга нисбатан 1% юқори натижага эришиш имконини беради.
сув-нефт эмулсияларини магнит индуксияси билан ишлов бериш ва рапс мойи асосидаги сирт фаол моддалар ёрдамида деемулгирлаш усули “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖнинг 2024-йил 29 октябрдаги 02-03-01/207-сон маълумотномаси). Натижада, ДЕАРМ сарфи 50 г/т миқдорда, 0,2-0,5 м/с эмулсия оқими тезлигида, 0,1 Тл индуксияли магнитли ишлов бериш ва деемулгаторни биргаликда қўллаш натижасида туз миқдорини 1,8 мг/л гача камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish