Давлатова Одина Зокиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фожазит типидаги молекуляр элакларда ароматик углеводородлар адсорбсияси энергетикаси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/К856.
Илмий раҳбар: Рахматкариева Фируза Гайратовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: БаЙ ва БаНаЙ синтетик сеолитларида ион-молекуляр кластерларнинг энергетикаси, тузилиши ва локализациясини юқори аниқликдаги адсорбсион калориметрик қурилма ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Биринчи марта микрокалориметрик усулда бензол, орто-, мета-, пара-ксилол молекулаларнинг БаЙ ва БаНаЙ сеолитларда адсорбсиясининг адсорбсия аниқ изотермалари ва тоʻлиқ термодинамик тавсифлари аниқланган;
БаЙ сеолитларида бензолнинг адсорбсия иссиқлиги то'лқинсимон поғонали бошқичли ко'ринишга пасайиб боради ва ҳар бир босқичда бензол π-комплекслар ҳосил бо'лиши аниқланган;
БаЙ ва БаНаЙ сеолитларда пара-, мета-, орто-ксилол ва бензол молекулалари адсорбсияси жараёнида Ба2+ ва На+ катионларининг содалит ва олтиҳалқали гексогонал призма бўшлиқларидан супербўшлиққа миграцияси исботланган.
БаЙ ва БаНаЙ сеолитларнинг СИИ бўшлиғидаги Ба2+ ва На+ катионлари билан пара-, мета-, орто-ксилол ва бензол молекулалари адсорбсия энтропияси стандарт ҳолат энтропия қийматидан пастда боʻлиши адсорбат молекулалари ((C6Ҳ6)н/Мен+ ва (C6Ҳ6Ч3)н/Мен+) ион-молекуляр комплекслар ҳосил қилганлигидан далолат беради. Шунингдек, пара-, мета-, орто-ксилол ва бензол молекулалари БаЙ ва БаНаЙ сеолитлари матрисасига кучли адсорбсияланиши аниқланган;
Й типидаги Ба2+ ва На+ катионли сеолитларда пара-, мета-, орто-ксилол ва бензол молекулалари адсорбсия изотермалари икки ва уч ҳадли микроғовакларнинг ҳажмий тоʻйиниш назарияcи тенгламалари асосида тавсифланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори вакуумли адсорбсион калориметрик қурилма ёрдамида сеолитлар адсорбсиясининг асосий термодинамик тавсифлари (Н, Г ва С) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт маҳсулотларини ароматик углеводород бирикмалари молекулаларидан тозалашда А ва Й типидаги сеолит аналоглари «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш боʻйича истиқболли ишланмалар роʻйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 16 апрелдаги 02-03-01/111-сон ма'лумотномаси). Натижада, бензин ва дизел ёқилғиси таркибидаги сув молекулаларини тозалаш имконини беради.
нефтни қайта ишлашда нефт маҳсулотларини таркибидаги қўшимча ароматиc бирикмалардан тозалашда Й типидаги На+ ва Ба2+ катионли сеолит аналоглари «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш боʻйича истиқболли ишланмалар роʻйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 16 апрелдаги 02-03-01/111-сон ма'лумотномаси). Натижада, нефтни маҳсулотлари таркибидан ароматик бирикмалар (бензол, о-ксилол, п-ксилол ва м-ксилол) молекулаларидан тозалаш имконини беради.