Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғбердиева Зияда Хотамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритларидан аммоний ва калсий полифосфатларини олиш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т867.
Илмий раҳбар: Мирзакулов Холтура Чориевич техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023. К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Отаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, профессор; Шерқўзиев Дониёр Шерматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ювиб куйдирилган фосфат консентрати (ЮКФК), МҚ фосфоритидан олинган ЭФК ва газсимон аммиак асосида аммоний ва калсий полифосфатларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МҚ ЮКФКдан олинган консентрланган ЭФК асосида ҚПСЕКПФни олиш жараёнига технологик омилларнинг таъсири аниқланган;
Р=1,33÷2,04 қийматларида синтез қилинган монокалсийфосфат дигидратини термик дегидратациялаш усули билан ҚПСЕКПФ олиш жараёнига ҳароратнинг, дегидратациялаш давомийлигига ва доналар ўлчамларига боғлиқлигининг мақбул шароитлар аниқланган;
МҚ ЮКФКдан олинган 56-60% ли ЭФКни аммиак гази билан нейтраллаш, аммиакни узатиш тезлиги таъсирида П2О5-нинг полимерланиш даражасини 47-81% гача ошриш мумкинлиги исботланган;
консентрланган ЭФК, МҚнинг ЮКФК ва аммиак асосида калсий ва аммоний полифосфатларини олишнинг моддий баланслари ва ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. МҚ ЮКФКни консентрланган ЭФК билан қайта ишлаш ва юқори консентрланган ЭФКни газ ҳолатидаги аммиак билан нейтраллаш, ҳамда уларни термик дегидратациялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МҚ фосфоритларини консентрланган ЭФК билан ҚПСЕКПФга қайта ишлаш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ-ҚКда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг 2024 йил 30 июлдаги 74-сон маълумотномаси). Натижада, Р=1,33-2,04 нисбатларининг кенг оралиғида МҚ фосфоритларини консентрланган ЭФК билан парчаланиши натижасида олинган калсий фосфорли ўғитларни термик дегидратация қилиш орқали узоқ муддат давомли таъсир этувчи ҚПСЕКПФни ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини берган;
МҚ фосфоритларидан олинган консентрланган ЭФК ва газсимон аммиак асосида юқори озуқавий компонентли ҚПСЕАПФга қайта ишлаш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ-ҚКда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» АЖ-ҚКнинг 2024 йил 30 июлдаги 74-сон маълумотномаси). Натижада, МҚ ЮКФКдан олинган консентрланган ЭФКни газ ҳолатидаги аммиак билан нейтраллаш йўли билан ҚПСЕАПФни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish