Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирова Меҳрибон Курбондурдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тритикаледан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда турли экиш муддатларида уруғ экиш меъёрларини ишлаб чиқиш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx1403.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Исмоилжон Ибрахимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат универсети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Худайкулов Жонибек Бозарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жумабоев Зухриддин Мўминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги тритикале навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда турли муддатларига боғлиқ ҳолда мақбул уруғ сарф меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги тритикаленинг маҳаллий “Фарход” ва хорижий “Норман” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғ экиш муддатларига боғлиқ ҳолда мақбул уруғ сарф меъёрлари аниқланган;
кузги тритикале навлари уруғлари 15-сентябр муддатида экилганида гектарига 4,0 млн дона/га, 1-октябр муддатида экилганида гектарига 5,0 млн дона, 15-октябр муддатида экилганида гектарига 6,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиш юқори самара бериши исботланган;
кузги тритикале навлари уруғлари турли муддат ва меъёрларда экилганида, униб чиққан кўчатларнинг амал даври охиригача яшовчанлиги бўйича “Фарход” навига нисбатан “Норман” нави устунлик кўрсатиб, уруғлар 15-сентябр муддатида экилганида 0,7-1,0%, 1-октябр муддатида экилганида 0,5-1,1%, 15-октябр муддатида экилганида 0,6-0,9% гача юқори бўлган бўлса, умумий пояга нисбатан маҳсулдор поялар нисбати бўйича “Норман” навига нисбатан “Фарход” навида устунлик кузатилиб, уруғлар 15-сентябр муддатида экилганида 0,5-0,7%, 1-октябр муддатида экилганида 0,7-0,9%, 15-октябр муддатида экилганида 0,9-1,1% гача юқори бўлиши асосланган;
донларнинг сифат кўрсаткичларига кузги тритикале навлари уруғлари турли муддат ва меъёрларда экиб етиштириш ўз таъсирини ўтказиб, оқсил миқдори бўйича “Фарход” навига нисбатан “Норман” навида уруғлар 15-сентябр муддатида экилганида 0,1-0,3%, 1-октябр муддатида экилганида 0,1-0,3%, 15-октябр муддатида экилганида 0,2-0,3% гача юқори бўлган бўлса, дон таркибида клейковина бўйича “Норман” навига нисбатан “Фарход” навида уруғлар 15-сентябр муддатида экилганида 0,4-0,6%, 1-октябр муддатида экилганида 0,5-0,6%, 15-октябр муддатида экилганида 0,5-0,7% гача юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти шароитида кузги тритикале навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Хоразм вилояти шароитида тритикале етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 8.08.2024 йилдаги №05/06-02-626-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида кузги тритикале навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Кузги тритикаленинг “Фарход” ҳамда “Норман” навлари Урганч тумани “Қаландар Сапаев” фермер хўжалигида 10,2 гектар, “Жайхун Чорва насл” фермер хўжалигида 8,8 гектар, “Хайват” фермер хўжалигида 8,8 гектар, Боғот тумани “Шомурод бобо набираси Умиджон” фермер хўжалигида 5,7 гектар, “Рўзмат Матёз” фермер хўжалигида 9,3 гектар, “Чўлқувар” фермер хўжалигида 7,4 гектар, “Қуронбой Содиқ” фермер хўжалигида 10,6 гектар, жами 60,8 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 8.08.2024 йилдаги №05/06-02-626-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни 15-сентябр муддатида экилганида гектарига 4,0 млн дона, 1-октябр муддатида экилганида гектарига 5,0 млн дона, 15-октябр муддатида экилганида гектарига 6,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилганида юқори самарадорликка эришилган;
Кузги тритикаленинг “Фарход” ҳамда “Норман” навларини 15-сентябр муддатида экилганида гектарига 4,0 млн дона, 1-октябр муддатида экилганида гектарига 5,0 млн дона, 15-октябр муддатида экилганида гектарига 6,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб етиштириш технологияси Урганч ва Боғот туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 8.08.2024 йилдаги №05/06-02-626-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали рентабеллик даражаси “Фарход” навида 46,3 фоизга, “Норман” навида 48,7 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish