Шаджалилова Мукаррам Салимджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ичак инфекцияларининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Tib307.
Илмий маслаҳатчи: Касымов Ильхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Алтиной Турсунбаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Холида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори; Худайкулова Гулнора Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Вирусология илмий-текшириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: болаларда ичак инфекцияларининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволаш самарадорлигини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда ўткир ичак инфекцияларида полирезистент Salmonella typhimurium var. Copengagen штамми чақирган ўткир ичак касаллигида гемоколит, гипертермия ва токсикодистрофик ҳолатларнинг устуворлиги аниқланган;
болаларда ўткир ичак инфекциялари турли шаклларининг клиник ва лаборатор хусусиятларини касаллик кўзғатувчисига ва ичакдаги бифидофлора, лактофлора ва ферментатив фаолликдаги ичак таёқчалари ҳолатига боғлиқлиги асосланган;
болалар ўткир ичак инфекцияларида инфекцион жараён давомида яллиғланишга хос цитокинларнинг (ИЛ-1, ИЛ-4, ИЛ-6 ва ФНО) ортиши исботланган;
ўткир ичак инфекцияларида ИЛ-6 ва ИЛ-4 яллиғланишга хос цитокинлар ортишини прогностик аҳамияти аниқланган;
болалар ўткир ичак инфекцияларининг оқибатлари қўзғатувчининг патогенлиги ҳамда беморнинг преморбид ҳолатига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ичак инфекцияларининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Инвазив диареяларни клинико-эпидемиологик мониторинги ва даволаш усулларини оптималлаштириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 30 мартдаги 8Н-д/23-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма инвазив диареяларни эрта ташхислаш, тарқалиши ва клиник кечишини аниқлаш, беморларни кузатиш ҳамда даволаш чора-тадбирларини ўз вақтида қўллаш имкониятини яратган;
болаларда ичак инфекцияларининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар 4-сон болалар юқумли касалликлари шифохонаси ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти клиникаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 8н-з/162-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини оширган, ўткир ичак инфекцияларини барвақт аниқлаш ва беморларни назорат қилиб туриш орқали юқумли касалликлар тарқалишини 17% камайтиришга, шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.