Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Шухратжон Ҳусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддатлари ва кўчат қалинлигини нўхат ўсимлигини ўсиши, ривожланиши ҳамда дон ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx1211.
Илмий раҳбар: Мўминов Абдували Акбаралиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобомуродов Зиёдулло Сайфиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг бўз ўтлоқи тупроқлари шароитида нўхат экинидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва кўчат қалинликларига бўлган талабини аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг бўз ўтлоқи тупроқлари шароитида нўхатнинг “Зумрад” навидан юқори ва сифатли дон ҳосил етиштиришда уруғ экишнинг мақбул муддати ва экиш тизими ишлаб чиқилган;
уруғ экиш муддатлари кўчатларнинг униб чиқишига ўз таъсирини кўрсатиб, 20-ноябр муддатида экилганида 102 кунда, 20-феврал муддатида экилганида 22 кунда, 10-март муддатида экилганида 14 кунда униб чиқиши исботланган;
уруғларни 20-ноябр муддатида экиш нўхат илдизида туганаклар сонини 20-февралда экишга нисбатан шохланишда 60 см тизимда ўртача 2,0 дона/туп, 90 см тизимда 1,4 дона/туп, шоналашда мос холда 10,8-8,8 дона/туп, гуллаш фазасида 4,0-2,6 дона/туп, дуккаклаш фазасида 3,7-2,9 дона/туп, 10-мартда экишга нисбатан шохланишда 60 см тизимда ўртача 5,3 дона/туп, 90 см тизимда 6,3 дона/туп, шоналашда мос холда 14,6-15,4 дона/туп, гуллашда 10,2-12,8 дона/туп, дуккаклашда 10,3-13,8 дона/туп гача юқори бўлиши асосланган;
Уруғларни 20 ноябрда экилганда энг юқори кўрсаткичлар кузатилиб дони таркибида оқсил миқдори 25,4-26,5% ни ташкил этди. Иккинчи муддатда 20 февралда экилганда оқсил миқдори 24,0-25,2% ни ташкил этди. Учинчи муддат 10 мартда экилганда оқсил миқдори 22,9-24,1% ни ташкил этганлиги аниқланган.
Уруғларни 20 ноябрда экилганда энг юқори кўрсаткичлар кузатилиб дони таркибида мой миқдори 5,5-6,3% ни ташкил этди. Иккинчи муддатда 20 февралда экилганда мой миқдори 4,8-5,8% ни ташкил этди. Учинчи муддат 10 мартда экилганда мой миқдори 4,2-5,4% ни ташкил этганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти шароитида нўхатнинг “Зумрад” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ва тизимини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Кластер, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Суғориладиган майдонларда нўхат етиштириш агротехнологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 8.10.2024 йилдаги 05/05-02-865-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқон хўжаликларида нўхат навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Нўхатнинг “Зумрад” навини турли муддат ва тизимларда экиб етиштириш технологияси Пахтаобод тумани “Хожимирза” фермер хўжалигида 3,6 гектар, “Миртер мур” фермер хўжалигида 3,8 гектар, Избоскан тумани “Пойтуғ ойбулоқ” фермер хўжалигида 2,6 гектар, “Илёсбек имкон Замини” фермер хўжалигида 2,7 гектар, “Каримжон ишончи” фермер хўжалигида 2,9 гектар, Андижон тумани “Олтин нур” фермер хўжалигида 3,6 гектар, “Файзулло мероси” фермер хўжалигида 4,5 гектар, “Бўтақора юксалиши” фермер хўжалигида 4,2 гектар, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг марказий хўжалигида 5,5 гектар, жами 33,4 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 8.10.2024 йилдаги 05/05-02-865-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни 20-феврал муддатида якка қатор усулида экилганида 60х7,5-1 тизимда, қўш қатор усулида экилганида 90х30х9-1 тизимда экиб етиштирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Нўхатнинг “Зумрад” нави уруғларини 20-феврал муддатида якка қатор усулида экилганида 60х7,5-1 тизимда, қўш қатор усулида экилганида 90х30х9-1 тизимда экиб етиштириш технологияси Пахтаобод, Избоскан, Андижон туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 8.10.2024 йилдаги 05/05-02-865-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали дон ҳосилдорлиги 60х7,5-1 тизимда экилганида 3,0-6,4 ц/га, 90х30х9-1 тизимда экилганида 2,9-6,2 ц/га, рентабеллик даражаси 60х7,5-1 тизимда экилганида 18,1-38,9 фоизга, 90х30х9-1 тизимда экилганида 18,8-38,5 фоизга ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish