Sayt test rejimida ishlamoqda

Коххаров Мирзохид Хусанбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «5А типидаги синтетик цеолитларда органик ва ноорганик бирикмалар адсорбциясининг асосий термодинамик хусусиятлари ва механизмлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/K171.
Илмий маслаҳатчи: Рахматкариева Феруза Гайратовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Доврон Абдукодирович, кимё фанлари доктори, профессор; Очилов Ғолибжон Мамаюнусович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 5А русумидаги цеолитларда турли физкимёвий табиатдаги молекулалар адсорбциясининг изотермалари, дифференциал энтальпиялари, энтропия ўзгариши, иссиқлик мувозанати вақти хусусиятларини ва адсорбция механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Са2+ ва Na+ катионли 5А русумидаги цеолитларда NH3, H2S, COS, C2H6, CH3SH молекулалари адсорбциясининг изотермалари, иссиқлик мувозанати вақти ва асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) аниқланган, адсорбция изотермалари МҲТНда қайта тавсифланган, адсорбция изотермалари ва механизмлари МҲТНнинг уч ҳадли математик аппарати тенгламалари асосида исботланган;
NH3 молекулалари CaA (M-22) цеолитининг Na+ катионлари билан тетрамер 4NH3:Na+, Са2+ катионлари билан димер 2NH3:Са2+ ион-молекуляр комплексларини, Са2+ да адсорбцияланган 2 та NH3 молекулалари билан кейинги NH3 молекулалари адсорбент-адсорбат-адсорбат Са2+:2NH3:2NH3, умумий ҳолда 8NH3:CaA (M-22) комплексини ҳосил қилиши аниқланган;
CaA (M-34) цеолитининг Na+ катионлари билан NH3 молекулалари тетрамер 4NH3:Na+, Са2+ катионлари билан димер 2NH3:Са2+ ион-молекуляр комплексларини ҳосил қилиши, адсорбат-адсорбат адсорбцияланмаслиги, умумий ҳолда 6NH3:CaA (M-34) комплексини ҳосил қилиши исботланган;
CaA (M-22) цеолитининг Na+ катионлари билан H2S молекулалари тример 3H2S:Na+, Са2+ катионлари билан мономер 1H2S:Са2+ ион-молекуляр комплексларини, умумий ҳолда 4H2S:CaA (M-22) комплексини ҳосил қилиши ва 0,78 ммоль/г H2S молекулалари цеолитнинг катионсиз қисмида адсорбцияланиши аниқланган;
CaA (M-34) цеолитининг Na+ катионлари билан H2S молекулалари тетрамер 4H2S:Na+, Са2+ катионлари билан мономер 1H2S:Са2+ ион-молекуляр комплексларини, умумий ҳолда 5H2S:CaA (M-34) комплексини ҳосил қилиши ва 0,8 ммоль/г H2S молекулалари цеолитнинг катионсиз қисмида адсорбцияланиши исботланган;
CaA (M-22) ва CaA (M-34) цеолитининг Na+ катионлари билан COS молекулалари тример 3COS:Na+, Са2+ катионлари билан мономер 1COS:Са2+ ион-молекуляр комплексларини, умумий ҳолда 4COS:CaA комплексини ҳосил қилиши аниқланган;
CaA (M-22) ва CaA (M-34) цеолитининг Na+ катионлари билан этан молекулалари димер 2C2H6:Na+ ион-молекуляр комплексларини ҳосил қилиши, тажриба босимида Са2+ катионларида адсорбцияланмаслиги исботланган;
CaA (M-22), CaA (M-34) цеолитларининг Na+ ва Са2+ катионлари билан CH3SH молекулалари 1CH3SH:Na+ ҳамда 1CH3SH:Са2+ мономер ион-молекуляр комплексларини, цеолитларнинг Na+ катионида адсорбцияланган дастлабки CH3SH молекулалари билан адсорбат-адсорбат мономер комплексини, умумий ҳолда 3CH3SH:CaA (M-22, М-34) комплексларини ҳосил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори вакуумли адсорбцион-калориметрик қурилмада адсорбциянинг асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) бўйича олинган илмий натижалари асосида:
СаА русумидаги цеолитлари аналоглари билан газни сувдан тозалаш «O'ZLITINEFTGAZ» AJ да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 05-18-8/623-сон маълумотномаси). Натижада газ таркибидаги сув молекулаларидан тозалаш даражасини 2,9 мг/л дан 1,2 мг/л гача камайтириш имконини берган;
CaA русумидаги цеолитлари аналоглари билан газни H2S, COS ва CH3SH дан тозалаш «O'ZLITINEFTGAZ» AJда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 05-18-8/623-сон маълумотномаси). Натижада газ таркибидаги H2S 2,9 мг/л дан 0,0031 мг/л, COSни 0,487 мг/л дан 0,0031 мг/л ва метилмеркаптан 0,8954 мг/л дан 0,00021 мг/л гача камайтириш имконини берган;
СаА русумидаги цеолитлар аналоглари билан газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш усули «O'ZLITINEFTGAZ» AJда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 05-18-8/623-сон маълумотномаси). Натижада, газ таркибини аммиак 3,2 мг/л дан 1,5 мг/л ва этан 1,5 мг/л дан 0,51 мг/л гача камайтириш имконини берган;
СаА русумидаги цеолитлар аналоглари билан нефт маҳсулотлари таркибида мавжуд бўлган H2S ва COS каби қўшимча бирикмалардан, шунингдек CH3SH ва C2H6S дан тозалаш усули «Фарғона НҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нинг 2023 йил 04 сентябрдаги 01-02/2001-сон маълумотномаси). Натижада, нефт таркибини H2S дан 98%, CH3SH ва C2H6S дан 93% гача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish