Sayt test rejimida ishlamoqda

Номурадов Нурбек Файзулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Биопарчаланувчи полиетилен/желатин полимер аралашмалари: тузилиши ва хоссалари” 01.04.06-Полимерлар физикаси (физика-математика фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/FM1102
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ашуров Нигмат Рустамович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.К/FM/Т.36.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Абдураҳмонов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Ашуров Нурбек Шодиевич, физика-математика фанлари номзоди катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: “Фан ва тараққиёт” Давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Полиетилен ва термопластик желатин асосида биопарчаланувчи полимер композицияларни яратиш, структуравий хусусиятларининг механик ва биопарчаланувчи хоссалари билан ўзаро боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта, нисбатларни (сув, глицерин, ёғ ва желатин) ўзгартириш орқали эластиклик модули (Э), оқувчанлик чегарасидаги кучланиш (σ) ва узилишдаги нисбий узайиши бўйича кенг физик-механик хусусиятларга эга бўлган термопластик желатин олинди;
полиетилен/желатин аралашмаси компонентларининг бир-бирига мос келмаслиги туфайли тизимда механик хоссалари паст кўрсаткичли аралашманинг қўпол дисперс морфологияси шаклланди, компатибилизаторнинг 25 % гача киритилиши 10 мкм ўлчамли желатин заррачаларининг барқарорлашишига ёрдам бериши аниқланди;
биринчи марта малеинизацияланган полиетиленнинг желатин билан пайванд сополимери кўринишидаги полимер матрицада малеин ангидридининг (0,5 ÷ 5% оғирлик) ва МА-п-ПЕ/желатин (100/0 ÷ 40/60) нисбатининг ўзгариши билан желатиннинг пайванд қилинган занжир фрагментлари сегрегацияси ва реакцияга киришмаган улуши ҳисобига аралашманинг юпқа дисперс морфологиясини (800 нм гача) барқарорлаштириш мумкинлиги аниқланди. Таклиф этилаётган аралашма морфологиясининг шаклланиш манзараси қовушқоқликнинг ўсиш динамикаси билан тасдиқланади, МА-п-ПЕ/желатин нисбатига ва МА-п-ПЕ таркибидаги малеин ангидрид миқдорига боғлиқ ҳолда суюқланманинг оқувчанлик кўрсаткичи 30% дан кўпроқга камаяди;
МА-п-ПЕ (МА 1% мас.) желатин аралашмалари морфологиясига механик хоссаларининг бир қатор корреляцион боғлиқликлари олинган. Компонентларни аралаштириш босқичида ўсимлик мойи триглицеридини киритиш ва силжиш тезлигини 50 ÷ 150 айл/мин оралиғида ошириш аралашманинг дисперс фаза заррачаларининг тақсимоти яхшиланган морфологиясини шаклланишига олиб келади, σ аралашманинг барча таркиблари учун 25% дан ортиқ ортади, ɛ - 655% дан 85% гача камаяди, Э- деярли 100% гача ошади. Полиетиленга яқин бўлган энг яхши кўрсаткичлар МА-п-ПЕ/желатин 70/30 таркибига тўғри келади;
МА-п-ПЕ/желатин композицияларининг биологик парчаланиши икки босқичда содир бо'лиши, дастлабки 7-10 кун ичида тезлашиши ва кейинги даврларда (биринчи навбатда 3 ой ва 4 йил) секинлашиши ко'рсатилган. Желатин оғирлиги 40% гача бо'лган композициялар учун парчаланиш даражаси 20% дан ошмайди, 50% ва 60% оғирликдаги композициялар учун эса мос равишда 44% ва 55% ни ташкил қилади. Биологик парчаланиш жараёнида полиетилен фаза ҳам иштирок этиши аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Биопарчаланувчи полиетилен/желатин полимер аралашмалари: тузилиши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий полимерларни пластификатор асосида термопластга ҳолатга ўтказиш шароитлари ва усулларидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида амалга оширилган “Маҳаллий ресурсларидан фойдаланиб термоеластопластлар ва қатламли материалларнинг олиниши ва қўлланилиши” мавзусидаги ОТ-Ф7-16-сонли фундаментал лойиҳада қўлланилган (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 2024 йил 2-октябрдаги 973-01/8-18-сонли маълумотномаси). Натижада табиий полимерлар аралашмаси тақсимотида юқори морфологик хоссаларга эришиш имконини берган;
полиетилен ва желатин полимер аралашмаларидан олинган биопарчаланувчи плёнкаларидан ЎзР ФА Микробиология институтида амалга оширилган “Полиетилен парчаловчи микроорганизмларни ажратиб олиш ва уларнинг айрим генетик хусусиятларини таҳлил қилиш” мавзусидаги А-ФА-2021-468-сонли амалий лойиҳада қўлланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2024 йил 26-ноябрдаги № 4/1255-2629-сонли маълумотномаси). Натижада композиция таркибидаги полиетиленнинг қуйидаги бактерия штаммлар П.аеригиноса 2,65% га, Э.лудwигии 3,28% га, П. путида 2,93% га ва Р. ақуатилис 2,46% га емириши натижасида биопарчаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish