Саркисова Ляля Валерьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Муддатига етмаган туғруқларни ташхислаш ва олиб боришнинг замонавий жиҳатлари; 14.00.01-Акушерлик ва гинекология; 14.00.36 - Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc./Tib476.
Илмий маслаҳатчилар: Негматуллаева Мастура Нуруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Старцева Надежда Михаиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Файзуллаева Нигора Яхёевна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети( Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муддатидан олдинги туғруқни башоратлашда она, йўлдош-ҳомила маркёрларини ташхисотини бахолаш, перинатал ўлимни камайтириш учун уларнинг асоратларига эрта ташхис қўйишни ўрганишлан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек миллатига мансуб бўлган муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқ билан асоратланган ҳомиладор аёлларда IL-1β генининг (T31C) полиморфизми С аллели, С/С мутант вариантли генотипи ва IL-10 генининг (G1082A) полиморфизми, А аллел, А/А мутант генотипи кўрсаткичлари муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқни аниқлашда юқори даражада аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқда гемостаз тизимининг Д-димер маркёри ва регионар, бачадон-йўлдош қон айланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқнинг ўзига хос хавф омилларини аниқлашда, иммун тизимининг энг муҳим маркёрлари бўлган интерлейкин 1β(IL-1β), ўсимта некрози омили (TNF-α) ошиши ва интерлейкин-10 (IL-10) пасайиши ҳисобига намоён бўладиган клиник белгилар ва биокимёвий маркёрлар б1-микроглобулина, С-реактив оқсил, прокальцитони миқдорларининг ошиши, витамин 25(OH)D, қон плазмасида прогестерон ва эстрадиол пасайиши, сўлакда эстрадиол камайиши кўрсаткичлари аниқланган;
муддатидан олдин туғруқ билан асоратланган ҳомиладор аёлларда яллиғланиш олди цитокинлари интерлейкин 1β (ИЛ-1β), ўсимта некрози омили (TNF-α) кон плазмасида уларнинг концентрациясининг ошиши, яллиғланишга қарши цитокин интерлейкин -10 (ИЛ-10) миқдорининг пасайиши, гемостаз тизими (Д-димер ва фибриноген) кўрсаткичларининг ошиши, бачадон артериаларида резистентлик индексининг ортиши ва ҳомила –йўлдош қон оқимининг ёмонлашуви тезкор туғруқ учун кўрсатма бўла олиши исботланган;
иммунологик, биокимёвий предикторларга асосланган холда, муддатидан олдин туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёлларнинг комплекс тепапиясига микронлаштирилган прогестеронни қўллаш, хомиладорликнинг узайтиришига ва перинатал оқибатларни яхшиланишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Муддатига етмаган туғруқларни ташхислаш ва олиб боришнинг замонавий жиҳатлари мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 05/58-сон хулосаси олинган
биринчи илмий янгилик: Ўзбек миллатига мансуб бўлган муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқ билан асоратланган ҳомиладор аёлларда IL-1β генининг (T31C) полиморфизми С аллели, С/С мутант вариантли генотипи ва IL-10 генининг (G1082A) полиморфизм А аллел, А/А мутант генотипи кўрсаткичлари муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқни аниқлашда юқори даражада аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган текшириш усуллари фойдаланиш муддатидан олдинги туғруқни билан асоратланган ҳомиладор аёлларда кузатилган ҳомиладорларни асоратларни эрта эришилади; тадбиқ этилган комплекс ёндашув натижасида даволаш даволаш самардорлиги ошган. Иқтисодий самарадорлиги: муддатидан олдинги туғруқни хавфи бор ва муддатидан олдинги туғруқ билан асоратланган ҳомиладор аёлларда самарали текширув усули бўлган генетик теширувлар орқали аниқланиши, яъни бошқа текшир увлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Бунда бир беморда 845500 сум иқтисод қилиниб, тадқиқот жараёнида кузатувдаги 90 нафар беморда 76140000 сўм бюждетдан ташқари маблағлардан иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: муддатидан олдинги тугрук билан асоратланган ҳомиладор аёллар ва муддатидан олдинги тугрукни хавфи бор хомиладор аёлларни эрта башоратлашдаги молекулар-генетик усуллар, 1 нафар бемор ҳисобига киритилаётган усулнинг иқтисодий самарадорлиги унинг аналогига нисбататан арзон, яни 22 % юқорилигини кўрсатди.
иккинчи илмий янгилик : муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқда гемостаз тизимининг Д-димер маркёри ва регионар, бачадон-йўлдош қон айланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: Бухоро вилоятида яшовчи муддатидан олдинги туғруқ ва муддатидан олдинги туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёллар орасида ушбу асоратларни, учраш даражасини камайтириш мақсадида, регионар гемодинамика кўрсаткичлари ва гемостаз тизимининг Д-димер маркёри ўртасидаги боғлиқликни ўргандик ва шунга асосланиб, акушерлик тактикаси танланди ва натижада биз перинатал оқибатларни яхшиланишига эришдик. Иқтисодий самарадорлиги: Бу маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг 5 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 761400 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Жами беморлардан 38070000 сум маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: Муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқ кузатилган ҳомиладор аёлларда гемостаз тизими ва регионар қон айланиш тизими кўрсаткичларига асосланиб, ўз вақтида акушерлик тактикасини танлаш орқали она ва бола томондан кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган умумий беморлар ҳисобидан бюджет маблағлардан ва бюджетдан ташқари маблағлардан иқтисод қилинишига эришилган.
учинчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғруқ хавфи ва муддатидан олдин туғруқнинг ўзига хос хавф омилларини аниқлашда, иммун тизимининг энг муҳим маркёрлари бўлган интерлейкин 1β(IL-1β), ўсимта некрози омили (TNF-α) ошиши ва интерлейкин-10 (IL-10) пасайиши ҳисобига намоён бўладиган клиник белгилар ва биокимёвий маркёрлар α1-микроглобулина, С-реактив оқсил, прокальцитони миқдорларининг ошиши, витамин 25(OH)D, қон плазмасида прогестерон ва эстрадиол пасайиши, сўлакда эстрадиол камайиши кўрсаткичлари аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: муддатидан олдинги туғруқ ва муддатидан олдинги туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёлларда эрта аниқлаш усулларини такомиллаштиришга ва беморларнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда уларни стационар даволаш заруриятига бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш муддатидан олдинги туғруқ билан асоратланган аёлларни эрта ташхислаш ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 12 кундан 5 кунгача қисқартирди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1314000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 468500 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 5622000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш муддатидан олдинги туғруқ хавфи бўлган ҳомиладор аёлларни эрта ташхислаш ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган.
тўртинчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғруқ билан асоратланган ҳомиладор аёлларда яллиғланиш олди цитокинлари интерлейкин 1β (ИЛ-1β), ўсимта некрози омили (TNF-α) кон плазмасида уларнинг концентрациясининг ошиши, интерлейкин -10 (ИЛ-10) миқдорининг пасайиши, гемостаз тизими (Д-димер ва фибриноген ) кўрсаткичларининг ошиши, бачадон артериаларида резистентлик индексининг ортиши ва ҳомила –йўлдош қон оқимининг ёмонлашуви тезкор туғруқ учун кўрсатма бўла олиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотларда ИЛ-1β, IL-10, TNF-α ва гемостаз тизими, бачадон артериялари резистентлик индексининг ортиши муддатидан олдинги туғруқни келтириб чиқариши исботланган ва ушбу кўрсаткичларнинг диагностик ва прогностик аҳамияти кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 750 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 195 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: муддатидан олдинги туғруқ ва муддатидан олдинги туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёллар башоратлашга ва эрта аниқлашда, мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 32000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: иммунологик, биокимёвий предикторларга асосланган холда, муддатидан олдин туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёлларнинг комплекс тепапиясига микронлаштирилган прогестеронни қўллаш, хомиладорликнинг узайтиришига ва перинатал оқибатларни яхшиланишига олиб келиши аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник, иммунологик ва лаборатор кўрсакичлар маълумотларига асосланиб муддатидан олдинги туғруқ ва муддатидан олдинги туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал кўрсаткичлар асоратлари пасайишига ва натижасида аёлларнинг ҳаёт сифати самарадорлиги ортишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: муддатидан олдинги туғруқ ва муддатидан олдинги туғруқ хавфи билан асоратланган ҳомиладор аёлларда диагностик-даволаш тадбирларига кетадиган харажатлар бир нафар бемор ҳисобига 5622000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажат камайиб даво самарадорлиги ошади.