Sayt test rejimida ishlamoqda

Фазилова Махшура Олимжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Ривожланмаган хомиладорликдан кейинги преконцепцион тайёргарликни такомиллаштириш", 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2203.
Илмий рахбар: Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Негмаджанов Баходур Болтаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Енькова Елена Владимировна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анамнезида ривожланмайдиган ҳомиладорлик бўлган аёлларда эндометрийдаги бузилишларини эрта ташхислаш ва преконцепцион тайёрлаш усулларини такомиллаштириш орқали кейинги ҳомиладорлик натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фертиль ёшдаги ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда қуйидаги хавф омиллари: юқори паритет (икки ва ундан ортиқ ривожланмаган ҳомиладорлик, (95%), бепуштлик (13,8%), бачадон ичи контрацептивидан фойдаланиш (95%), кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (76,3%) ва анамнезда сунъий ва ўз-ўзидан бўлган абортлар (95%) аниқланган;
ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда эндометрий холати бахоланганда хайзнинг I фазасида эндометрий (М-эхо) қаватининг қалинлиги назорат гуруҳга нисбатан 10%га кам бўлганлиги (p<0,001), II фазада эса бу кўрсаткич 2 баробар (p<0,001) камайганлиги ва беморлар қонида гликоделин миқдори ўртача 3,01 ± 5,30 нг/млгача пасайганлиги аниқланган;
илк бор ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда эндометрийдаги ангиогенезни ва биосинтезни қайта тиклаш мақсадида тромбоцитлар билан бойитилган плазмани (PRP) қўллаш орқали преконцепцион тайёргарлик усули такомиллаштирилган;
илк бор анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик кузатилган аёлларда қон зардобидаги гликоделин миқдори ва тромбоцитлар билан бойитилган плазма қўлланилиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ва такомиллаштирилган преконцепцион тайёргарлик усули самарадорлиги 82,5% ташкил этганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ривожланмаган хомиладорликдан кейинги эндометрининг преконцепцион тайёргарликни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: фертиль ёшдаги ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда қуйидаги хавф омиллари: юқори паритет (икки ва ундан ортиқ ривожланмаган ҳомиладорлик, (95%), бепуштлик (13,8%), бачадон ичи контрацептивидан фойдаланиш (95%), кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (76,3%) ва анамнезда сунъий ва ўз-ўзидан бўлган абортлар (95%) аниқланган ва улар буйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2023 йил 19 апрелдаги 11-сони билан тасдиқланган “Ривожланмаган хомиладорликнинг эрта башорат килиш ва ташхислашнинг замоновий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд шаҳар филиали 2023 йил 9 февралдаги 115/4-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2023 йил 4 апрелдаги 131/8-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 08 июл 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ривожланмаган хомиладорликнинг хавф омилларини ва келтиб чикарадиган сабабларини ўз вақтида эрта аниклаш,  кейинги хомиладорликда хомилани ривожланмай колинишини олдини олишга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ривожланмаган хомиладорликнинг кайталанишини олдини олиш натижасида аёлларда чуқур лаборатор ва инструментал текширишлар (кардиолипин, бета гликопротеин, волчаночный антикоугулянт) ўтказилишига талаб бўлмаганлиги натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1440000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда эндометрий холати бахоланганда хайзнинг I фазасида эндометрий (М-эхо) қаватининг қалинлиги назорат гуруҳга нисбатан 10%га кам бўлганлиги (p<0,001), II фазада эса бу кўрсаткич 2 баробар (p<0,001) камайганлиги ва беморлар қонида гликоделин миқдори ўртача 3,01 ± 5,30 нг/млгача пасайганлиги аниқланган  ва улар буйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2023 йил 19 апрелдаги 11-сони билан тасдиқланган “Ривожланмаган хомиладорликнинг эрта башорат килиш ва ташхислашнинг замоновий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд шаҳар филиали 2023 йил 9 февралдаги 115/4-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2023 йил 4 апрелдаги 131/8-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 08 июл 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда эндометрий холати бахолаш учун гликоделин (альфа-2-микроглабулин) миқдорини аниқлаш хомиланинг кайта ривожланмай колишини олдини олишга қаратилган даволаш чора-тадбирлари тактикасини белгилашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда хомиладорликни кайта ривожланмай қолишини олдини олиш натижасида стационар даволаниш харажатларини камайтириш ва 210000 минг сўм миқдорида давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
учунчи илмий янгилик:  илк бор ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда эндометрийдаги ангиогенезни ва биосинтезни қайта тиклаш мақсадида тромбоцитлар билан бойитилган плазмани (PRP) қўллаш орқали преконцепцион тайёргарлик усули такомиллаштирилган ва улар буйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2023 йил 19 апрелдаги 11-сони билан тасдиқланган “Ривожланмаган хомиладорликнинг эрта башорат килиш ва ташхислашнинг замоновий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд шаҳар филиали 2023 йил 9 февралдаги 115/4-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2023 йил 4 апрелдаги 131/8-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 08 июл 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар аёларда такрорий ривожланмаган хомиладорликнинг ривожланишини башоратлашда шахсий ёндашувни қўллашга, профилактик ва даволаш тадбирларини олиб боришнинг энг мақбул усулларини аниқлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: аёлларда ривожланмаган хомиладорликнинг қайта юзага келишининг олдини олиш натижасида стационар ва амбулатор даволаниш харажатларини камайтириш натижасида битта бемор учун 1650000  сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.  
туртинчи илмий янгилик: илк бор анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик кузатилган аёлларда қон зардобидаги гликоделин миқдори ва тромбоцитлар билан бойитилган плазма қўлланилиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ва такомиллаштирилган преконцепцион тайёргарлик усули самарадорлиги 82,5% ташкил этганлиги асосланган ва улар буйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги эксперт кенгашининг 2023 йил 19 апрелдаги 11-сони билан тасдиқланган “Ривожланмаган хомиладорликнинг эрта башорат килиш ва ташхислашнинг замоновий усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд шаҳар филиали 2023 йил 9 февралдаги 115/4-сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2023 йил 4 апрелдаги 131/8-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 08 июл 02/41-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ривожланмаган хомиладорлик бўлган аёлларда такрорий ривожланмаган хомиладорлик ривожланишини башорат қилиш, аёлларда ушбу ҳолатларнинг шаклланиши ва кайталанишини олдини олиш, аёлларни кейинги хомиладорликга преконцепцион тайёргарлик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида кейинги ҳомиладорлик натижаларини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: аёлларда ривожланмаган хомиладорлик  қайта юзага келишининг олдини олиш натижасида амбулатор ва стационар даволаниш харажатларини камайтириш имконини берган. Бу эса амбулатор-поликлиника хизматига ва стационарга мурожаатлар сонини 2-3 бараварга қисқаришига ва бюджет маблағларини иқтисод қилишга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish