Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидқодирова Дилфузахон Саидқодировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумиймаълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва ўзбек тиларида интернет терминларининг лингвистик тадқиқи», 10.00.06– Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil82.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, доцент.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Кадирбекова Дурдона Хикматуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги интернет терминларининг чоғиштирма тадқиқини амалга ошириш, ўзбек тилига интернет терминларининг ўзлаштирилиши хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инглиз ва ўзбек тилларидаги интернет терминларининг структуравий тузилиши, лексик-семантик, деривацион хусусиятлари, ўзбек тилидаги интернет терминологиясининг шаклланишида ўзлашма қатламнинг (морфологик, лексик, синтактик, транслитерация, фразеологик) ўрни асосланган;

аббревиатураларнинг гуруҳлари, тармоқ номлари, интернет тизимлари номлари, ташкилотлари, уюшмалари, марказлари, хизмат турлари, доменлар, дастурлар, баённомалар, серверлар, қурилмалар, боғланма ва элементлар номлари таснифланган, терминларнинг структуравий таҳлилига кўра олти хил турдаги, яъни бош ҳарфлардан тузилган қисқартмалар, қисман қисқартмалар, клиппинг, сон ва белгили қисқартмалар, элипсис, блендинг усулида ясалган терминлар аниқланган;

виртуал муҳитда анонимлик, гиперматнлилик каби виртуал белгилар терминларни ясалишида асосий манба бўлиб хизмат қилиши, интернет терминларининг қайта номинациялаш янги тушунчаларни  пайдо бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилиши  асосланган;

интернет терминларининг ясалишида метафора глобал тармоқ доирасида салбий ва ижобий ҳодисани англатувчи термин метафоралар мавжудлиги ва метонимик кўчишнинг моделлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Инглиз ва ўзбек тилларида интернет терминларининг шаклланиши, деривацион ва лексикографик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:

тилшунослик ва интернет соҳасининг интеграциялашуви натижасида ишлаб чиқилган амалий таклифлардан ОТ-Ф8-062 «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 89-03-1215-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши луғатшунослик фаолиятида, дарсликлар ва электрон ресурслар тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилган;

лексикография соҳаси бўйича олинган тадқиқот ишининг илмий-амалий хулосалари интернет тармоғи соҳасида терминшунослик тизимини такомиллаштириш бўйича татбиқ этилган ва корхона бўлимлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 йилнинг 13 июлдаги 25-8/5167-сон маълумотномаси). Натижада таржимонликка ихтисослаштирилган корхоналарни жалб қилишга сарфланадиган харажатларни кескин қисқартиришга ва интернет тармоғи мутахассисларининг чет тилини бевосита билиш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини юқори даражада оширишга ижобий таъсир кўрсатган.

тадқиқот натижасида яратилган «Инглизча-ўзбекча интернет терминлари луғати»дан Республика телерадиомарказида соҳага оид норматив ҳужжатларни ўрганиш ҳамда техник йўриқномаларни тузишда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2018 йил 16 мартдаги 01-153/567-сон далолатномаси). Натижада муомалага киритилган интернет терминлари луғати амалиётда қўлланилган, интернет тармоғига оид норматив ҳужжатларни ўрганиш, техник йўриқномаларни тузиш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан турли меморандум, битим, шартномалар, далолатномалар, баённома ва бошқа расмий ҳужжатларни расмийлаштиришда асосий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish