Тураев Нурбек Мухммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш”, 08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.(иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt 2686.
Илмий раҳбари Кучаров Аброржон Собиржонович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абдуллаев Ахрор Жахбарович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлат томонидан экспорт ва импорт жараёнларини тартибга солиш, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, миллий иқтисодиёт манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро савдо фаолияти иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинадиган иқтисодий нафни максималлаштиришни таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
ташқи савдони иқтисодий усуллар билан тартибга солиш борасида муайян товар (хизмат) ёки товарлар (хизматлар) гуруҳи юзасидан бозор талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда адвалор бож ставкасини ўрнатишда импорт ҳажмини камайтириш ёки кўпайтириш орқали бож тарифи оптимал ставкасини белгилаш таклифи асосланган;
тадбиркорлик субъектларининг транспорт ташувлари ва бошқа логистика харажатларини мақсадли компенсациялаш, субсидиялар жорий этиш, миллий бренд остида ишлаб чиқарилган товарларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини топиш, товарларни расмийлаштириш тартибини янада соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транзаксион харажатларини камайтириш орқали ташқи савдодаги фаолият фаоллигини таъминлашда самарадорлигини ошириш асосланган;
Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатли иқтисодий ривожланиши ҳолати ва ташқи савдо айланмаси ўртасидаги боғлиқликка асосланган эконометрик модел асосида тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолиятининг 2034 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини давлат томонидан экспорт ва импорт жараёнларини тартибга солиш, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, миллий иқтисодиёт манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро савдо фаолияти иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинадиган иқтисодий нафни максималлаштиришни таъминлаш жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган, “Ташқи иқтисодий фаолиятда давлат томонидан тартибга солиш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 04 октябрдаги 892-сонли буйруғи 892-049 сонли нашр рухсатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинадиган иқтисодий нафни максималлаштиришни таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган “ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ташқи савдони иқтисодий усуллар билан тартибга солиш борасида муайян товар ёки товарлар гуруҳи юзасидан бозор талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда адвалор бож ставкасини ўрнатишда импорт ҳажмини камайтириш ёки кўпайтириш орқали бож тарифи оптимал ставкасини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 9/02-25-10445-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида товарлар позициялари таҳлилида тадбиркорлик субъектлари фойдасига давлат томонидан аҳамиятли маблағлар тежаб берилиши ва тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолиятини рағбатлантириш имкони яратилган;
тадбиркорлик субъектларининг транспорт ташувлари ва бошқа логистика харажатларини мақсадли компенсациялаш, субсидиялар жорий этиш, миллий бренд остида ишлаб чиқарилган товарларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини топиш, товарларни расмийлаштириш тартибини янада соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транзаксион харажатларини камайтириш орқали ташқи савдодаги фаолият фаоллигини таъминлашда самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 9/02-25-10445-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари ташқи савдо фаолиятида харажатларни сезиларли камайтиришга эришиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида янги йўналишларни очиш ҳамда расмийлаштириш даври қисқартирилиши натижасида корхоналар умумиқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатли иқтисодий ривожланиши ҳолати ва ташқи савдо айланмаси ўртасидаги боғлиқликка асосланган эконометрик модел асосида тадбиркорлик субъектлари ташқи савдо фаолиятининг 2034 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 9/02-25-10445-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятида юзага келган муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари устидан шаффоф назоратни рақамлаштириш орқали амалга ошириш, ташқи савдо операцияларини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириши билан бир қаторда тадбиркорлар учун ташқи савдо шартномалари ички назоратини амалга ошириш имкони берилиши, ташқи савдо операцияларининг турлари кўпайиб бориши билан уларни тартибга солишда ягона давлат рақамлашган платформасини такомиллаштириб бориш имкони яратилган.