Комилова Ёрқиной Нўмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Босма ва интернет нашрларида сиёсий портрет: эволюцияси, талқин ва маҳорат масалалари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2675.
Илмий раҳбар: Маматова Ёқутхон Муҳамаджановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Амрилло Ашурович, филология фанлари доктори, доцент; Олимов Фаррух Султонович, филология фанлари доктори.
Этакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳамда хорижий босма ва интернет нашрлари фаолияти асосида сиёсий портретнинг табиати, жанрий хусусиятлари, эволюцияси, уни яратишдаги журналистик талқинлар, ёндашувлар, муаллиф тили, услуби ва маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий шахснинг таржимайи ҳоли, имижи, нутқи, экстремал вазиятлардаги хатти-ҳаракатини ОАВда гавдалантиришнинг постфигуратив, префигуратив, конфигуратив ракурслари аниқланиб, сиёсий портретнинг мемуар портрет, монолог портрет, нутқий портрет, мини-портрет каби кўринишлари тарихан шакллангани асосланган;
сиёсий портрет ёритилган материалларда рационал, иррационал, интуитив ёндашувлар устуворлиги аниқланиб, уни тасвирлашда ташхислаш, ретроспектив, тизимли, қиёсий, тарихий таҳлил, умумлаштириш методлари воситасида қаҳрамон қиёфасини динамик асосда тақдим этиш зарурати исботланган;
сиёсий портретни тақдим этишда қаҳрамон нутқидаги афоризм, мақоллар, сиёсий позициясига хос деталларни қўллаш, муаллиф услуби, матн тили хусусиятлари, контентнинг визуал-коммуникатив компонентлари материал самарадорлигини таъминлашнинг функсионал омили экани далилланган;
сиёсий арбоб қиёфасини яратишда муаллиф “мен”и “оппонент”, “таҳлилчи”, “дўст” сифатида намоён бўлиши аниқланиб, “мен” консепсияси “реал мен”, “идеал мен”, “кўзгули мен”, “ақлий мен”, “эмоционал мен” орқали тасвирланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Босма ва интернет нашрларида сиёсий портрет эволюцияси, талқин ва маҳорат масалаларини тадқиқ қилиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
хорижий ва миллий медиа тажрибаси асосида ОАВдаги сиёсий мавзулар, сиёсий портрет ифодалари кўламини кенгайтириш, материаллар таркибида муаллиф “мен”ини яққол акс эттириш, “мен” консепсиясининг иерархик кўринишлари – реал “мен”, идеал “мен”, ақлий “мен” орқали муаммоларни таҳлил қилиш, сиёсий шахслар фаолиятига доир мавзулар моҳиятини кенг ёритиш, оммалаштиришда журналистнинг услуби, позицияси, маҳоратини ошириш каби хулосалардан “Маҳалла” телеканалининг “Минбар” ва “Рейд вақти” кўрсатувларида фойдаланилган (“Маҳалла” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 19-апрелдаги 01-13-310-сон маълумотномаси). Натижада муаллиф “мен”ининг яққол талқин қилиниши, сиёсий мавзулар, сиёсий портрет моҳияти аниқ таҳлил этилиши орқали кўрсатувларнинг сифат даражаси оширилган, жамоатчилик фикри фаоллаштирилиб, масъул ташкилотларнинг амалий муносабат билдириши таъминланган;
сиёсий портрет мазмунидаги материалларни тайёрлашда расмий-баёнчилик услубидан воз кечиш зарурлиги, бу орқали нашрлар рақобатдошлигини кучайтириш, ижтимоий-сиёсий мавзуларни аудитория учун содда, равон тилда таҳлил қилиш, таъсирчан сарлавҳа танлаш, материал салмоғини оширишда визуал воситаларни гибрид шаклларда қўллашга доир хулосалардан “ХХИ аср” газетаси журналистлари фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йил 29-майдаги 01-27/256-сон маълумотномаси ҳамда “ХХИ аср” газетаси таҳририятининг 2024-йил 29-майдаги 34/01-сон далолатномаси). Натижада “ХХИ аср” газетасида чоп этилаётган сиёсий етакчилар фаолиятига багʻишланган портрет мазмунидаги материалларнинг публицистик жиҳатини кучайтириш, ушбу чиқишларнинг сарлавҳа ва таг сарлавҳалари жозибадорлигини таъминлаш ва матнларда мултимедиа воситаларидан кенг фойдаланишга эришилган;
медиа маконда сиёсий арбоблар фаолиятига бағишланган контент ҳажмини кўпайтириш, ушбу соҳада ихтисослашган журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сифатини ошириш, сиёсий журналистлар ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг махсус тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг 2024-йил 28-майдаги 02-18/164-сон маълумотномаси). Натижада ОАВда сиёсий етакчилар фаолияти билан боғлиқ материаллар сони ортган, мавзуни ёритаётган журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш усуллари ишлаб чиқилган;
сиёсий етакчилар фаолиятини массмедиада холислик, ҳаққонийлик, халқчиллик, оммавийлик ва ошкоралик принциплари асосида ёритишда тўсиқ бўлаётган омиллар, чиқишларда журналистнинг ижтимоий шартланган муносабатини аниқ ифода этиш, бунда рационал, иррационал, далиллашни таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш давомида сиёсий етакчи ва омма ўртасидаги коммуникацияни ўрнатишдаги зиддиятлар таснифи борасидаги тадқиқот натижаларидан “Фуқаролик жамияти – Гражданское обшество – Cивил соcиетй” журнали фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Тошкент давлат юридик университетининг 2024-йил 5-июлдаги 7/3041-7-сон маълумотномаси ҳамда “Фуқаролик жамияти – Гражданское обшество – Cивил соcиетй” журнали таҳририятининг 2024-йил 4-июлдаги 01/14-сон далолатномаси). Натижада сиёсий етакчилар қиёфасини журнал саҳифаларида журналистика принциплари асосида аниқ, равон, таҳлилий ифодалаш таъминланган, материалларнинг фикрий ва ҳиссий мазмуни, таъсирчанлиги оширилган, реал ва потенсиал аудитория билан қулай мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутувчи нашр веб-сайтининг контенти ва дизайни сифати яхшиланган.