Муродова Шаҳло Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантирувчи ўқув топшириқлари устида ишлаш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4516.
Диссертация бажарилган муассаса: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Ғофир Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили машғулотларида ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантирувчи ўқув топшириқлари устида ишлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матн мазмунини очиб берувчи, муаллиф мақсадини англашга хизмат қилувчи, фикрлашга ундайдиган креатив ўқув топшириқлардан фойдаланилганда ўқувчиларнинг матнни ўқиб тушуниш кўникмаси, мантиқий фикрлаш малакаси ошгани аниқланган;
ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантиришда ўқиш тезлигини ошириш, мантиқий фикрлаш, англаш, мушоҳада қилиш ҳамда умумлаштириш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш муҳим омил эканлиги асосланган;
нутқ вазийатига доир матнлардан фойдаланилганда фикрлашга йўналтирувчи савол ва топшириқлар ўқувчиларда матн ва матндан ташқари маълумотларни мавзуга боғлай олиш, матности маъноларни калит сўзлар ёрдамида аниқлаш кўникмаларига ега бўлиши далилланган;
ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга доир бадиий, илмий ва публицистик матнлар, шунингдек, савол ва топшириқлар тизими она тили таълимида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш воситаси еканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида ўқувсҳиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантирувсҳи ўқув топшириқлари устида ишлаш методикасини такомиллаштириш мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
матн мазмунини очиб берувчи, муаллиф мақсадини англашга хизмат қилувчи, фикрлашга ундайдиган креатив ўқув топшириқлардан фойдаланилганда ўқувчиларнинг матнни ўқиб тушуниш кўникмаси, мантиқий фикрлаш малакаси ошгани бўйича ишлаб чиққан таклиф ва тавсияларидан 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 4-декабрдаги 01/4-2586-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисми янги илмий фикрлар, ғоялар билан бойитилишига эришилган;
ўқувчиларда ўқиш саводхонлигини ривожлантиришда ўқиш тезлигини ошириш, мантиқий фикрлаш, англаш, мушоҳада қилиш ҳамда умумлаштириш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш муҳим омил эканлиги тўғрисидаги хулосалардан ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенцийаларини ривожлантирувчи електрон платформа йаратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 15-декабрдаги 01/4-2689-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг амалий қисми янги манбалар билан бойитилишига эришилган;
нутқ вазийатига доир матнлардан фойдаланилганда фикрлашга йўналтирувчи савол ва топшириқлар ўқувчиларда матн ва матндан ташқари маълумотларни мавзуга боғлай олиш, матности маъноларни калит сўзлар ёрдамида аниқлаш кўникмаларига ега бўлиши ўқиш саводхонлигини ривожлантириши аниқ мисоллар орқали далилланганлигига доир тавсийа ва хулосаларидан 2021-2023-йилларга мўлжалланган 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 4-декабрдаги 01/4-2586-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусини яратишда тадқиқот материалларидан фойдаланиб, янги манбалар билан бойитилишига эришилган;
ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга доир бадиий, илмий ва публицистик матнлар, шунингдек, савол ва топшириқлар тизими она тили таълимида ўқиш саводхонлигини ривожлантириш воситаси еканлигини очиб берувчи таклиф ва тавсияларидан ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенцийаларини ривожлантирувчи електрон платформа йаратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 15-декабрдаги 01/4-2689-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа асосида яратилган платформанинг янги ўқув методик таъминот билан бойитилишига эришилган.