Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Гулноза Солихуджаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фозил Йўлдош ўғли “Зевархон” достонининг лисоний хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil4944.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жуманазарова Гулжаҳон Умрзоқовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор, Искандарова Шарифахон Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Зевархон” достонининг лексикографик манбаларини яратишдаги статистик таҳлилни амалга ошириш, грамматик, семантик-стилистик, генетик, таркибий-мазмуний хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
достон тилидаги лексемалар жувон, йигит, келинчак, эна, момо сингари от, қантармоқ, мойтормоқ, жилонмоқ, ченкамоқ каби феъл, соҳибжамол, забун, беҳуш каби сифат, қўша, икки, бир, уч, қирқ, минг каби сон, шул, не, нечук каби олмош, боғонағи, эрта-мертан, бир палла сингари равишлар шаклида туркумлар, уларнинг семантик, морфологик, синтактик белгилари аниқланган;          
“Зевархон” достонида қўлланилган сўзларнинг миқдори 15701 та ва частотаси 5053 та сўзшакл эканлиги аниқланиб, матннинг лексикографик манбалари: сўзлик, алфавитли, частотали ва терс луғатлари яратилган;
 “Зевархон” достони тилидаги бермоқ, бўлмоқ, ўтмоқ, солмоқ, тортмоқ каби лексемаларнинг туркий қатламга, амалдор, асл, азиз, улуғ сингари  лексемаларнинг арабий эканлиги, аввал, гап, бекор кабиларнинг форс-тожикча эканлиги аниқланиб, матндаги кўп маънолилик хусусиятлари очиб берилган;
 достон сўз бойлиги лавозим, мансаб, мартаба, ҳарбий, уй-жой, таом ва озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари ва жиҳозлари, кийим-кечак ва либослар, ўлчов бирликлари, диний тасаввур ва ақидалар билан боғлиқ таркибий-мазмуний хусусиятлар асослаб аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Зевархон” достонининг лисоний хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
достон тилидаги лексемалар жувон, йигит, келинчак, эна, момо сингари от, қантармоқ, мойтормоқ, жилонмоқ, ченкамоқ каби феъл, соҳибжамол, забун, беҳуш каби сифат, қўша, икки, бир, уч, қирқ, минг каби сон, шул, не, нечук каби олмош, боғонағи, эрта-мертан, бир палла сингари равишлар шаклида туркумларга ажратилиб, грамматик-семантик белгилари юзасидан чиқарилган хулосалардан ФА-А1-Г007-сонли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-августдаги 302/1-сон маълумотномаси). Натижада илмий-амалий лойиҳанинг назарий қисмининг янги илмий фикрлар, ғоялар билан бойитилишига эришилган;
“Зевархон” достонида қўлланилган сўзларнинг миқдори 15701 та ва частотаси 5053 та сўзшакл эканлиги аниқланиб, матннинг лексикографик манбалари: сўзлик, алфавитли, частотали ва терс луғатларига доир тавсия ва илмий янгиликларидан Ф1-ФА-0-43429 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-августдаги 303/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий қисмининг бойитилишига, берилган тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларнинг мазмуний тўлдирилишига хизмат қилган;
 “Зевархон” достони тилидаги бермоқ, бўлмоқ, ўтмоқ, солмоқ, тортмоқ каби лексемаларнинг туркий қатламга, амалдор, асл, азиз, улуғ сингари  лексемаларнинг арабий эканлиги, аввал, гап, бекор кабиларнинг форс-тожикча эканлиги, яъни генезиси аниқланиб, матндаги кўп маънолилик хусусиятлари тўғрисидаги хулосалардан Ф1-ФА-0-43429 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-августдаги 303/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий хулосалар, далиллар билан бойитилишига эришилган;
достон сўз бойлигининг лавозим, мансаб, мартаба, ҳарбий, уй-жой, таом ва озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари ва жиҳозлари, кийим-кечак ва либослар, ўлчов бирликлари, диний тасаввур ва ақидалар билан боғлиқ таркибий-мазмуний хусусиятларига оид хулосалардан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг эфирга узатилган “Сайқал” ҳамда “Субҳидам” кўрсатуви дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 2-августдаги 13-10/367-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар орқали вилоят аҳолисининг достондаги тил бирликларининг маънолари ҳақидаги билимларининг кенгайишига, шунингдек, ёшларда халқ достонларини ўрганиш орқали тарихимиз, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳини уйғотишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish