Жўраев Шукрулло Алишбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин Воҳидов бадиий публицисткаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2067.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қосимов Усмон, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Умурова Гўзал Хотамовна, филология фанлари доктори, профессор; Алимбеков Атхамбек Камолович, филология фанлари доктори.
Этакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эркин Воҳидов публицистикасининг адабий-эстетик, илмий-фалсафий, жанрий-услубий жиҳатларини поетик ижоди билан яхлитликда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Эркин Воҳидовнинг бадиий ижод, ижодкор шахс, поетик маҳорат, тил ва услуб, сўз санъати ҳақидаги публицистик асарлари адибга замондош шоирлар Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир каби шоирларни устоз ўрнида билиб “Шоир” ва “Шоир қалби” шеърларини битганлиги, Саид Аҳмад, Абдулла Орипов каби адиблар қатори ижодий тазйиққа учраганлиги аниқланган;
Эркин Воҳидовнинг “Изтироб”, “Шоир-у шеър-у шуур”, “Сўз латофати” каби бадиий публицистик асарларининг адабий-эстетик тафаккур ривожида муҳим ўринга эга, “Изтироб” тўпламида “Шоирлар армони”, “Ота юртинг омон бўлса” каби мақолаларида ижтимоий-ахлоқий, “Сўз латофати” асаридан “Баркамол соддалик”, “Шоир қалбининг фиғони” мақолаларида маънавий-тарбиявий аҳамияти давр муаммолари билан боғлиқ тарзда очиб берилган;
Эркин Воҳидов бадиий публицистикасида етакчи ўрин эгаллаган эссе, адабий ўйлар, адабий суҳбат каби жанрларнинг асосий мазмуни шоир шеърлари билан ғоявий-бадиий жиҳатдан муштарак тарзда очиб берилган;
шоирнинг “Изтироб” тўпламидаги “Ўзбекчилик”, “Бизнинг одатлар” мақолаларида миллий ва умуминсоний қадриятлар, “Сўз латофати” китобидаги “Сўз – забаржад, сўз – гавҳар, олтин”, “Уч даруодан сув ичган денгиз”, “Кўмирга айланган умр” каби мақолаларида серқирра ўзбек тили ҳақидаги қарашлари акс этганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Еркин Воҳидов бадииу публицистикаси тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Эркин Воҳидовнинг бадиий ижод, ижодкор шахс, поетик маҳорат, тил ва услуб, сўз санъати ҳақидаги публицистик асарлари адибга замондош шоирлар Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир каби шоирларни устоз ўрнида билиб “Шоир” ва “Шоир қалби” шеърларини битганлиги, Саид Аҳмад, Абдулла Орипов каби адиблар қатори ижодий тазйиққа учраганлиги тўғрисидаги хулосаларидан Ф3-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг уанги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиуотини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2024-уил 02-апрелдаги 150/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лоуиҳа доирасидаги мақолалар, монографиуалар ҳамда адабиуотшунослик тадқиқи уузасидан тадқиқотлар илмиу манбалар билан бойитилишига эришилган;
Эркин Воҳидовнинг “Изтироб”, “Шоир-у шеър-у шуур”, “Сўз латофати” каби бадиий публицистик асарларининг адабий-эстетик тафаккур ривожида муҳим ўринга эга, “Изтироб” тўпламида “Шоирлар армони”, “Ота юртинг омон бўлса” каби мақолаларида ижтимоий-ахлоқий, “Сўз латофати” асаридан “Баркамол соддалик”, “Шоир қалбининг фиғони” мақолаларида маънавий-тарбиявий аҳамияти давр муаммолари билан боғлиқ тарздаги хулосаларидан А1-ХТ-0-92997-рақамли “Йошларни умуминсониу, миллиу ва тарихиу қадриуатлар ууғунлиги асосида маънавиу-ахлоқиу тарбиуалашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лоуиҳага фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмиу-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-уил 2-апрелдаги 150/1-сон маълумотномаси). Натижада лоуиҳанинг янги назарий манбалар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
Эркин Воҳидов бадиий публицистикасида етакчи ўрин эгаллаган эссе, адабий ўйлар, адабий суҳбат каби жанрларнинг асосий мазмуни шоир шеърлари билан ғоявий-бадиий жиҳатдан муштараклиги тўғрисидаги хулосалардан “Маърифат тарғиботчилари” жамиуати томонидан ташкил етилган тарғибот тадбирларида ҳамда адиб ижодини уошларга тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган учрашувларда фоудаланилган (Республика Маънавиуат ва маърифат маркази Жиззах вилоуат бўлимининг 2024-уил 22-апрелдаги 01/52-сон маълумотномаси). Натижада тарғибот тадбирлари ҳамда адиб ижодини уошларга тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган учрашувларнинг савиуаси, мазмун-моҳиуати ошиши таъминланган.
шоирнинг “Изтироб” тўпламидаги “Ўзбекчилик”, “Бизнинг одатлар” мақолаларида миллий ва умуминсоний қадриятлар, “Сўз латофати” китобидаги “Сўз – забаржад, сўз – гавҳар, олтин”, “Уч даруодан сув ичган денгиз”, “Кўмирга айланган умр” каби мақолаларида серқирра ўзбек тили ҳақидаги қарашлари акс этганлиги аниқланган ўринлардан Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 24-майдаги 2-13-21-2441-сон маълумотномаси). Натижада Эркин Воҳидов публицистикасидаги ижтимоий, маънавий-ахлоқий муаммолар талқини ҳамда ёш авлод тарбияси учун ибратли жиҳатлари ҳақидаги илмий хулосалар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган тарғибот тадбирларида асос бўлиб хизмат қилган.