Бахриева Зебунисо Джалолидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сальмонелла турига ва клиник кўринишларига боғлиқ тарзда антимикроб препаратларни рационал қўллаш” 14.00.10 – Юқумли касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1907.
Илмий раҳбар: Мирзажонова Донохон Бахадировна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Мирзоева Мехринисо Ризоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эсауленко Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Андижон тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сальмонелланинг тури ва клиник шаклига мувофиқ равишда микробга қарши дориларни рационал қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган ЎИИ ларининг фақат 1:7 қисмининг этиологик омили бактериологик текширув усули ёрдамида тасдиқланиши, этиологик омили тасдиқланган ичак инфекцияларининг ўртача 3,6% ни сальмонеллёз инфекцияси ташкил қилиши асосланган;
Самарқанд вилоятида сальмонеллёз билан даволанган беморлардан ажратиб олинган Salmonella spp. штаммлари β-лактамларга (жумладан цефалоспоринларнинг 3-4 авлодига) нисбатан турғун ТЕМ ва СТХ-М генетик оилаларидаги β-лактамазани ишлаб чиқарилиши билан боғлиқлиги, штаммларнинг деярли 96,0% бир хил резистентлик генотипига эгалиги исботланган;
замонавий босқичда сальмонеллёз микст инфекция кўринишида 2 тадан 5 тагача патоген микроорганизмлар ассоциациясида учраши ҳамда патоген ассоциация сони ва болаларнинг ёши ўртасида тескари, юқори, ОИТ зарарланиш тури ўртасида юқори, тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги асосланган.
сальмонеллёз билан касалланган болаларда касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда ҳамда микст (бактери-бактерия) инвазия ҳолатларини ташхислашда фекал кальпротектин қиймати аҳамиятлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Салмонелла турига ва клиник кўринишларига боғлик тарзда антимикроб препаратларни рационал қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган ЎИИ ларининг фақат 1:7 қисмининг этиологик омили бактериологик текширув усули ёрдамида тасдиқланиши, этиологик омили тасдиқланган ичак инфекцияларининг ўртача 3,6% ни сальмонеллёз инфекцияси ташкил қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 майда 95-сон билан тасдиқланган «Сальмонеллёз касаллигининг оқибатлари шаклланишини башоратлашда эндогeн интоксикация кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2024 йилдаги 342-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 14.08.2024 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/42-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир ичак инфекцияларининг этиологик омилини тасдқилашда ПЗР дан фойдаланиш, қўзғатувчининг МҚД ларга нисбатан турғунлигини ўрганиш сальмонеллёзнинг бошқа патоген микроорганизмлар ассоциациясида кечишининг клиник хусусиятларини аниқлашга ва шу орқали касалликка эрта ташхис қўйиш, даволаш чораларини ўтказишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндоген интоксикациянинг кўрсаткичлари бўлган C-реактив оқсил, ўрта молекуляр оғирликдаги пептидлар, АЛТ маълумотларини прогностик маркер сифатида қўллаш касалликнинг узоқ муддатли шаклининг ривожланишини олдини олишга, юқумли касалликлар бўлимларида ётоқ кунларини камайтиришга имкон беради ва шу асосда ҳар бир беморга даволаниш курси учун 1024186 сўм миқдорида маблағ иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: 2018-2023 йил оралиғида Самарқанд вилоятида сальмонеллёз билан даволанган беморлардан ажратиб олинган Salmonella spp. штаммлари β-лактамларга (жумладан цефалоспоринларнинг 3-4 авлодига) нисбатан турғун ТЕМ ва СТХ-М генетик оилаларидаги β-лактамазани ишлаб чиқарилиши билан боғлиқлиги, штаммларнинг деярли 96,0% бир хил резистентлик генотипига эгалиги исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 майда 95-сон билан тасдиқланган «Сальмонеллёз касаллигининг оқибатлари шаклланишини башоратлашда эндогeн интоксикация кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2024 йилдаги 342-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 14.08.2024 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/42-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир ичак инфекцияларининг этиологик омилини тасдқилашда ПЗР дан фойдаланиш, қўзғатувчининг МҚД ларга нисбатан турғунлигини ўрганиш сальмонеллёзнинг бошқа патоген микроорганизмлар ассоциациясида кечишининг клиник хусусиятларини аниқлашга ва шу орқали касалликка эрта ташхис қўйиш, даволаш чораларини ўтказишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндоген интоксикациянинг кўрсаткичлари бўлган C-реактив оқсил, ўрта молекуляр оғирликдаги пептидлар, АЛТ маълумотларини прогностик маркер сифатида қўллаш касалликнинг узоқ муддатли шаклининг ривожланишини олдини олишга, юқумли касалликлар бўлимларида ётоқ кунларини камайтиришга имкон беради ва шу асосда ҳар бир беморга даволаниш курси учун 1024186 сўм миқдорида маблағ иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: замонавий босқичда сальмонеллёз микст инфекция кўринишида 2 тадан 5 тагача патоген микроорганизмлар ассоциациясида учраши ҳамда патоген ассоциация сони ва болаларнинг ёши ўртасида тескари, юқори, ОИТ зарарланиш тури ўртасида юқори, тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 майда 95-сон билан тасдиқланган «Сальмонеллёз касаллигининг оқибатлари шаклланишини башоратлашда эндогeн интоксикация кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2024 йилдаги 342-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 14.08.2024 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/42-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир ичак инфекцияларининг этиологик омилини тасдқилашда ПЗР дан фойдаланиш, қўзғатувчининг МҚД ларга нисбатан турғунлигини ўрганиш сальмонеллёзнинг бошқа патоген микроорганизмлар ассоциациясида кечишининг клиник хусусиятларини аниқлашга ва шу орқали касалликка эрта ташхис қўйиш, даволаш чораларини ўтказишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндоген интоксикациянинг кўрсаткичлари бўлган C-реактив оқсил, ўрта молекуляр оғирликдаги пептидлар, АЛТ маълумотларини прогностик маркер сифатида қўллаш касалликнинг узоқ муддатли шаклининг ривожланишини олдини олишга, юқумли касалликлар бўлимларида ётоқ кунларини камайтиришга имкон беради ва шу асосда ҳар бир беморга даволаниш курси учун 1024186 сўм миқдорида маблағ иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: сальмонеллёз билан касалланган болаларда касалликнинг оғирлик даражасини баҳолашда ҳамда микст (бактери-бактерия) инвазия ҳолатларини ташхислашда фекал кальпротектин қиймати аҳамиятлилиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 майда 95-сон билан тасдиқланган «Сальмонеллёз касаллигининг оқибатлари шаклланишини башоратлашда эндогeн интоксикация кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 10.07.2024 йилдаги 342-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўйича 14.08.2024 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/42-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўткир ичак инфекцияларининг этиологик омилини тасдқилашда ПЗР дан фойдаланиш, қўзғатувчининг МҚД ларга нисбатан турғунлигини ўрганиш сальмонеллёзнинг бошқа патоген микроорганизмлар ассоциациясида кечишининг клиник хусусиятларини аниқлашга ва шу орқали касалликка эрта ташхис қўйиш, даволаш чораларини ўтказишни такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндоген интоксикациянинг кўрсаткичлари бўлган C-реактив оқсил, ўрта молекуляр оғирликдаги пептидлар, АЛТ маълумотларини прогностик маркер сифатида қўллаш касалликнинг узоқ муддатли шаклининг ривожланишини олдини олишга, юқумли касалликлар бўлимларида ётоқ кунларини камайтиришга имкон беради ва шу асосда ҳар бир беморга даволаниш курси учун 1024186 сўм миқдорида маблағ иқтисод қилинади.