Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўзиев Умиджон Яндашалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилидаги изоҳли луғатларда ўзлашма сўзлар тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil191.

Илмий раҳбар: Искандарова Шарифа Мадалиевна филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Жуманазарова Гулжаҳон Умрзаковна филoлoгия фaнлaри дoктoри; Қобилова Зебо Муродовна филoлoгия фaнлaри номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: ишнинг асосий мақсади ўзбек тилининг изоҳли луғатларидаги ўзлашма сўзларни семантик асосда тадқиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мустақиллик даври ўзбек луғатчилигидаги анъанавийлик ва новаторлик хусусиятлари аниқланган;

изоҳли луғатлардаги ўзлашма сўзларнинг аслият билан семик мувофиқлиги ёритилган;

икки жилдли ва беш жилдли изоҳли луғатлардаги ўзлашма сўзларга хос семантик ўзгаришлар аниқланган;

ўзлашма сўзларнинг икки ва беш жилдли изоҳли луғатларда талқин қилинишидаги илмий холислик, семантик тўлиқлик каби фарқли жиҳатлар ва уларнинг сабаблари ёритилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек тили изоҳли луғатларидаги ўзлашма сўзларни тадқиқ этиш aсосидa:

ўзбек тилининг изоҳли луғатларида физика фанига оид ўзлашма сўзлар ва терминлар, уларнинг семантик жиҳатдан тўғри тавсифланишига оид назарий қарашлари, амалий тавсиялари ва илмий хулосаларидан 2Ф-ОТ-0-15494 рақамли “Квант нуқтали гетеро - ва нанотузилмалардаги экситонларни, поляронларни, биполяронларни ва кўчиш ҳодисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошқа турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш” номли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Олий вa ўртa-мaхсус тaълим вaзирлигининг 02-07-3154/04-сон мaълумотномaси). Натижада лойиҳа доирасида ўзлашма терминлардан тўғри фойдаланиш, зарурий ўринларда ўзбекча муқобилларига алмаштириш сифати сезиларли даражада яхшиланган.

айрим арабча ва форсча ўзлашмаларнинг лингвокультурологик хусусиятларига доир материаллардан A-1-61 рaқaмли «Кўриш имконияти чеклaнгaн тaлaбaлaр учун тилшунослик фaнлaри бўйичa aудиокитоб тaъминотини ярaтиш» мaвзусидaги дaвлaт aмaлий грaнти лойиҳaси доирaсидaги ўқув қўллaнмa, услубий кўрсaтмaлaр вa улaрнинг aудиокитоб шaклидaги нусхaлaрини тaйёрлaшдa фойдaлaнилгaн (Олий вa ўртa-мaхсус тaълим вaзирлигининг 05-09-3157/03-сон мaълумотномaси). Натижада лексемaлaр семaнтикaсини ёритиш, улaрнинг нутқ жaрaёнидaги воқелaнишини кўрсaтишдa ижобий сaмaрa берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish