Sayt test rejimida ishlamoqda

Тулибаев Хурсанд Базарбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек романчилигида бадиий услуб ва жанрий-композицион яхлитлик синтези”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fil368.

Илмий раҳбар: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Касимов Абдугапир, филология фанлари доктори; Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек романларида бадиий услуб ва жанрий-композицион яхлитликнинг синтезлашуви муаммосини У.Ҳамдам, Ш.Бўтаев ва Л.Бўрихон романлари мисолида назарий тадқиқ этиб, адабий жараёнда кечаётган услубий, жанрий ва композицион янгиланишларнинг ижодкор шахси билан боғлиқ индивидуал, миллий ва жаҳоний асосларини кўрсатиш, шу адиблар поэтик маҳоратини ўрганиб, мустақиллик даври плюралистик тафаккури таъсирида миллий романчиликда содир бўлаётган сифат ўзгаришларининг ижтимоий-эстетик моҳиятини ойдинлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ёзувчиларнинг реал воқеликни яхлит идрок этиши, ҳаёт материалини композицияга айлантириш маҳорати, шунингдек, услубнинг конкрет ижодкор ва адабий жараён билан боғлиқ категория эканлиги исботланган;

композициянинг бадиий майдон, ривоят, тафсилотлар, портрет, пейзаж, лирик чекиниш, қистирма эпизод, интерьер сингари шаклий компонентларининг бирлаштириш вазифаси, ижодий индивидуалликни белгиловчи жиҳатлари асосланган;

жанр ички, ташки, ўзаро таъсирининг юзага келиши, бир асрлик романнависликнинг тарақиётидаги эволюцион такомили аниқланган;

замонавий ўзбек романи канонларини белгилашда поэтик матрица дастлабки асос эканлиги далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳозирги ўзбек романчилигида бадиий услуб ва жанрий-композицион яхлитлик синтезини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:

жанр ички шаклларининг юзага келишида тадрижий такомилга оид назарий қарашлари ва илмий хулосалардан ФА-Ф1-ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал давлат лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-3269-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;

ЗАмонавий роман канонларини белгилашга оид тавсиялар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий танқид кенгашининг йиллик ҳисоботида «Роман жанри: кеча ва бугун», «Поэтик мушоҳадада рамзийлик» мавзусидаги тадқиқотлар таҳлилида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2018 йил 21 сентабрдаги 01-03-15/1330-сон маълумотномаси). Натижада роман жанрининг адабиётшунослигимиз ва танқидчилигимиз тараққиётига хизмат қилиши эътироф этилган;

Роман ва бугунги романчилигдаги сифат ўзгаришларнинг тадиржий такомилашиб бораётганлиги борасида Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Ассалом Қорақалпоғистон” тонгги кўрсатувида иштирок этиб объектга жалб қилинган романлар хусусида атрофлича мулоҳаза юритилган. (ҚР телерадиокомпаниясининг 2018 йил 30 апрелдаги 14-19/468-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмун мундарижасининг илмийлиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish