Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Зиёдахон Абдубориевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекларда оила-никоҳ анъаналарининг ижтимоий ва этник психологияси”, 19.00.05– Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2DSc/Psi14.

Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Баҳромович, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар:Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбекларда оила-никоҳ анъаналарининг ижтимоий ва этник психологиясини ўрганиш асосида замонавий ўзбек оила-никоҳ анъаналарининг психологик муаммоларини ечиш имкониятларини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

оила-никоҳ анъаналарини илмий-психологик ўрганишнинг асосий йўналишлари (психологик антропология, қиёсий-маданий психология, дин психологияси, этнопсихолингвистика, этносоциология)га хос ёндашувларни ўзбек миллий-маданий муҳитида татбиқ этишнинг интегратив (коннектив, функционал, регулятив) имкониятлари кўрсатиб берилган;

ўзбекларнинг оила-никоҳга муносабати ва тасаввурларини оператив   аниқлашга мўлжалланган оптимал мураккаблик ва психологик адекватликка эга методика («Оила-никоҳ масалалари») ишлаб чиқилган;

ўзбек оилаларида оила-никоҳ анъаналарининг ижтимоий-иқтисодий оптималлаштириш бўйича психологик иш олиб бориш учун анъаналарнинг асосий функциялари (тарбиявий, фелицитологик, рекреатив, психо­тера­пев­тик) ва мезонлари (информатив, ахлоқий қадрият­лар, мақсадга мувофиқлик, эркинлик) таклиф этилган;

ўзбекларда оила-никоҳ анъаналари бўйича оилалар билан психологик маслаҳат ва маърифат ишларини олиб боришда диний эътиқод, социал конформизм ва социал перцепция феноменлари таъсирчан этномаданий омиллар эканлиги аниқланган;

оила-никоҳ анъаналарига салбий таъсир кўрсатувчи дабдабабозлик, исрофгарчилик каби омилларни бартараф этиш ва никоҳ тўйи анъаналарини ихчамлаштиришда тежамкорлик, тўйни ташкил этишга мантиқий ва амалий фойдалилик муносабатларини шакллантириш, оила-никоҳ анъаналарида социал-психологик тарғибот ҳамда оила-никоҳ муносабатларини такомиллаштиришда совчилик хизматини ташкил этиш бўйича тавсиялар  ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек оила-никоҳ анъаналарининг ижтимоий ва этнопсихологик жиҳатдан тадқиқ қилишжараёнида ишлаб чиқилганилмий натижалари асосида:

оила-никоҳ анъаналарини илмий-психологик ўрганишнинг асосий йўналишлари (психологик антропология, қиёсий-маданий психология, дин психологияси, этнопсихолингвистика, этносоциология)га хос ёндашувларни ўзбек миллий-маданий муҳитида татбиқ этишнинг интегратив (коннектив, функционал, регулятив) имкониятларини кўрсатиб беришга оид таклифлар  «Этнография, этнология ва антропология» магистратура мутахассислигининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишида фойдаланилган (O’zStandart Давлат агентлигида 2014 йил 18 сентябрда O’zDSt 36.1410:2014 05-573-сон қайд рақами билан рўйхатга олинган). Натижада таклиф этилган материаллар анъаналарнинг этнопсихологик хусусиятларини, психологик таъсирини, оила-никоҳ анъаналарининг оила мустаҳкамлигида тутган ўрни ва аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган;

ўзбекларнинг оила-никоҳга муносабати ва тасаввурларини оператив аниқлашга мўлжалланган оптимал мураккаблик ва психологик адекватликка эга методикаси («Оила-никоҳ масалалари») ишлаб чиқилганлигига доир янгилик «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг фаолиятида фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2017 йил 15 февралдаги 01-16/32-сон маълумотномаси). Натижада улар оила-никоҳ анъаналарини  илмий асосда ўрганишга хизмат қилган;

ўзбек оилаларида оила-никоҳ анъаналарининг ижтимоий-иқтисодий оптималлаштириш бўйича психологик иш олиб бориш учун анъаналарнинг асосий функциялари (тарбиявий, фелицитологик, рекреатив, психо­тера­пев­тик) ва мезонлари (информатив, ахлоқий қадрият­лар, мақсадга мувофиқлик, эркинлик) таклиф этишга доир илмий янгилик Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимияти амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2017 йил 25 октябрдаги 02-05/948-сон, Тошкент шаҳар ҳокими маҳкама­си­нинг 2017 йил 19 сентябрдаги 07/294-сон маълумотномалар). Натижада оила бюджети ва ёш оила мустаҳкамлигига салбий таъсир этиши мумкин бўлган бир қатор анъаналарнинг ихчамлаштирилишига, оила-никоҳ анъаналари билан боғлиқ харажатларнинг қисқартирилишига эришилган;

ўзбекларда оила-никоҳ анъаналари бўйича оилалар билан психологик маслаҳат ва маърифат ишларини олиб боришда диний эътиқод, социал конформизм ва социал перцепция феноменлари таъсирчан этномаданий омиллар эканлиги тўғрисидаги илмий янгилик Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo bo’ylab» телека­на­­­ли кўрсатув­ла­рини тайёрлашда фойдаланилган («Dunyo bo’ylab» телеканали» давлат унитар корхонасининг 2017 йил 30 июндаги 08-14-296-сон маълумотномаси). Натижада ўзбеклар­нинг оила-никоҳ анъана­ларининг мазмун-моҳияти, оила мустаҳкам­лигидаги роли ва аҳамияти, анъа­на­­лар­нинг этнопсихологик хусусиятлари ва психоло­гик таъсири, оила­вий тар­бия жараёнида миллий қадриятларга кенг эъти­бор беришга қаратилган маърифий эшиттириш ва кўрсатувларнинг изчил уюш­­ти­ри­лиши ота-оналарни маънавий тарбиянинг миллий ва умуминсоний ютуқ­ларининг моҳияти, илғор тажрибалари билан таништириш каби маъ­ри­фий тадбирларни маънавий ва психологик жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

оила-никоҳ анъаналарига салбий таъсир кўрсатувчи дабдабабозлик, исрофгарчилик каби омилларни бартараф этиш ва никоҳ тўйи анъаналарини ихчамлаштиришда тежамкорлик, тўйни ташкил этишга мантиқий ва амалий фойдалилик муносабатларини шакллантириш, оила-никоҳ анъаналарида социал-психологик тарғибот ҳамда оила-никоҳ муносабатларини такомиллаштиришда совчилик хизматини ташкил этишга йўналтирилган ижтимоий-психологик тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo bo’ylab» телека­на­­­лининг кўрсатув­ла­рини тайёрлашда фойдаланилган («Dunyo bo’ylab» телеканали» давлат унитар корхонасининг 2017 йил 30 июндаги 08-14-296-сон маълумотномаси). Натижада ўзбеклар­нинг оила-никоҳ анъана­ларини мазмун-моҳияти, оила мустаҳкам­лигидаги роли ва аҳамияти, анъа­на­­лар­нинг этнопсихологик хусусиятлари ва психоло­гик таъсири, оила­вий тар­бия жараёнида миллий қадриятларга кенг эъти­бор беришга қаратилган маърифий эшиттириш ва кўрсатувларнинг изчил уюш­­ти­ри­лишини психологик жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish