Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандарова Нигора Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
       

I.Умумий маълумотлар.
“Истиқлол даври ўзбек тарихий романларида шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинлари (С.Сиёев, О.Мухтор ва Э.Самандар романлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2460.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар:  Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Гайлиева Огулбай Курбанмурадовна, филология фанлари доктори, профессор; Оманова Мубора Абдуразаковна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври ўзбек тарихий романларида шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинлари мисолида тарихий романчиликнинг муайян давр кесимидаги ўзига хос табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ўзбек тарихий романчилиги қарийб бир авлодга мансуб таниқли вакиллари (С.Сиёев, О.Мухтор, Э.Самандар) Аҳмад Яссавий, Лутфий, Алишер Навоий, Муҳаммадризо Огаҳий, Мирза Ғолиб, Аваз Ўтар, Абдурауф Фитрат, Жорж Байрон каби шоир-у мутафаккирлар образларини поетик ифода этишда қўллаган тарихий-фалсафий, маърифий-маданий, руҳий-психологик таҳлиллар ва муаммога ёндашув йўсинлари, поетик ифода  индивидуаллиги ҳамда ўзаро муштарак жиҳатларини илмий тасниф этиш мезонлари аниқланган;
адибларнинг характерларни тарихий давр ва шахс қисмати, ҳаёт ҳақиқати, эътиқод бутлиги, ижод психологияси нуқтайи назаридан янгича поетик таҳлил ва бадиий тадқиқ этиш услуби далилланиб, жанр тараққиётининг илгариги босқичлари (Ойбек, О.Ёқубов, П.Қодиров тарихий романлари) билан чоғиштирилган ҳамда уларнинг бадиий-эстетик анъаналарга эргашиш, жаҳон илғор романчилиги ютуқларини фаол қўллаш даражаси очиб берилган;
тарихий романларда миллий тарихни бадиий ифода этилиш майллари, тарихий давр ва инсоний драмаларнинг бадиий реаллашув тамойиллари аниқланиб, романчиликдаги изланишларнинг истиқлол даври интилишларига муштарак жиҳатлари далилланган;
тарихий-биографик романларда ижодий манера ва етакчи мотивларга хос муштараклик ҳамда ўзига хосликлар аниқланиб, романнавислар дунёқараши, ижодий услуби, ёндашув йўсинлари белгиланган ҳамда итиқлол даври романчилигида кузатилувчи нуқсонларнинг сабаб ва оқибатлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
истиқлол даври ўзбек тарихий романларида шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинлари мавзусини ўрганиш бўйича олинган илмий натижаларидан Эрасмус+ дастурининг 585845-ЕПП-И-ЕС-ЕППКА2-CБҲТ-ЖП “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингустиcс ат Cентрал Асиан Университиес CЛАСС” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (УрДУнинг 14.07.22.06-153/6-сон маълумотномаси). Натижада шу адиблар романларида воқеликнинг поетик ифодасида фолклор ва мумтоз адабиётга мурожаат қилиш тажрибаларидан фойдаланиб, ҳар бир поетик унсурнинг моҳияти ва функсияси белгиланган;  
С.Сиёев, О.Мухтор ва Э.Самандар тарихий романларида шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинларини монографик аспектда тадқиқ қилиш асосида олинган назарий умумлашмалардан, С.Сиёев, О.Мухтор ва Э.Самандар тарихий романларида шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинларини ўрганиш натижасида қўлга кирутилган илмий натижалардан ҳамда истиқлол даври ўзбек тарихий романларида шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинлари (С.Сиёев, О.Мухтор ва Э.Самандар романлари мисолида) мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижаларидан Хоразм Маъмун академиясида фаолият юритган А-ФА-2019-9-рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси: тарихий асар бадиий талқини, тарихий романда руҳият ифодаси, тарихий роман ёзишда ижодкорнинг индивидуаллиги, тарихий-бадиий романнинг ҳаётий, адабий-маърифий асослари каби муаммоларини ёритиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 25.07.2022-йилдаги 156/1-22-сон маълумот-номаси). Натижада адабиётшуносликда мавжуд қарашлар янгиланган;
тарихий романларда шоир ва мутафаккирлар образининг янгича талқинларини таҳлил ва тадқиқ этиш негизида қўлга киритилган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилоят бўлими томонидан эфирга узатилаётган адабий-бадиий, маънавий-маърифий кўрсатув ва эшиттиришлар, интервю ва бошқа чиқишларда мунтазам фойдаланиб келинмоқда. Жумладан, 2022-йилнинг 19-июл куни эфирга узатилган “Ассалом, Хоразм” теледастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилоят бўлимининг 2022-йил 20 июлдаги 1004-сон маълумотномаси). Натижада ссенарийлар илмий-назарий жиҳатдан бойитилиб, истиқлол даври ўзбек романлари, хусусан Э.Самандар ва С.Сиёев романларида Огаҳий, Аваз Ўтар каби тарихий шахслар бадиий талқинида ёзувчиларнинг ижодий ўзига хослиги билан боғлиқ фикр-қарашлар кенг оммага ҳавола этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish