Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Яшнаржон Эгамбердиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Iqt12.

Илмий маслаҳатчи: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.

Расмий оппонентлар: Муртазаев Олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори; Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:  Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: бозор муносабатлари ривожланиши шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорлари узвий ривожланишини таъминлаш мезони тавсия этилган ҳамда мезонга асосланган ҳолда аграр бозорни узвий боғлиқ ҳолда  ривожлантириш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;

қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан  аграр бозор доирасида баҳолар ўсиши нисбатлари бузилиши ҳисобидан кўриладиган зарар миқдорини аниқлаш услуби тавсия этилган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини кредит, суғурта, божхона ва бошқа иқтисодий дастаклар орқали рағбатлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;

агросервис тизими субъектлари учун солиқ ставкасини ҳудудлар табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда табақали ҳисоблаш усуллари тавсия этилган;

давлат томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва агроресурслар баҳолари мониторингини юритиш асосида тармоқлараро баҳо ўсиши паритетини таъминлаш йўналишлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини ривожлантириш бўйича олинган  илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорлари узвий ривожланишини таъминлаш мезони тавсия этилган ҳамда мезонга асосланган ҳолда аграр бозорни узвий боғлиқ ҳолда  ривожлантириш бўйича услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 03/16-1-сон маълумотномаси). Танланган мезонлар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларининг ривожланишини таъминлаш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши рентабеллиги даражасини 10-15 фоизга ошириш  имконини яратган;

қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан  аграр бозор доирасида баҳолар ўсиши нисбатлари бузилиши ҳисобидан кўриладиган зарар миқдорини аниқлаш услубига доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги  03/16-1-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалиётга жорий этиш фермер ва деҳқон хўжаликларининг ресурслар билан таъминланиш даражасини 10-15 фоизгача ҳамда маҳсулот етиштириш рентабеллигини 20 фоизгача ошириш имконини берган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини кредит, суғурта, божхона ва бошқа иқтисодий дастаклар орқали комплекс ривожланишини таъминлаш йўналишлари бўйича илмий асосланган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги  №03/16-1-сон маълумотномаси). Бу орқали аграр соҳани комплекс ривожлантириш тадбирларининг қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши натижасида ҳар бир тармоқнинг ривожланишини таъминлашга хизмат қилиши илмий асослаб берилган;

агросервис тизими субъектлари учун солиқ ставкасини ҳудудлар табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда табақали ҳисоблаш усуллари орқали давлат томонидан рағбатлантириш дастаклари бўйича илмий асосланган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 03/16-1-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалиётга жорий этиш нисбатан ёмон шароитларда жойлашган маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаши туфайли етиштирилаётган маҳсулот бирлиги ҳисобига ортиқча сарфларни 15 фоизгача камайтириш имкониятини яратган;

давлат томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва агроресурслар баҳолари мониторингини юритиш асосида тармоқлараро баҳо ўсиши паритетини таъминлаш йўналишлари бўйича амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси аграр соҳасини илмий таъминоти ва аграр илм фанини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 03/16-1-сон маълумотномаси).  Бу тавсиялар қишлоқ хўжалиги илм-фанини истиқболда ривожлантиришдаги муҳим талабларидан бири сифатида шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish