Суюнов Шухрат Абдусалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атмосферанинг ерга яқин 500 метрлик қатламининг геодезик ўлчаш ишларига таъсири ва уни ҳисобга олишнинг янги усули” (Ўзбекистон Республикаси шароитида)», 11.00.06–Геодезия. Картография (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т575.
Илмий раҳбар: Тошпулатов Сарвар Анварович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02 асосида бир марталик ИК.
Расмий оппонентлар: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор, Қорақолпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби; Рахматуллаев Арзимурод,география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атмосферанинг ерга яқин қатламида бурчак ва чизиқли геодезик ўлчашларни амалга оширишда ташқи муҳит таъсирини метеорологик материаллар асосида самарали ҳисобга олишнинг янги усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атмосферанинг 500 метрли қатламида ҳаво ҳарорати ва босимининг вертикал тақсимланиши метеорологик маълумотлар асосида ўрнатилган ва уларни исталган баландликларда аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
атмосферанинг 500 метрли қатламининг ҳаво ҳарорати, босими ва ёруғлик нурининг синиш кўрсатгичларини аниқлаш усули метеорологик параметрларнинг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
ёруғлик нури рефракцияси учун жой рельефи ва атмосферанинг 500 метрли қатлами таъсирини камайтириш учун дала тажриба маълумотлари асосида тузатмаларни ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқилган;
метеорологик элементлар ёрдамида геодезик ўлчаш натижаларини аниқлигини яхшилайдиган, тузатмаларни ҳисоблаш усули 2-синф нивелирлаш натижаларига таққослаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атмосферанинг ерга яқин 500 метрлик қатламининг геодезик ўлчаш ишларига таъсири ва уни ҳисобга олишнинг янги усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ёруғлик нури рефракцияси учун жой рельефи ва атмосферанинг 500 метрли қатлами таъсирини камайтириш учун тузатмаларни ҳисоблаш формуласи Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси тасарруфидаги Самарқанд аэрогеодезия корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2018 йил 9 октябридаги 02-09-7791-сон маълумотномаси). Натижада ўлчашлар аниқлиги 40%га ошиши, мехнат унумдорлигининг яхшиланиши имконияти яратилган;
Ўзбекистон шароитида атмосферанинг 500 метрли қатламининг исталган баландлигида ҳаво ҳарорати ва босимини аниқлашнинг номограмма усули Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси тасарруфидаги Самарқанд аэрогеодезия корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2018 йил 9 октябридаги 02-09-7791-сон маълумотномаси). Натижада тузилган номограмма ёрдамида атмосфера қатламининг исталган баландлигида ҳаво ҳарорати ва босимини тез ва аниқ аниқлаш имконияти яратилган;
атмосферанинг 500 метрли қатламида ҳаво ҳарорати ва босимининг вертикал тақсимланиш қонуниятлари Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тасарруфидаги “Қурилишда муҳандислик қидирувлари геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиха илмий текшириш давлат институти”нинг Самарқанд филиали, топографик-геодезик бўлимида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” давлат қўмитасининг 2018 йил 9 октябридаги 02-09-7791-сон маълумотномаси). Натижада жорий қилинган қонуниятлар асосида рефракция хатолигини ҳисобга олиб ўлчаш аниқлигининг 3,5–4 баробаргача ошириш имконияти яратилган.