Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонов Файзулло Холмирзаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидравлик зарбанинг гидроиншоотлар ва ишлаб чиқариш комплекслари турғунлигига таъсирини баҳолаш усулларини такомиллаштириш», 01.02.05–Суюқлик ва газ механикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Т848.

Илмий раҳбар: Худайкулов Савет Ишанкулович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиши институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01.

Расмий оппонентлар: Наврузов Куролбой, физика-математика фанлари доктори, профессор; Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқариш комплексларидаги сув узатгичларда ва сув ҳавзаларидаги гидравлик зарба жараёнини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш ва зарба кучи ва куч импульсларини баҳолашни кўп фазали суюқликлар усули орқали такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ишлаб чиқариш комплекслари ва гидротехник иншоотлар сув чиқариш қувурларидаги гидравлик зарба муаммолари кўп фазали ўзаро киришувчан ва таъсирланувчан суюқликлар модели орқали ечилган;

ишлаб чиқариш комплекслари ва гидротехник иншоотлар сув чиқариш қувурларидаги гидравлик зарба кучининг таъсирини камайтириш масаласининг математик модели ишлаб чиқилган;

сув ташлаш ва сув ўтказувчи қувурлардаги гидравлик зарбага олиб келувчи ногидравлик жараёнларни ҳисоблаш усуллари кўп фазали ўзаро киришувчан ва таъсирланувчан суюқликлар модели орқали такомиллаштирилган;

қувурлардаги суюқликлар аралашмаси гидравлик зарбаси таъсирининг математик модели ва дастури ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишлаб чиқариш комплекслари ва гидротехник иншоотлар сув чиқариш қувурларидаги гидравлик зарба кучини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

сув омборларидаги юқори босим таъсирида турли конструкцияли сув чиқариш қувурларида рўй бераётган гидравлик зарбани ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан, «Ўзсувтаъмирфойдаланиш» республика бошқармасига қарашли Резаксой сув омборида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/27-122-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида гидравлик зарба жараёни 17-18%га қисқартириш, йиллик таъмирлаш ишларига сарфланаётган харажат мавжуд технологияга нисбатан 14-15%га камайтириш имконини берган;

Пачкамар ва Резаксой сув омборлари сув чиқариш кувурларида гидравлик зарбанинг пайдо бўлиши кавитация, оқим пульсацияси қувуридаги маҳаллий қаршиликлар орқали юзага келувчи катта босимлар ўзгаришини гидравлик ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «Сув омборларидан фойдаланиш» бошқармасига қарашли Пачкамар сув омборига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/27-122-сон маълумотномаси). Натижада кўп фазали суюқликдаги фазаларнинг ўзаро таъсир кучи ва ўзаро киришувчанлик гидравлик зарба кучини 10-12%га камайтириш имконини берган;

сув омборларининг сув чиқариш қувурларидаги гидравлик зарба, кавитация ва оқим пульсацияси натижасида рўй берадиган деформацияларни камайтириш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «O‘ZSUVLOYIHA» АЖнинг лойиҳалаш ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/27-122-сон маълумотномаси). Лойиҳалаш ишлари натижасида сув чиқариш қувурларини деформацион жараёнларни камайтириш, сув омборларини фойдаланиш самарадорлигининг 12%га ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish