Нурбоев Фармон Эргашовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали жигар касалликлар персонал фармакотерапияси ва гепатопротекторлар фармакоэпидемиологияси», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.DSc/Tib323.
Илмий маслаҳатчи: Мавлянов Искандар Рахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвосит Мирвосиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулибаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фозилов Абдуқаҳҳор Воҳидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Новосибрск давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали жигар касалликларини даволашда қўлланилаётган дори воситаларининг фармакоэпидемиологик миқдор ва сифат таҳлили маълумотларга асосланиб, улар фармакотерапиясига дифференциал ёндашув схемасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро ва Навоий вилоят касалхоналарида 2006–2016 йилларда сурункали жигар касалликларини даволашда қўлланилган дори воситалари ичида гепатопротекторлар миқдори ва унинг динамикаси аниқланган;
илк бор сурункали вирусли ва вируссиз гепатитлар ҳамда жигар циррози фармакотерапиясида гепатопротектор дори воситалари қўлланиш кўлами бошқа дори гуруҳларига нисбатан ҳажми ва дори воситалари сарф харажатлар ичида тутган ўрни кўрсатилган;
сурункали жигар касалликлари фармакотерапиясида ишлатилган гепатопротекторларнинг қўллаш частотаси билан унинг сарф харажатлар даражаси орасида номутаносиблик мавжудлиги исботланган;
Бухоро ва Навоий вилоятларида 2006-2016 йиллар давомида сурункали вирусли ва вируссиз гепатитлар ҳамда жигар циррози фармакотерапиясида қўлланилган дори воситалари, жумладан гепатопротекторларнинг АВС ва VEN таҳлиллари илк бор ўтказилиб, А, В ва С синфлари бўйича уларнинг нотўғри тақсимланганлиги исботланган;
Бухоро ва Навоий вилоятларида 2006 – 2016 йиллар давомида сурункали вирусли ва вируссиз гепатитлар ҳамда жигар циррози фармакотерапиясида қўлланилган дори воситалари ичида ноэссенциал (иккинчи даражали) дори препаратларининг миқдори юқори эканлиги, гепатотроп препаратлар билан таъминланиш сифати ҳамда ресурс йўқотишлари мавжудлиги исботланган;
холестаз синдроми устуворлиги билан кечувчи сурункали жигар касалликларда клиник-биокимёвий кўрсатқичлар даражасини ҳисобга олган ҳолда урсосан препарати миқдорига табақалашган ёндашув шакллантирилган ва унинг самарадорлиги исботланган;
сурункали С вирусли гепатит ва жигар циррозида клиник-биокимёвий кўрсатқичлар даражасини ҳисобга олиб урсосан препарати дозасини табақалашган ҳолда ҳамда вирусга қарши препаратлар билан биргаликда қўллаш орқали юқори иқтисодий самарага эришиш имконияти борлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали жигар касалликларини даволашда қўлланилаётган дори воситаларининг фармакоэпидемиологик ва фармакоэкономик таҳлили ва ушбу хасталикларда дори воситалари миқдорига табақалаштирилган ёндашуви бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Жигар ичи холестази синдромини самарадор даволаш усулини қўллаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 октябридаги 8н-р/591-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада жигар ичи холестази синдроми устуворлигида кечадиган сурункали жигар хасталиклари синдромининг оғирлик даражаларига мос равишда урсосан препарати миқдорига табақалашган ёндашувни қўллаш анъанавий ёндашувга нисбатан юқорироқ тиббий самарага эга бўлиш ва препарат миқдорини тежаш имконини берган;
жигар ичи холестази синдроми устуворлигида кечадиган сурункали жигар хасталиклари синдромини даволашга янгича ёндашув бўйича ишлаб чиқилган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро вилоят юуқумли касалликлар шифохонаси, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази гепатология ва гастроэнтерогия бўлимлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 июнидаги 8н-з/133-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар сурункали жигар касалликлари билан хасталанган беморлар даво самарадорлигини оширишга, даво муддатларини камайишига ва препарат миқдорини камайиши ҳисобига юқори иқтисодий самара берган.