Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматханова Чарос Боходировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бел радикулопатиясида ногиронларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib74.

Илмий раҳбар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бел радикулопатияси бўлган ногиронларнинг тиббий-ижтимоий экспертизаси ва реабилитацияси усулларини оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ногиронлар тиббий-ижтимоий экспертизаси ва реабилитациясида жисмоний-соматик ва руҳий-эмоционал ҳолати кўрсаткичларининг ўзгариши аниқланган;

ногиронлар умуртқа поғонаси клиник-функционал ҳолати электронейромиография кўрсаткичлари ўзгаришига боғлиқлиги аниқланган;

илк бор бел радикулопатияси бўлган беморларда ногиронлик гуруҳларини белгилашнинг илмий асосланган экспертиза  мезонлари ишлаб чиқилган;

бел радикулопатияси натижасида ногирон бўлган беморларда илдизли оғриқ синдромлари диск чурраси локализациясига боғлиқлиги асосланган;

пастки парапарез ва плегия ҳолати бўлган беморларда илдизли оғриқ синдромларини ташхислаш, экспертиза ва  реабилитация усуллари ёрдамчи воситалар тартиби билан оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бел радикулопатиясида ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Бел умуртқалари остеохондрози неврологик асоратларининг клиникаси, кечиши, реабилитациясининг асослари ҳамда ногиронлик гуруҳларини белгилаш мезонлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-р/106-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бел умуртқалари остеохондрози клиникаси, касаллик асоратлари ва кечиши хусусиятларини инобатга олган ҳолда ногиронлик гуруҳини белгилашдаги мезонларни тўғри танлаш ҳамда  реабилитация асосларига тизимли ёндашиш  имконини беради;

бел радикулопатиясида ногиронларни тиббий-ижтимоий реабилитациялаш учун ишлаб чиқилган янги ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан  Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри Шифокорлар меҳнат эспертизаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 майдаги 8н-д/110-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар бел радикулопатиясида ногиронликни тўғри аниқлаш, асосланган клиник-функционал ташхислаш орқали тиббий экспертиза сифатини оширишга ва йўналтирилган тиббий-ижтимоий реабилитация натижасида бюджетдан ташқари пенсия фондини 6,7%  тежашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish