Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Мукадас Джалолдиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар Меҳрибонлик уйларининг шароитини гигиеник баҳолаш услубиётини такомиллаштириш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib270.

Илмий раҳбар: Бахритдинов Шахобиддин Самарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Хамрақулова Муқаддасхон Асқаровна, тиббиёт фанлари доктори; Хасанова Маъмура Икромовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Меҳрибонлик уйлари тузилиши ва шароитини, тарбияланувчиларининг саломатлик ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Меҳрибонлик уйларининг қурилиши, жиҳозланиши ва таълим-тарбия шароитларнинг гигиеник меъёр ва қоидалари ишлаб чиқилган;

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг жинси, ёшига мос равишда жисмоний ривожланишини таҳлиллари асосида гигиеник тавсиялар асосланган;

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг овқатланиш тартиби ва шароитлари, ўсмирларнинг физиологик эхтиёжининг гигиеник меъёри ишлаб чиқилган;

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг саломатлик ҳолати ва овқатланиш тартибини яхшилаш борасида комплекс чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган;

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг саломатлик ҳолатини яхшилашга қаратилган соғломлаштирувчи чора-тадбирлар тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Меҳрибонлик уйларининг шароитини гигиеник баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларни тузилиши ва таркиби бўйича санитария қоидалар» (0311-14 сонли СанҚваМ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 декабрдаги 8н-д/85-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларини қуриш ва тарбия шароитини ташкиллаштиришга қўйилган гигиеник талабларни ишлаб чиқиш имконини берган;

«Болалар уйлари тузилиши ва таркиби санитар қоида ва меъёрлари» (0199-06 сонли СанҚваМ) тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 12 майдаги 9-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжат Меҳрибонлик уйлари учун яшаш, таълим ва тарбия шароитларини оптималлаштириш имконини берган;

болалар Меҳрибонлик уйларининг шароитини гигиеник баҳолаш услубиётини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари Меҳрибонлик уйлари амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 июлдаги 8н-з/161-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши Меҳрибонлик уйларининг, қурилиши, обондонлаштирилиши, таълим ва тарбия шароитларини ташкиллаштирилиши, болалар популяцияси орасидан  саломатлик ҳолати, жисмоний ривожланишни гармониклигини таъминлаш, улар орасида касалликларни даволашга қилинадиган сарф-харажатларни камайтириш ва соҳа ходимлари орасида касбий маҳоратни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish