Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимова Наргис Абдуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилида ассоциатив муносабатлар», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

Илмий раҳбар: Сайфуллаева Рано Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Усмонова Хуринниса, филология фанлари доктори; Акрамов Шукуржон, филология фанлари номзоди, доцент

Етакчи ташкилот:Самарқанд  давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: систем тилшунослик, психолингвистика, когнитив тилшунослик, нейролингвистика ва прагматика фанларининг синергетик ёндашувида ассоциатив тизим ҳамда жараёнларни ўзбек тили материаллари асосида таҳлил этишдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жамоавий, индивидуал, концептуал ассоциатив майдонлар индивиднинг ёши, миллати, жинси, яшаш ҳудуди, ижтимоий келиб чиқиш каби ташқи омиллар асосида юзага келиши исботланган;

эркин ва занжирли ассоциациялар усуллари асосида ўтказилган тажриба орқали ассоциатив  луғавий бирликлар статистик далилланган;

санъат микромайдонининг синонимик, даражаланиш, темпорал, антонимик, ассиметрик каби ички микросистемалари аниқланган;

ўрганилаётган ассоциатив майдоннинг лисоний, нейролисоний ва концептуал таҳлили когнитив аспектда исботланган;

ўзбек тили соҳибларининг менталитети ва тил онги негизида ассоциатив майдонлар моделлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбек тилида ассоциатив муносабатлар тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

лингвистик бирликларнинг борлиқдаги воқеликни ифодалаш, онг фаолияти, ундаги саралаш, умумлаштириш ва таснифлаш ҳақидаги назарий хулосалар 2015–2017 йилларда олиб борилган “Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” номли А-1-39 рақамли амалий-техник лойиҳада фойдаланилган ( Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 май 89-03-2125- сон маълумотномаси). Натижада вербал воситаларнинг онтологик, эпистомологик ва лисоний жиҳатларини ёритиш масалалари илмий далиллар билан бойишига эришилган;

диссертацияга оид тизим тамойилларини белгилаш, репрезентатив тизим модалликларини аниқлаш орқали ўқувчиларни ўқитиш тавсифларидан 2015–2017 йиллар давомида бажарилган “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” номли А-1-126 рақамли амалий илмий-техник грантида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 31 май 89-03-2125- сон маълумотномаси). Натижада ўқувчининг психологик ҳолатини эътиборга олиш ва тилни ўқитиш масалаларига аниқликлар киритилишига эришилган;

ўзбек тилида луғатшунослик масалалари, ассоциатив луғатлар тузишда ассоциатив тажрибаларнинг муҳимлиги, ушбу тажрибаларда ўзбек тили соҳибларининг тил онги орқали ассоциатив майдонларни моделлаштириш, ассоциатив луғатларда лингвокультурологик ва когнитив жиҳатлари ва ассоциатив фикрлашнинг ўзбек менталитетига хослиги ифодаланишига оид илмий қарашлари ва хулосалари Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг “Маънавият сарчашмаси” кўрсатуви ва “Зиё маскани” радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 23 апрель, 135-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунини мукамаллаштирди ва илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish