Sayt test rejimida ishlamoqda

Атоева Меҳринисо Фарҳодовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи ва номи): “Электромагнетизм бўлимини ўқитишни даврийлик технологияси асосида такомиллаштириш (академик лицейлар мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2. PhD/Ped172.

Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc. 28.12.2017.Ped.01.09 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Турсунметов Комилжон Ахметович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нуруллаев Бобомурод Нажмиддинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: физиканинг “Электромагнетизм” бўлимини  даврийлик технологияси асосида ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

электромагнетизм бўлимини ўқитиш жараёнида даврийлик технологиясидан фойдаланиш имкониятлари тезкор диагностика (ўқувчиларнинг физикавий билимларни эгаллаш, мустақил ва лаборатория ишларини бажариш, масалалар  ечиш) натижасига кўра электр ва магнит ҳодисаларни ифодаловчи ўқув элементларини гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган; 

фанлараро ва ўқув мавзулари ўртасидаги таянч тушунчаларининг алоқадорлик кўрсаткичлари асосида ўқув жараёнини даврийлаштириш мезонлари (такрорлаш, таққослаш, танлаш, тартиблаш, узвийлик) аниқлаштирилган;

ўқитишда даврийлик технологиясини қўллаш тузилмаси (таянч тушунчалар, ўқув актлари, ўқув босқичлари, ўқув даврлари) мазмуни креативлик қобилиятларни ривожлантиришда электромагнетизмга оид билимлар динамикаси (ўзгариш, фаоллик, босқич)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

мураккаб мавзуларни ўзлаштиришга оид илмий-методик тавсиялар ўқув босқичларини даврийлаштириш ҳамда ижодий фаолиятни ривожлантирувчи услубий ёндашувлар (вербал, кўргазмали, амалий узатиш) ўзаро интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Электромагнетизм бўлимини ўқитишни даврийлик технологиясидан фойдаланиб такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:

электромагнетизм  бўлимини ўқитишда даврийлик технологиясини қўллаш имкониятлари, тузилмаси, тезкор диагностикаси, ўқув элементларини гуруҳлаштириш, креативлик қобилиятларни ривожлантиришга оид таклифлар асосида “Электромагнетизм мавзуларини ноанъанавий ўқитиш методикаси” ўқув-услубий қўлланмаси нашр этилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 сентябрдаги 89-03-3407-сон маълумотномаси). Ушбу ўқув адабиёти академик лицейларнинг ўқув-методик таъминотини бойитиш ҳамда ўқувчиларнинг электромагнетизм бўлими бўйича билимларни ўзлаштириш имкониятлари ошишига хизмат қилган;

электромагнетизм бўлими ўқув элементларининг ўзаро боғлиқлиги, фанлараро ва ўқув мавзулари ўртасидаги алоқадорлик, ўқув жараёнини даврийлаштириш мезонларига оид таклифлари ЁА-1-9 рақамли “Аҳолининг турли қатламларида педагогик-психологик хизмат кўрсатиш амалиёти” мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 сентябрдаги 89-03-3407-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар фанлараро алоқадорликни мустаҳкамлаш, ўқитишнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш ва таълим самарадорлигини ошириш имконини берган;

даврийлик технологиясидан фойдаланишнинг метoдик тaъминoти, ижодий фаолиятни ривожлантирувчи услубий ёндашувлар, баҳолаш мезонлари, ташкилий шаклларга оид амалий таклиф ва тавсиялари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буруғи билан тасдиқланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиладиган физика фани ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 сентябрдаги 89-03-3407-сон маълумотномаси). Мазкур дастур ўқув мазмунини режалаштириш, ўқув адабиётларини саралаш ва ишлаб чиқиш, фаннинг умумий тузилмасини жорий этиш имкониятларини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish