Абдуллаева Марғуба Толибжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбамид ва нитрат аммоний асосида таркибида физиологик фаол модда сақлаган суюқ азотли ўғит олиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т636.
Илмий раҳбар: Исабаев Зикрилла, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Мирзақулов Холтўра Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карбамид ва нитрат аммоний асосида таркибида физиологик фаол модда сақлаган суюқ азотли ўғитлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сирка, чумоли кислоталари, метильацетат, моноэтаноламин иштирокидаги сувли системаларда компонентларнинг ўзаро таъсирлашувини асословчи «таркиб-хосса» диаграммалари яратилган;
тўртта янги СН3COOH·NH2C2H4OH, 2СН3COOH·NH2C2H4OH, НCOOH·NH2C2H4OH, 2НCOOH·NH2C2H4OH таркибли бирикмаларнинг ҳосил бўлиши аниқланган;
янги уч турдаги физиологик фаол моддалар ишлаб чиқариш технологияси яратилган;
нитрат аммоний, карбамид, сирка, чумоли кислоталарининг моноэтаноламмонийли тузлари ва N-ацетилэтаноламин иштирокидаги мураккаб сувли системаларнинг эрувчанлигини, компонентларнинг ўзаро таъсирлашувини, асословчи «таркиб-хосса», политермик эрувчанлик диаграммалари яратилган;
учта янги CO(NH2)2∙СН3COOH·NH2C2H4OH, CO(NH2)2∙НCOOH·NH2C2H4OH, CO(NH2)2∙2НCOOH· NH2C2H4OH бирикмалар синтез қилинган;
сирка кислотаси, уни ишлаб чиқариш чиқиндиси, моноэтаноламин иштирокида олинган физиологик фаол моддалар ва КАС суюқ ўғити асосида физиологик фаоликка эга бўлган суюқ азотли ўғит олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карбамид ва нитрат аммоний асосида таркибида физиологик фаол модда сақлаган суюқ азотли ўғитлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
комплекс таъсир кўрсатувчи суюқ ўғитлар олиш технологияси «Максам-Чирчиқ» АЖда амалиётга қўллаш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 24 июлдаги 01/3-3091/П-сон маълумотномаси). Натижада янги ўғитлар буғдой майдонларида қўлланилганда ҳосилдорликни 3,0 ц/га ошириш имконини берган;
синтез қилиб олинган янги ўғитлар ғўза ўсимлигида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент вилояти фермер хўжалиги пахта, бўғдой дала майдонларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 02/023-31-сон маълумотномаси). Натижада ушбу препаратлар ўрта толали ғўза навларига қўлланилганда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, ҳосилдорликни 1,1÷2,5 ц/га ошириш имконини берган;
таркибида физиологик фаол модда сақлаган суюқ азотли ўғитларни буғдой ва ғўзага қўлланилгандаги агрокимёвий синов натижалардан ФА-А12-142 рақамли «Самарали стимулятор зарарсиз ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олишнинг ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни синаш» ва ФА-А7-Т133 рақамли «Бентонит билан модификация қилинган азот ва фосфорли минерал ўғитларни қўллашнинг ресурс тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳаларида препаратларнинг назоратга нисбатан қиёсий таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 21 майдаги 4/1255-1307-сон маълумотномаси). Натижада янги таркибли азотли ўғитлар билан ўсимлик озиқлантирилганда тупроқдаги азотни барчасини тез ва тўлиқ ўзлаштириш имконини берган.