Худойбердиев Санжар Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир ичак тутилиши даво усулларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib966.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт инстиути, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Обид Махсудович, тиббиёт фанлари доктори, (DSc), Муслимов Гурбанхон Фатали оглу, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўткир ичак тутилиши билан оғриган кекса ва қари ёшдаги беморларда жарроҳлик амалидан кейинги асоратларни башорат қилиш ва олдини олишнинг самарали ҳамда патогенетик жиҳатдан асосланган усулларни ишлаб чиқиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишини даволашнинг анъанавий усулларида жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг умумий асоратларга нисбатан устунлиги билан ажралиб туриши аниқланиб, 75,4% ҳолларда асоратлар тромбоз билан боғлиқ патологик жараёнларга асосланган бўлиб, ишемик ва некротик жараёнларнинг ривожланишига, шунингдек операциядан кейинги ўлимга сабаб бўлиши исботланган;
ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилишнинг янги интеграл усули «PURTAP» ишлаб чиқилиб, бу кекса ва қари ёшли беморларда даволашнинг қониқарсиз натижалари эҳтимоллиги асосида башорат қилиш асосланган;
кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини олдини олишнинг янги даволаш-ташҳисот алгоритми ишлаб чиқилиб, у асоратлар ривожланиш эҳтимолини аниқлаш, энтерал декомпрессия, оксигенацияланган ёки озонланган натрий хлорид эритмаси билан лаваж ҳамда дифференциаллашган антикоагулянт ва инфузион даволаш усулини ўз ичига олиши асосланган;
кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг самарадорлигини қиёсий баҳолаш натижасида умумий асоратларнинг учраш даражасини 4,2 бараварга, жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларни 2,2 бараварга, ўлим даражасини 28,3% дан 9,6% гача ва ётоқ кунларнинг ўртача -18,9±4,5 дан 12,6±2,1 кунгача, яъни 1,5 бараварга камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 22 октябрдаги 07/65 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишини даволашнинг анъанавий усулларида жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг умумий асоратларга нисбатан устунлиги билан ажралиб туриши аниқланиб, 75,4% ҳолларда асоратлар тромбоз билан боғлиқ патологик жараёнларга асосланган бўлиб, ишемик ва некротик жараёнларнинг ривожланишига, шунингдек операциядан кейинги ўлимга сабаб бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишини даволашнинг анъанавий усуллари жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг умумий асоратларга нисбатан устунлиги билан ажралиб туриши исботланган бўлиб, бу ўз навбатида мазкур касалларда тромбоз асоратлари ўлимга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 100), РШТЁИМ Сирдарьё вилояти филиали бўйича буйруқ (31.05.2024 й.; № 101) ҳамда РШТЁИМ Жиззах вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 68) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишини даволашнинг анъанавий усуллари жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг умумий асоратларга нисбатан устунлиги билан ажралиб туриши исботланганлигидан фойдаланиш операциядан кейинги даврда тромбоз билан боғлиқ асоратларнинг камайтириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишини даволашнинг анъанавий усуллари жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг умумий асоратларга нисбатан устунлиги билан ажралиб туриши исботланганлигидан фойдаланиш операциядан кейинги даврда тромбоз билан боғлиқ асоратларнинг камайтириш имкониятини бериб: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 321000 сўмга камайтирган (РШТЁИМ БФнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 107000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишини даволашнинг анъанавий усуллари жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг умумий асоратларга нисбатан устунлиги билан ажралиб туриши исботланганлигидан фойдаланиш операциядан кейинги даврда тромбоз билан боғлиқ асоратларнинг камайтириш имкониятини бериб, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади ҳамда асоратлар ва ўлимни камайтириш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилишнинг янги интеграл усули «PURTAP» ишлаб чиқилиб, бу кекса ва қари ёшли беморларда даволашнинг қониқарсиз натижалари эҳтимоллиги асосида башорат қилиш асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилишнинг янги интеграл усули «PURTAP» дан фойдаланиш даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 100), РШТЁИМ Сирдарьё вилояти филиали бўйича буйруқ (31.05.2024 й.; № 101) ҳамда РШТЁИМ Жиззах вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 68) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилишнинг янги интеграл усули «PURTAP» дан фойдаланиш ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилишнинг янги интеграл усули «PURTAP» дан фойдаланиш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 321000 сўмга камайтирган (РШТЁИМБФ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 107000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилишнинг янги интеграл усули «PURTAP» дан фойдаланиш даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини олдини олишнинг янги даволаш-ташҳисот алгоритми ишлаб чиқилиб, у асоратлар ривожланиш эҳтимолини аниқлаш, энтерал декомпрессия, оксигенацияланган ёки озонланган натрий хлорид эритмаси билан лаваж ҳамда дифференциаллашган антикоагулянт ва инфузион даволаш усулини ўз ичига олиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини олдини олишнинг янги даволаш-ташҳисот алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 100), РШТЁИМ Сирдарьё вилояти филиали бўйича буйруқ (31.05.2024 й.; № 101) ҳамда РШТЁИМ Жиззах вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 68) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини олдини олишнинг янги даволаш-ташҳисот алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланишимкон бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини олдини олишнинг янги даволаш-ташҳисот алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1400000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини олдини олишнинг янги даволаш-ташҳисот алгоритмидан фойдаланиш, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 750000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 255000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг самарадорлигини қиёсий баҳолаш натижасида умумий асоратларнинг учраш даражасини 4,2 бараварга, жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларни 2,2 бараварга, ўлим даражасини 28,3% дан 9,6% гача ва ётоқ кунларнинг ўртача -18,9±4,5 дан 12,6±2,1 кунгача, яъни 1,5 бараварга камайиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг қўлланилиши касалликнинг кечишининг ўртача давомийлигини қисқартирган бўлиб, шифо жараёнини тезлаштириб асоратлар ва ўлимни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Бухоро вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 100), РШТЁИМ Сирдарьё вилояти филиали бўйича буйруқ (31.05.2024 й.; № 101) ҳамда РШТЁИМ Жиззах вилояти филиали бўйича буйруқ (04.06.2024 й.; № 68) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг амалиётга жорий этилиши беморларнинг асосий гуруҳида назорат гуруҳига нисбатан жарроҳлик амалиётидан кейинги умумий асоратларнинг учраш даражасини 4,2 бараварга, жарроҳлик амалиётидан кейинги маҳаллий асоратларнинг учраш даражасини 2,2 бараварга, ўлим даражаси 28,3% дан 9,6% гача ва ётоқ кунларининг ўртача сони-18,9±4,5 кундан 12,6±2,1 кунгача, яъни 1,5 бараварга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг амалиётга жорий этилиши даволанишнинг ўртача давомийлигини ҳамда беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 321000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 330000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: кекса ва қари ёшли беморларда ўткир ичак тутилишининг жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 321000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 330000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.