Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Аминжон Нуриллоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Молибден саноат маҳсулотлари ва техноген чиқиндиларини комплекс қайта ишлашнинг самарали физик-кимёвий усулларини ҳамда молибден, рений ва бошқа қимматли компонентларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/T809.
Илмий маслаҳатчилар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Пирматов Эшмурат Азимович, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Абдурашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор; Шарофутдинов Улугбек Зиятович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молибден саноат маҳсулотлари ва техноген чиқиндиларини комплекс қайта ишлашнинг самарали физик-кимёвий усулларини ҳамда молибден, рений ва бошқа қимматли компонентларни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шлам кекларининг минералогик ва кимёвий таркиби аниқланиб, рангли ва ноёб металларнинг миқдори кўплиги, молибден ва мис оксид ва сульфид табиатига, рений эса ReO-4 анион шаклида эканлиги исботланган;
молибден саноат маҳсулоти куйиндиларини тўғридан-тўғри содали ишқорлаш жараёни ишлаб чиқилди ҳамда молибденни ажратиб олишда ишқорлаш механизми ва самарадорлигига турли хил омилларнинг таъсири (сода концентрацияси, Қ:С нисбати, гранулометрик таркиби ва ишқорлаб-эритиш вақти) аниқланган;
шлам кекларини 120 г/л содали концентрацияда ишқорлаб эритилганда, эритмадан молибденни ажратиб олиш 90,0% га етказилди ва молибденнинг қолдиқ кеклардаги улуши эса 0,5% гача камайиши аниқланган;
pH 3,0-3,5 бўлган кислотали содали эритмаларидан молибден ва ренийнинг сорбцияси натижасида, молибден ва рений полиионитларининг “Пюролайт” А-100Мо (молибден) ва “Пюролайт” А-170 (рений), ион алмашинувчи сорбентининг функционал гуруҳлари билан комплекс комплекс ҳосил қилиши, молибден ишлаб чиқаришнинг маҳсулдор ҳамда чиқинди эритмаларидан молибден ва ренийнинг сорбцияси ва десорбциясининг кинетик қонуниятлари аниқланган;
молибден ишлаб чиқаришнинг техноген чиқиндиларини комплекс қайта ишлашнинг принципиал технологик схемаси ҳамда молибден, рений ва бошқа қимматли компонентларни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
турли ион алмашинувчи сорбентларда ион алмашинув жараёнлари асосида аммоний молибдат ва аммоний перренат ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди ҳамда иккиламчи маҳсулот сифатида мис-темир концентратларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молибден саноат-махсулоти ва техноген чиқиндиларини қайта ишлашнинг самарали усулини ҳамда молибден ва рений аммоний тузларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молибден саноат-маҳсулоти ва шлам-кекларини содали қайта ишлашнинг самарали технологияси «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖнинг 2024 йил 2 октябрдаги 01/293-сон маълумотномаси). Натижада, аралаш таркибли молибден саноат-маҳсулоти хомашёсидан молибденни 97,8 % гача ажратиб олиш имконини берган;
молибден саноат махсулотини сода билан қиздириб ва тўғридан-тўғри содали эритмалар билан ишқорлаб эритишнинг иккита схемаси таклиф этилиб «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 6 ноябрдаги 11-24/01-01500 - сон маълумотномаси). Натижада, қолдиқ кеклар таркибидаги молибденнинг миқдори 2,1% гача камайиши ҳамда олтин концентрацияси - 37,2%, кумуш -39,3% гача ошишига имкон берган;
молибден ишлаб чиқариш чиқинди эритмаларидан молибденни ажратиб олиш технологияси «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖнинг 2024 йил 2 октябрдаги 01/293-сон маълумотномаси). Натижада, ташландиқ эритмалар таркибидан 85,0-90,0% молибденни ажратиб олиш имконини берган;
молибден саноати ташландиқ эритмаларидан ренийни сорбцион ажратиб олиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 6 ноябрдаги 11-24/01-01500 - сон маълумотномаси). Натижада, ГОСТ 31411-2009 га мос келувчи 69,4% ли АР-0 маркадаги аммоний перренат олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish