Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Махмуда Абдухаким қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маьлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги герпес ассоциацияли сурункали гломерулонефритнинг клиник иммунологик хусусиятлари», 14.00.09 - Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib1150.
Илмий рахбар: Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини
ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритнинг клиник-иммунологик кечиш хусусиятларини ўрганиш ва этиопатогенетик давосини муқобиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамизда сурункали гломерулонефрит ташхисли бемор болаларда герпесвирус турларини серологик, молекуляр биологик ташхис усуллар асосида 12% холатда моно ва 88% холатда микст инфекция кўринишида учраши исботланган;
герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларда гипертермия (χ2=15,318, r=0,483), лимфоаденопатия (χ2=45,412, r=0,750), стероид давога резистентлик (χ2=19,110, r=0,532) асосий таянч клиник белгилари эканлиги исботланган;
герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда В лимфоцитопения (r=-0,425), ИЛ-6 (r=0,615) яллиғланиш цитокининг фаоллигининг ошиши ва ИФН-α (r=-0,425) миқдорининг камайиши билан исботланган;
герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда стандарт даво билан бирга вирусга қарши ва иммуномодулятор воситаларни қўллаш, сурункали гломерулонефрит рецидивланиш частотасининг (χ2=23,138, r=0,717) камайишига олиб келиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалардаги герпес ассоциацияли сурункали гломерулонефритнинг клиник иммунологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Республикамизда сурункали гломерулонефрит ташхисли бемор болаларда герпесвирус турларини серологик, молекуляр биологик ташхис усуллар асосида 12% холатда моно ва 88% холатда микст инфекция кўринишида учраши “Болаларда герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда ташхис ва даво усулларини такомиллаштириш” услубий тавсиясига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2022йил 24 март 8н-р/274 сонли қарори билан тасдиқланган. Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 8 январдаги 7-сон буйруғи ва Наманган шахар болалар шифохонасининг 2024 йил 3 январдаги 2-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/90-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: эпидемиологик ва серологик тадқиқотлар асосида сурункали гломерулонефритда герпесвирусларнинг этиологик ўрнини аниқлаш бошқа касалликларга гумон қилиш орқали асоссиз текширувларнинг олдини олишга ва ўз вақтида аниқ ташхис қўйишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: сурункали гломерулонефрит билан касалланган 67 нафар болаларда герпесвирус ассоциациясини ўз вақтида ташхислашга имкон бериб, бир нафар беморга ташхисот усулларига кетадиган маблағдан бюджет хисобидан 350000 сўм иқтисод қилинган, шундай қилиб ГВА СГН билан касалланган жами 67 нафар боладан 23450000 иқтисод қилинган. Хулоса: Герпесвирус инфекциясини ўз вақтида ташхислаш орқали асоссиз текширувларнинг олдини олишга ва ўз вақтида аниқ ташхис қўйишга ёрдам берган ва бир нафар беморга ташхисот усулларига кетадиган маблағдан бюджет хисобидан 350000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларда гипертермия (χ2=15,318, r=0,483), лимфоаденопатия (χ2=45,412, r=0,750), стероид давога резистентлик (χ2=19,110, r=0,532) асосий таянч клиник белгилари эканлиги “Болаларда герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда ташхис ва даво усулларини такомиллаштириш” услубий тавсиясига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2022 йил 24 март 8н-р/274 сонли қарори билан тасдиқланган. Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 8 январдаги 7-сон буйруғи ва Наманган шахар болалар шифохонасининг 2024 йил 3 январдаги 2-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/90-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш хасталикнинг рецидивланиш сонини камайишига, сурункали буйрак касаллиги ривожланишини олдини олади ва болалар ногиронлигини камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит билан касалланган билан касалланган 36 нафар бемор болаларда ўртача касалхонада даволаниш кунларини 15,8 кундан 10,1 кунга қисқартирган. Шифохонада бир кунлик даволаниш учун бюджет маблағларидан бир нафар беморга 1 кунга 785000 сўм иқтисод қилиш имконини берган ва жами 36 нафар бемордан 1 кунда 28260000 иқтисод қилинган. Хулоса: сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларда герпесвирус таянч симптомлари – гипертермия, лимфоаденопатия ва стероид давога резистентлик асосида касалликни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш, хасталикнинг рецидивланиш сонини камайишига, сурункали буйрак касаллиги ривожланишини профилактикаси бўлиб хизмат қилган ва бир нафар беморга бюджет маблағларидан 1 кунга 785000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритнинг рецидивларининг сонини ортиши заминида герпесвирусларнинг фаол турларининг аниқланиши билан бирга, қонда В-лимфоцитопения, ИЛ-6, ФНО-альфа яллиғланиш цитокинларинг фаоллигининг ошиши ва ИФН-α миқдорининг камайиши “Болаларда герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда ташхис ва даво усулларини такомиллаштириш” услубий тавсиясига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2022 йил 24 март 8н-р/274 сонли қарори билан тасдиқланган. Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 8 январдаги 7-сон буйруғи ва Наманган шахар болалар шифохонасининг 2024 йил 3 январдаги 2-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/90-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритнинг ўз вақтида этиопатогенетик даволаш тактикасини қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартириш хамда рецидивлар сонини камайтиришга имкон яратади ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит билан касалланган 36 нафар бемор болаларда ўртача касалхонада даволаниш кунларини 15,8 кундан 10,1 кунга қисқартирган. Шифохонада бир кунлик даволаниш учун бюджет маблағларидан бир нафар беморга 1 кунга 785000 сўм иқтисод қилиш имконини берган ва жами 36 нафар бемордан 1 кунда 28260000 иқтисод қилинган. Хулоса: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда иккиламчи иммунодефицит холатини аниқлаш беморларни даволаш жараёнини оптималлаштириш, асоссиз равишда ўрин кунларни банд қилиш ва даволанишга сарфланиши мумкин бўлган харажатларни тежаш билан изоҳланади, бу эса, ҳар бир бемор учун 785000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда стандарт даво билан бирга вирусга қарши ва иммуномодулятор воситаларни қўллаш, сурункали гломерулонефрит рецидивланиш частотасининг камайиши “Болаларда герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда ташхис ва даво усулларини такомиллаштириш” услубий тавсиясига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2022 йил 24 март 8н-р/274 сонли қарори билан тасдиқланган. Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 8 январдаги 7-сон буйруғи ва Наманган шахар болалар шифохонасининг 2024 йил 3 январдаги 2-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмийтехник кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/90-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит ташхисли беморларда стандарт даво билан биргаликда вирусга қарши ва иммуномодулятор воситаларни қўллаш касалхонада даволаниш давомийлигини қисқартиришга, катамнез даврида рецидивлар сонини камайтиришга имкон яратади ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефрит билан касалланган бемор болаларда этиопатогенетик даво ўтказиш болаларда сурункали гломерулонефрит рецидивларини 53,7% га камайтирган, натижада 1 йил давомида касалхонада даволаниш сони қисқарган. Агар 1 нафар бемор бола учун касалхонада 10 кун даволаниш 7850000 сўмни ташкил қилса, 36 нафар бемор учун 1 йилда 282600 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: болаларда герпесвирус ассоциацияли сурункали гломерулонефритда комплекс равишда вирусга қарши ва иммуномодуляторларни қўллаш даво усулларини самарадорлигини ошириб, беморларда сурункали гломерулонефрит рецидивланиш частотасининг камайишига, ҳаёт сифатини яхшиланишига, эрта ногиронликнинг олдини олинишига, ҳамда шифохонада даволаниш такрорийлиги ва муддатини қисқартириб, 1 нафар беморга 7850000 сўмни иқтисод қилишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish