Sayt test rejimida ishlamoqda

Душаева Гулбаҳор Зохиджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корея Республикаси ва Марказий Осиё: ҳамкорлик тажрибаси ва замонавий босқичдаги ҳолати”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётинг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ss490
Илмий маслаҳатчи: Жоʻраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Наталя Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор. Ниязова Наргиза Мухтаровна, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ривожланишининг ҳозирги тенденсиялари ва истиқболларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Кореянинг минтақавий давлатдан глобал давлат мақомига эришишга қаратилган халқаро сиёсий-иқтисодий ва дипломатик таъсирини кенгайтириш, халқаро хавфсизликни таъминлашда либерализм ёндашувларини институционал механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш ва жаҳон миқёсида корейс юмшоқ куч ресурсларини тарғиб қилишни назарда тутувчи ташқи сиёсий стратегияси “глобал ўзак давлат” назариясига кўра асослаб берилган;
Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, Корея Республикасининг минтақа давлатлари билан географик жиҳатдан ўзаро боғлиқликни таъминлаш, тараққиётнинг корейс модели тажрибаси имкониятларидан фойдаланиш ва кўп томонлама стратегик алоқаларни иқтисодий дипломатия воситасида амалга оширишга йўналтирилган миллий манфаатлари “Корея Ипак йўли” (К-Силк Роад) лойиҳасига кўра исботланган;
Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида корейс диаспорасининг икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларга таъсири, кўп томонлама халқ дипломатиясини такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Жанубий Кореяда “Марказий Осиё диаспораси ҳамжамияти”ини таъсис этиш таклифи далилланган;
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида кўзда тутилган халқаро ҳамкорликни кенгайтириш кўламида Корея Республикаси билан сиёсий, савдо-иқтисодий алоқаларнинг юқори даражадаги самарадорлигини ошириш, Марказий Осиё ва Жанубий Корея ўртасидаги боғлиқлик асосларини такомиллаштириш, ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришда “Марказий Осиё – Корея” форматини давлат раҳбарлари даражасига олиб чиқиш чиқиш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корея Республиаксининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳомкорлиги бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида “Wорлд политиcс” ўқув қўлланмасида “Корея Республикаси ва Марказий Осиё: ҳамкорлик тажрибаси ва замонавий босқичдаги ҳолати” мавзусида ёзилган сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясидаги “Марказий Осиё жаҳон сиёсатида ва Корея Республикаси жаҳон сиёсатидаги ўрни” мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 06.06.2024 йилдаги 01-04-01/1286-сонли маълумотномаси).
Корея Республиаксининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳомкорлиги бўйича олиб борилган тадқиқот ишидан “Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболи (Ўзбекистоннинг ташаббуслари асосида)” номли амалий ташаббускор лойиҳасида фойдаланилди (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 06.06.2024 йилдаги 01-04-01/1285-сонли маълумотномаси). Хусусан, янги шаклланаётган халқаро тартиботлар шароитида Марказий Осиёда Россия, АҚШ, Хитой, Япония, Корея, Покистон, Хиндистон, Эрон, Туркия Араб давлатлари омилининг бугунги ҳолат ва янги тенденсияларни ёритишда, янгилаётган халқаро тартиботлар шароитида Ўзбекистон ташқи сиёсатини ёртилишида таҳлилида диссертациядан Корея Республикасининг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалари ҳамда транспорт логистика йўлларини жорий этиш бўйича тадқиқот натижаларидан фойдаланилган.
Диссертация ишида Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида маданий-гуманитар омилларнинг ўрни ёртилганда, Марказий Осиёдаги “корейс диаспораси”нинг ўрни икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшаётганлиги ўрганилган ва маданий алмашинув, гуманитар ташаббуслар Корея ва Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Маърифий дастурлар, маданий фестиваллар ва бошқа тадбирлар маданий алоқаларни сақлаш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Технология ва таълим соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик ҳам ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиши қиёсий таҳлил қилинган. Ушбу маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамалакатлар билан дўстлик алоқалри қўмитаси томонидан фойдаланилди (14.07.2024 14-07-1164-сонли маълумотномаси).
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда Г.Душаева тадқиқотларида илгари сурилган Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлигига оид таҳлилий маълумотлар, шу жумладан ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг тарихий, маданий, иқтисодий, сиёсий жиҳатларига доир маълумотлардан фойдаланилган. Айниқса, диссертация ишида Жанубий Кореянинг “юмшоқ куч” омили таҳлил қилиниб, Марказий Осиё давлатларига таъсири ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганлиги аниқланган. Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида маданий-гуманитар омилларнинг ўрни, Марказий Осиёдаги “корейс диаспораси”нинг ўрни икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшаётганлиги ўрганилган ва маданий алмашинув, гуманитар ташаббуслар Корея ва Марказий Осиё халқлари ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишига оид илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди (20.08.2024 01-44-171-сонли маълумотнома).

Yangiliklarga obuna bo‘lish