Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Одилнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Магнит материалларда магнитооптик ҳодисалар ва оптик коммутаторларнинг янги авлодининг элемент базалари», 01.04.05–Оптика (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/FM112.

Илмий маслаҳатчи: Мукимов Комил Мукимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM/T.65.01.

Расмий оппонентлар: Звездин Анатолий Константинович, физика-математика фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Валиев Уйгун Вахидович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Кодиров Мумин Кодирович,физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: нодир ер феррит-гранат пленкалари ва монокристалларининг оптик ва магнитооптик хусусиятлари механизмларини аниқлаш ва оптик коммутаторларнинг янги элемент базаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гранатнинг оптимал кимёвий таркиби ва унга Tb, Yb, Dy ионларининг кирувчанлик коэффициентини  концентрация қиймати (х) га ва Ga ионларининг температурага боғлиқлиги аниқланган;

қатламли магнит структурасида электромагнит тўлқинларни тарқалиш механизми ва икки қатламли магнит структурасида нурларнинг қайтиш ва ўтиш формулалари таклиф қилиниб, Фарадей ва Керр эффектлари ўзаро боғланиши аниқланган;

катта дозали (Д>5х1019 ион/см2) ва энергияси Е=0,5­­-2 кэВ бўлган кислород ионлар билан нурлантирилган плёнкаларнинг оптик ва магнитооптика хоссалари аниқланган;

темир иттрий феррит-гранати плёнкаларида магнитооптик сезувчанликни аниқлаш усули ва, шунингдек ферромагнитларда магнит ножинслигини ўлчаш усули  ва юқори қувватли лазер нурлари тасирида домен деворларининг барқарорлиги аниқланган;

илк бор фотомагнит эффектларнинг температурага боғлиқлиги, Y3Fe5O12 монокристалларида импульсли лазер нурлари таъсирида магнитланишининг ўзгариши аниқланган ва Y3Fe5O12:Si кристаллида оптик-тола тизимида юқори қувватли имплусли лазерлари учун фотоприёмниклар ишлаб чиқилган;

аморф плёнкаларида ахборотларни ёзиш ва сақлаш учун юқори магнитооптик ассилчанликка эга бўлган спектр соҳаси ҳамда d-f металларнинг (Tb-Fe, Tb-Gd-Fe, Tb-Fe-Co и Tb-Gd-Fe-Co) магнитооптик хоссалари аниқланган;

магнит панжараларида диффракция ва Фарадей ҳодисаси  асосида оптик коммутаторларнинг асосий магнитооптик элементи ишлаб чиқилган;

қаттиқ жисм сиртидаги тасвирларни таққослаш учун микроскоп таркибига  предмет столчалари, иккита солиштириш тармоқлари, тасвирлар майдонларини қўшиш блоки, объектив, ўтказувчи ойна, визуал-телевизион каналлар ва кузатиш блокларини  киритиш ҳисобига такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Магнит материалларда магнитооптик ҳодисаларни ва оптик коммутаторлар янги авлодининг элемент базаларини яратиш асосида:

феррит гранатларда домен тизимларини кўриш ва тасвирларнинг сифатларини яхшилаш бўйича «Объект юзасининг суръати бўйича уни қиёсий анализ учун қурилма»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04195, 30.07.2010 й). Ишлаб чиқарилган қурилма доменларнинг тасвирлар сифатини юқорироқ аниқликда кузатиш имконини берган;

дозаси 5∙1019 ион/см2 дан катта энергияси 0,5-2 кэВ бўлган кислород ионлар билан нурлантирилганда плёнкаларнинг оптик ва магнитооптик хоссалари ўзгаришининг аниқланган физикавий механизми Беларуссия Республикаси материалшунослик  илмий-тадқиқот марказида ихтиёрий таркибдаги юқори сифатли нодир ер феррит-гранатлари плёнкаларини олишда қўлланилган (Белорусия Миллий Фанлар академияси Материалшунослик илмий ишлаб чиқариш маркази давлат бирлашмасининг 2018 йил 3 майдаги 16001-23/290-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши юқори сифатли ихтиёрий нодир ер феррит-гранат плёнкалари олиш имконини берган;

Мах–Цендр интерферометри базасида Bi-ли феррит гранат пленкаларида Фарадей эффекти натижалари «Unikon.Uz» илмий техник ва маркетинг тадқиқотлар  марказида мультиплексорлар ва демультиплексорларнинг элемент базалари ҳамда ассоциатив коммутация тизимида оптик оқим калитларини, шунингдек уй тизимида SOHO (small office, Home office) локал тармоқларни яратишда оптик ҳамда алоқанинг минтақавий ва магистрал тармоқлари коммутаторларининг ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 22 июндаги 338/4556-сон маълумотномаси). Илмий натижаларидан фойдаланиш оптик коммутаторларининг янги авлоди элемент базаларини ҳамда минтақавий ва магистрал тармоқларини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish