Турақулов Фозилжон Мамарайим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Карбоксиметилселлюлоза асосида барқарорлаштирилган селен нанозарралари тутган биокомпозитларнинг олиниши, тузилиши ва хоссалари”, 02.00.05 - Селлюлоза ва селлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси, 02.00.12 - Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/К723.
Илмий раҳбар: Юнусов Хайдар Эргашович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.К/FM/Т.36.01.
Расмий оппонентлар: Раҳмонбердиев Гаппор Раҳмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор. Мухамедиев Мухтар Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: натрий-карбоксиметилселлюлоза (На-КМС) эритмаларида турли ўлчам ва шаклли селен нанозарралари (Се0 НЗ) шакллантириш қонуниятларини аниқлаш ва улар асосида гел ва плёнка кўринишидаги полимер биокомпозитларнинг олиниши ва уларнинг тузилиши, физик-кимёвий ҳамда тиббий-биологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор На-КМС эритмасида кимёвий қайтарилиш усулида селенит ионларидан аскорбин кислота иштирокида Се0 НЗни синтез қилишнинг мақбул шароитлари аниқланди;
илк бор На-КМС асосида таркибида турли ўлчам ва шаклга эга Се0 НЗ тутган ўсмага қарши биокомпозит гел ва плёнкалар олишнинг мақбул шароитлари аниқланди.
На-КМС асосида олинган биокомпозит эритма, гел, плёнка матрицаларида шаклланган Се0 НЗнинг ўлчами, шакли, тузилиши ва барқарорлиги замонавий физик-кимёвий тадқиқотлар орқали аниқланди;
На-КМС матрицаларида турли ўлчам ва шаклли Се0 НЗ шаклланиши дастлабки реакцияга киришаётган реагентларнинг ўзаро нисбатларига, реакция шароитларига боғлиқ эканлиги тадқиқотлар орқали исботланди;
таркибида турли ўлчам ва шаклли Се0 НЗ тутган На-КМС асосида олинган гел ва плёнкаларнинг токсикологик ва ўсмага қарши хоссалари ўрганилганда “таркиб-тузилиш-хосса” қонуниятлари кузатилди;
таркибида турли ўлчам ва шаклли Се0 НЗ тутган На-КМС асосида биокомпозит гел ва плёнка олишнинг принципиал технологик схемалари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Биопарчаланувчи полимер структурасида барқарорлашган Се0 НЗ олиш усули” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патенти олинган (№ ФАП 2422, 15.02.2024). Натижада полимер билан барқарорлаштирилган Се0 НЗ тутган эритма, гел ва плёнка наъмуналарини синтез қилиш усуллари ишлаб чиқилган ва маҳаллий хомашёлар асосида импорт ўрнини босувчи самарали арзон бўлган ўсма касалликларини профилактикаси ва даволовчи полимер таркибли биокомпозит биоматериаллар синтез қилиш имконини берган;
биоерувчан табиий полимерлар танлаш ва уларнинг тузилиши, реологик хоссалари, гел, плёнка ҳосил қилиш хусусятлари ҳамда полимер асосда Се0 НЗ шаклланиш қонунятлари “УНИТЕХПРОМ БДУ” унитар корхонасида амалиётга жорий этилган. (“УНИТЕХПРОМ БДУ” унитар корхонасининг 2024-йил 06-февралдаги №02/411 рақамли хати). Натижада полимер асосида таркибида Се0 НЗ тутган полимер таркибли дори воситаларининг тажриба наъмуналарини олиш имконини берган;
мазкур тадқиқот бўйича чоп этилган На-КМС ва Се0 НЗ асосидаги биокомпозитларнинг синтези ва физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган назарий-илмий тадқиқот натижаларидан юқори импакт факторли (ИФ) 5 та хорижий илмий журналларда фойдаланилган ва ҳаволалар берилган ((1) Чемистрй оф Африcа, 2022, В 6, № 2, ИФ = 2.3, Спрингер; (2) Греен проcессинг анд сйнтҳесис, 2023, 12, 20228100, ИФ = 3.97; (3) Wасте анд Биомасс Валоризатион, 2023, Паге1, ИФ = 3.449, Спрингер; (4) Нанобиотечнологй Репорц, 2024, Вол. 19, Но. 1. ИФ = 0.5; (5) Wасте анд Биомасс Валоризатион, 2024, 15, 1793–1806. ИФ = 3.449, Спрингер). Натижада селен нанозарраларининг ўлчам ва шакларини бошқариш орқали юқори биологик фаолликга эга биокомпозит препаратлар ва биоматериаллар олиш имкониятини берган.