Sayt test rejimida ishlamoqda

Писецкий Юрий Валерьевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Масофадан мониторинг қилиш қурилмалари ва усуллари», 05.04.02– Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T40.

Илмий маслаҳатчи: Арипов Хайрулла Кабилович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.

Расмий оппонентлар:  Бахрамов Сагдулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Иногамов Акмал Муратович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ёнғин ва экологик хавфли вазиятларни аниқлаш ва олдини олишга мўлжалланган токсик ва ёнғинга хавфли газларни назорат қилишнинг узлуксиз мониторинг қилиш усуллари ва юқори самарадорли автоматлаштирилган қурилмаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

энг кичик хатолик ва юқори сезгирлик билан автоном ва ишончли ишлайдиган усули атроф-муҳитни масофадан мониторинг қилиш мезонлари орқали ишлаб чиқилган;

юқори ишончлилик, сезгирлик ва ҳалақитбардошлик билан кенг ҳароратлар чегараларида хавфли объектлар атроф-муҳитдаги ёнувчан моддалар  ҳақидаги маълумотларни қайд этиш ва ишлов беришга имкон берадиган автоматик мониторинг қилиш аппарат комплекси таъминоти ёрдамида яратилган;

Ўзбекистоннинг иқлим шароитларида нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарда хавфли объектларни масофадан мониторинг қилиш тизимини самарали ишлатиш  ингредиент услуби асосида ишлаб чиқилган;

конструктив ўзгартиргич қўллаш асосида Ўзбекистоннинг иқлим шароитларида самарали ва ишончли ишлатиш учун термокаталитик датчик ишлаб чиқилган;

Ўзбекистоннинг турли минтақаларида хавфли объектларни марказлашган мониторинг қилиш корпоратив тармоғини яратиш усули асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Масофадан мониторинг қилиш қурилмалари ва усуллари бўйича олинган натижалар асосида:

ёнғиндан огоҳлантириш бўйича Тошкент телеминорадаги узунлиги бўйича 375 метрли автоном радиоканали муайян вақт оралиғида алоҳида ишлайдиган алгоритм асосида самарали радиомониторинг тизими «РТУМ» ДУКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 33-8/4153-сон маълумотномаси). Натижада 26,95 МГц частота рақамли радиосигнални автоном узатиш усулини қўллаш орқали ёнғин сигнализацияси учун сарф-харажатларни камайтириши имконини берган;

автоном радиоканални қўллаган ҳолда ҳамда ингредиент мониторинг усули асосида термокаталитик сенсорли, 4 канналли газни қайта ишловчи станциянинг радиомониторинг тизими «Avaton gaz avto», «Gazkompressor-Servis», «Rahshona-H.H.», «Buyuk Boriy-Valiy» МЧЖларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 33-8/4153-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида хавфли газ исини аниқлаш сифатини ошириш ва газларни сизиб чиқишини аниқлашни тезлаштириш, ишлаб чиқаришда ишлаш жараёнида хавфсизлигини ошириш имконини берган;

ёнилғи қуйиш шоҳобчаларида бир вақтнинг ўзида газсимон аралашмаларнинг тўғридан-тўғри намунасини радиомониторинг усули асосида Ўзбекистон шароитига мосланган термокаталитик сенсор билан узлуксиз назорат қилиш автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шахобчаси «ALEKS PLYUS BIZNES» МЧЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 33-8/4153-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида якка тартибдаги мониторинг тизими асосида автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шахобчаси бир вақтнинг ўзида назорат қилиш корхона техник ходимларининг ишини сезиларли даражада осонлаштирган ҳамда корхона меҳнат ресурсларини тежаш имконини берган;

оптик сигналларини узатиш усули асосида мониторинг тизимида қўлланиладиган универсал сенсор модули «РТУМ» ДУК, «Avaton gaz avto», «Gazkompressor-Servis», «Rahshona-H.H.», «Buyuk Boriy-Valiy», «ALEKS PLYUS BIZNES» МЧЖларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 33-8/4153-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида универсиал сенсорли модули асосида мониторинг тизимининг функционаллигини кенгайтириш, натижалар ишончлилигини 1,5 марта ошириш имконини берган;

Ўзбекистон иқлим шароити учун ишлаб чиқилган термокаталитик сенсорлар газни қайта ишлаш заводида бевосита танлаб олиш усули ва ишлаб чиқилган радиомониторинг тизимини такомиллаштириш усули «Avaton gaz avto», «Gazkompressor-Servis», «Rahshona-H.H.», «Buyuk Boriy-Valiy», «Aleks Plyus Biznes» МЧЖларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 33-8/4153-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида билвосита газни танлаш усулини такомиллаштириш орқали сенсорнинг ишлаш ҳарорати оралиғини чет эл аналогларидан нисбатан ўлчаш хатосини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish