Усманханов Одилхон Аюбхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма орқа мия чурраларининг комплекс диагностик принциплари ва жарроҳлик коррекциясининг тактикаси», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib228.
Илмий раҳбар: [Мирсадиков Дониёр Абдулхаевич], тиббиёт фанлари доктори. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедиев Махмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори; Воронов Виктор Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. орқа мия чурраларини ташхислаш ва хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш асосида даво натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
орқа мия дизрафизмида МСКТ-гернио/миелография усули ёрдамида “контраст йўлакча” диагностик белгиси ишлаб чиқилган;
орқа мия чурраларининг спонтан ёрилишида беморларни шошилинч ҳолатдан режали жарроҳлик амалиётига ўтказишга имкон берувчи «чурра дренажи» усули ишлаб чиқилган;
чуррани липомиелоцеле турида жарроҳлик усули терини «минарет» кесими орқали амалга ошириш билан такомиллаштирилган;
ярали ликворея, менингит ва менингоэнцефалит каби асоратларни олдини олишда орқа мия субарахноидал бўшлиқнинг «ташқи дренаж» усули зарурлиги исботланган;
орқа мия чурраси қўшалоқ нуқсонлар билан учраганида ва чурранинг ёрилиши бўлган ҳолатларида хирургик даволаш босқичлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма орқа мия чурраларининг комплекс диагностик принциплари ва жаррохлик даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Орқа мия чурраларини жаррохлик даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 04319, 09.03.2011). Таклиф этилган ихтирони қўллаш касалликнинг иккиламчи асоратлари ва ўлимни камайтириш (10,8% дан 1,9%гача) имконини берган;
«Орқа мия чурраларини ташхислаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 05619, 13.06.2018). Таклиф этилган ихтирони қўллаш касаллик ташхисини яхшилаш (38,3%) ва жарроҳлик режасини такомиллаштириш имконини берган;
«Орқа мия туғма чурраларини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 8н-д/15-сон маълумотномаси). Услубий тавсиялар болаларда орқа мия чурраси касалликларининг асоратларини ва касалхонада даволаниш кунларини (4 кунга) камайтириш ҳамда даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
«Липомиелоцеле жарроҳлик даволаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 8н-д/15-сон маълумотномаси). Услубий тавсиялар болаларда туғма орқа мия чурраларини липомиелоцеле хилини даволашда юзага келадиган асоратларнинг олдини олиш ва мавжуд бўлган неврологик танқисликни даволаш имконини берган;
туғма орқа мия чурраларининг комплекс диагностик принциплари ва жарроҳлик тактикасини коррекцияси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Андижон вилояти кўп тармоқли болалар маркази амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 8н-д/15-сон; 2018 йил 10 октябрдаги 8н-з/176-сон маълумотномалари). Натижада орқа мия туғма чурраси бўлган беморларда ташхислаш ва даволашнинг янги услубларини қўллаш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган ва операциядан кейинги асоратлар 5 баробар камайган.