Якубжонова Шохсанам Тошканбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агротуризмнинг табиий географик жиҳатлари (Ўзбекистон мисолида)», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/G27.
Илмий раҳбар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баҳритдинов Баходир Арифович, география фанлари доктори, профессор; Шамуратова Нигора Тахировна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: агротуризмнинг табиий географик жиҳатларини аниқлаш ва агротуристик объектлардан оқилона фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика ҳудуди агроландшафтларнинг табиий географик шароити кўрсаткичлари баҳоланган ҳолда агротуризм нуқтаи назаридан «жуда қулай», «қулай», «кам қулай», «қулай эмас» агротуристик районларга ажратилган;
илк бор республика геокомплексларининг агротуристик объектлари ва маршрутларини акс эттирган «Ўзбекистон Республикасининг агротуристик районлари» картаси ишлаб чиқилган;
агротурларни аниқлаш ва маршрутларни ишлаб чиқиш қоидалари агротуристик объектлардан фойдаланишнинг мавсумий давомийлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
республиканинг тоғ, тоғ олди, текислик, ботиқларидаги геокомплексларида агротуристик фаолиятни ташкил этишнинг ҳудудий тафовутлари ва агротуристик маршрутларнинг фаслий ўзгариш йўналишлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агротуризмнинг табиий географик жиҳатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республикамиз геокомплексларининг агротуристик имкониятларини жуда қулай, қулай, кам қулай, қулай эмас даражаларга ажратиб баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 04-22/5660-сон маълумотномаси). Натижада республикамиз ҳудудларинингагротуристик объектлари ва улардан фойдаланиш имкониятини аниқлашга хизмат қилган;
республикамиз ҳудудини агротуристик районлаштириш ва улардаги агротуристик объектлар ва маршрутларни акс эттирган «Ўзбекистон Республикасининг агротуристик районлари» картасиЎзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 04-22/5660-сон маълумотномаси). Натижада республикамиз ҳудудларида агротуризмни турли йўналишларда ва мавсумий ташкил этишга хизмат қилган;
агротуризмда турларни аниқлаш ва маршрутларни ишлаб чиқиш қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 сентябрдаги04-22/5660-сон маълумотномаси). Натижада янги туристик йўналишлар ва маршрутлар ишлаб чиқишга, республикамизнинг туристик салоҳиятидан фойдаланишни яхшилашга хизмат қилган.
агротуризмнинг ҳудудий фарқлари ва даврий ўзгаришлари хусусиятларининг республикамиз ҳудудий хусусиятлари «Экология ва табиатни муҳофаза қилиш» номли ўқув қўлланмага сингдирилган (24.08.2017 й., 603-сон гувоҳнома). Натижада бакалавриат талабаларига агротуризмнинг ҳудудийлик, даврийлик жиҳатларини ўрганишга, геокомплексларнинг имкониятларидан оқилона фойдаланиш ҳақидаги билимларини чуқурлаштиришга, ўқитиш сифатини оширишга имкон берган.