Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Шахлохон Ғаниевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек мумтоз шеъриятида поэтик мазмун ва шаклий изланишлар(Завқий, Муҳсиний ижоди мисолида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil526.

Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти.

Илмий раҳбар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.

Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳамидович, филология фанлари доктори; Жўрабоев Отабек Рустамбек ўғли, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мумтоз меросимизга муносиб улуш бўлган Завқий шеъриятини ва ҳалигача махсус тадқиқот объекти бўлмаган Муҳсиний ижодини адабиётшуносликда қарор топган янгича қарашлар ҳамда холис мезонлар асосида тадқиқ этиш, уларнинг ғоявий-бадиий оламини кашф этиш, давр адабий ҳаётида мавқеини белгилаш, шеъриятидаги поэтик мазмун ва бадиий шакл масаласи, уларнинг мутаносиблигини намоён бўлиш жиҳатларини ёритишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Завқий, Муҳсинийлар шеъриятининг шаклланиши ва такомилидаги тарихий-ижтимоий, адабий-эстетик ҳамда ижодий омиллар далилланган;

поэтик мазмуннинг ижодкор дунёқараши ва истеъдодига боғлиқ жиҳатлари, ифодасидаги ўзига хосликлар Завқий ва Муҳсиний ижоди мисолида аниқланган;

шеърий унсурлар (вазн, қофия ва радиф)нинг поэтик мазмунга таъсири ва ўзаро муносабати, бу борада анъана ва маҳорат даражаси кўрсатилган;

ижодкорларнинг мумтоз анъаналарга муносабати, устоз салафларга издошлик, бадииятда ўзига хослик масалалари текширилиб, Қўқон адабий муҳитининг маҳоратли ижодкорларидан бўлгани, мумтоз адабиёт тарихида муносиб ўринга эгалиги, шеърияти анъана ва новаторликнинг уйғунлашуви намунаси экани исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Завқий ва Муҳсиний шеъриятида поэтик талқин ва услубий изланишлар мавзусида олиб борилган тадқиқотлар асосида XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари Қўқон адабий муҳити намояндалари, хусусан, Завқий ва Муҳсиний ижоди бўйича олинган натижалар асосида:

Завқийнинг нисбатан тўлдирилган таржимаи ҳоли, поэтикасига хос белгилар, жанрий таркиби хусусиятларига доир маълумотлардан ФА-Ф8 рақамли “15 жилдли “Ўзбек фольклори ва адабиёт тарихи” фундаментал лойиҳасида (2007–2011) фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги ФТА-02-11/1059-сон маълумотномаси). Натижада Завқий ҳаёти ва адабий фаолиятига доир маълумотлар янгиланган, шоир шеъриятидаги поэтик мазмун ва ифода ҳамда услуб масалаларини янада кенгроқ ёритиш имконияти юзага келган;

Муҳсиний ва Завқий асарларининг сақланиши, қўлёзма манбалари ҳақидаги маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида янгидан ташкил этилаётган “XVI–XIX асрлар ўзбек адабиёти”, “Миллий уйғониш давр адабиёти” мавзуларидаги экспозиция бўлимларининг тегишли қисмларини яратишда фойдаланилган ҳамда музей ашёлари электрон каталоги ва инфокиоск материаллар базасига киритилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 23 июлдаги № 3/1255-1942-сон маълумотномаси). Натижада музей фонди Завқий ва Муҳсиний асарларининг янги қўлёзма нусхалари ва дастхат девонлари, айрим шеърлари киритилган баёзлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;

ҳар икки шоир ижодининг кенгроқ тарғиб қилинишида “Зиё” медиа маркази томонидан эфирга узатилган қатор ахлоқий-маърифий кўрсатувларда Завқий ва Муҳсиний ижодидаги ҳикматли байтлар, ибратли мисралар талқини ва таҳлилида диссертациядаги назарий қарашлар ва хулосалардан  фойдаланилган (Тошкент ислом университети Зиё медиа марказининг 2017 йил 4 октябрдаги 05-10-17-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини оширишга эришилган;

Фарғона вилояти “Завқий” жамғармаси томонидан ташкил этилган адабий-маърифий тадбирлар ҳамда жамғарма ҳомийлигида нашр этилган “Завқий ижоди” тўпламида диссертациядаги шоир ижодига доир янги маълумотлар ва илмий-назарий қарашлардан фойдаланилган (“Завқий” жамғармасининг 2017 йил 5 октябрдаги маълумотномаси). Натижада шоир умр баёнига киритилган янгиликлар, Қашқардаги авлодлари, девони тақдирига оид маълумотлар, сўнгги йилларда топилган шеърлари таҳлилини омма эътиборига етказишда муҳим манба бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish