Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаазизова Мадина Элдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўкрак бези сарартони касаллигини эрта аниқлаш алгоритмлари”, 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.2.PhD/Т4553
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муҳамедиева Дилдора Кабуловна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Номаз, техника фанлари доктори, профессор; Дадахонов Мусахон Хошимхонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тасвирдан ажратиб олинган белгилар асосида машинали ўргатиш ва норавшан Сугено модели ҳамда тасвир маълумотлар тўпламидан фойдаланган ҳолда ўрамли нейрон тўри асосида кўкрак бези саратони касаллигини эрта аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тегишлилик функсиялари хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда тасвирлар устида бажариладиган морфологик амаллар такомиллаштирилган;
норавшан тўпламлар назарияси элементлари асосида кўкрак бези рентген тасвирларига дастлабки ишлов бериш алгоритми такомиллаштирилган;
кўкрак бези саратони белгиларини инобатга олган ҳолда ташхислашнинг гибрид алгоритми ишлаб чиқилган;
кўкрак бези тасвири асосида саратон касаллигини ташхислаш учун нейрон тўр архитектураси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кўкрак бези тасвири асосида ташхислаш алгоритмлари ва дастурий таъминот ёрдамида:
кўкрак бези саратони касаллигини эрта аниқлаш алгоритмлари услубияти  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий  тиббиёт  маркази Самарқанд филиалига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 02-28/2852-сонли маълумотномаси). Натижада  кўкрак бези саратонини ташхислаш самарадорлигини ўртача 13% га ошириш имконини берган;
ўрамли нейрон тўри асосида кўкрак бези саратонини ташхислашнинг компютер тизимлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий  тиббиёт  маркази Сурхондарё филиалига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 02-28/2852-сонли маълумотномаси). Натижада кўкрак бези саратонини ташхислаш самарадорлигини ўртача 15% га ошириш имконини берган.
ўрамли нейрон тўри асосида кўкрак бези саратонини ташхислашнинг компютер тизимлари “Статус Медлине” масъулияти чекланган жамиятида жорий қилинган. (2023-йил 16-октябрдаги 3-сонли далолатнома) Натижада кўкрак бези саратонини ташхислаш самарадорлигини ўртача 15% га ошириш имконини берган.
дастурий мажмуа “ИТ-ПАРК ФАРҒОНА” масъулияти чекланган жамиятида кўкрак бези саратон касалликлари белгиларини аниқлаш, тиббий тасвирларга ишлов бериш ва ташхислаш воситаси сифатида қўлланилмоқда (2024-йил 8-майдаги 4-сонли далолатнома). Натижада ташхислаш учун сарфланган вақтни ўртача 10% га қисқартириш ва ташхислаш аниқлигини ўртача 5% га ошириш имконини берган.
дастурий мажмуа “УНИCОН-СОФТ” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўкрак бези саратон касалликлари белгиларини аниқлаш, тиббий тасвирларга ишлов бериш ва ташхислаш воситаси сифатида қўлланилишига тавсия этилади (2024-йил 28-майдаги 5-сонли далолатнома). Натижада ташхислаш учун сарфланган вақтни ўртача 10% га қисқартириш ва ташхислаш аниқлигини ўртача 5% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish