Рахимов Нодир Одиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон ахборот ресурсларини шакллантиришда продукцион билимлар базасини яратиш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2DSc/Т122.
Илмий раҳбар: Бекмуратов Тулкун Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Мухамедиева Дилноз Тўлқиновна, техника фанлари доктори, профессор; Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон ахборот ресурсларни шакллантириш жараёни самарадорлигини оширишга йўналтирилган продукцион билимлар базасини яратиш усул, модел ва алгоритмик-дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон ахборот ресурсларига ишлов бериш самарадорлигини ошириш учун билимлар базасини қуришнинг эксперт мулоҳазалар ва норавшан мантиқдан иборат гибрид усули ишлаб чиқилган;
электрон ахборот ресурслари билимлар базаси иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган билимларни тартиблашнинг продукцион модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
электрон ахборот ресурсларида прецедентларга асосланган норавшан қоида хулосалаш механизми асосида модел қуриш алгоритми ишлаб чиқилган;
электрон ахборот ресурсларида ахборот бирликларига бўлиш асосида продукцион билимлар базасини лойиҳалаш ёндашуви ишлаб чиқилган;
ахборот тизимларда хулосалаш самарадорлигини ошириш, катта массивли маълумотларга ишлов беришда тузилмавий хатоликларни таснифлаш ва бартараф этишнинг усул ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
электрон ахборот ресурсларини шакллантиришда продукцион билимлар базасини қуришнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электрон ахборот ресурсларида билимларни акс эттиришнинг продукцион моделини яратишнинг моделлари, усуллари ва алгоритмик-дастурий воситалари бўйича олинган натижалар асосида:
электрон кўринишдаги матнларни синфларга ажратиш бўйича «МТ 1.0. Матнларни таснифлаш», «TYK 1.0. Тасодифий йиғма кўрсаткичлар», «РВААТ. Продукцион билимларга асосланган ахборот тизими» маълумотлар базаларига «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 27 сентябрдаги хулосаси). Натижада катта массивли маълумотлардан билимларни ажратиб олишда хулосалаш механизмининг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
электрон ахборот ресурсларида ахборот бирликларига бўлиш асосида продукцион билимлар базасини лойиҳалаш ҳамда прецедентларга асосланган қидирув ва хулосалаш алгоритмик-дастурий воситаси “ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ” АЖ корпоратив ахборот тизимига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 33-8/7982-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида корхонанинг ички маълумотлар статистикаси ҳамда мониторинг самарадорлигини 15%га ошириш, электрон ахборот ресурсларида маълумотларни қайта ишлаш ҳамда тегишли таклифларни шакллантиришни 2 баробарга ошириш, корпоратив ахборот тизимидаги электрон ахборот ресурсларини шакллантириш вақтининг самарадорлигини 20%га камайтириш имконини берган;
глобал тармоқ учун электрон ахборот ресурсларининг бошланғич маълумотларини шакллантириш алгоритми, бошланғич маълумотлар асосида продукцион билимлар базаси учун далиллар ва қоидалар базасини яратиш, электрон ахборот ресурслари мониторингидаинтеллектуал таҳлиллаш самарадорлигини ошириш учун продукцион моделга асосланган билимлар базасиниқуришнинг усули, алгоритми ва дастурий модули «ЎзИ-Жиззах» корхонаси абонентларга хизмат кўрсатиш бўлимига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 33-8/7982-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида бошланғич маълумотлар асосида продукцион билимлар базаси учун далиллар ва қоидалар базасини яратиш ҳамда уларга ишлов бериш самарадорлигини 10%га ошириш, дастурий модул ёрдамида маълумотларни таснифлаш ва таҳлиллаш самарадорлигини 7–10%га ошириш имконини берган;
электрон ахборот ресурсларида билимлар базасининг ишлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган билимларни тартиблашнинг продукцион модели ва алгоритми “UNICON.UZ” ДУК ахборот-таҳлил тизимига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 33-8/7982-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш ва тизимлаштириш ёрдамида контекст таҳлил қилиш учун билимлар базасини шакллантириш самарадорлигини 1,5 мартага ошириш, қарор қабул қилиш жараёнини енгиллаштириш ҳамда ушбу жараёнларга кетадиган вақт ва ишчи ресурсларини камайтириш эвазига харажатларни 5–7%га камайтириш имконини берган;
электрон ахборот ресурсларига ишлов бериш самарадорлигини ошириш учун билимлар базасини қуришнинг эксперт мулоҳазалар ва норавшан мантиқдан иборат гибрид усули, катта массивли маълумотларга бошланғич ишлов бериш «Dodi Bobo» ва «KARMAT-PLUS» МЧЖнинг статистика ва мониторинги бўлими ва АРМ тармоғида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 33-8/7982-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида АРМнинг тармоғида маълумотлардан билимларни ажратиб олиш ҳамда уларни тақдим этиш самарадорлигини 11%га ошириш, муҳимлилик даражасини аниқлаш механизми асосида ишлаб чиқилган дастурий воситаси ёрдамида мос ахборот ресурсларини тақдим этиш вақтини 1,5 марта камайтириш, билимларни таҳлиллаш ва саралашнинг ягона боғланган “хулосалаш механизми” ёрдамида катта ҳажмли маълумотларга бошланғич ишлов бериш ҳамда маълумотларни интеллектуал таҳлиллаш ва тизимлаштириш натижасида бошқарув самарадорлигини 12%га ошириш имконини берган.