Чалабоева Зилола Мирзакарим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи 3д-металларнинг 1,2,4-аминотриазол ҳосилалари билан комплекс бирикмаларини синтези ва тадқиқоти», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К612.
Илмий раҳбар: Кадирова Шаҳноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Кадирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Ибодуллоева Мавжуда Ибодуллоевна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мн(ИИ), Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ) ва Зн тузлари билан 1,2,4-аминотриазол ҳосилалари асосида металлкомплексларни синтез қилиш ҳамда уларнинг таркиби, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 1,2,4-аминотриазол ҳосилалари асосида Мн(ИИ), Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ) ва Зн нинг ацетатли, хлоридли, нитратли 28 та янги металлкомплекслар синтез қилинган;
квант-кимёвий ҳисоблашлар ёрдамида лигандларнинг энергетик параметрлари, атомлардаги заряд тақсимоти ҳисобланган ҳамда Л1 даги триазол ҳалқасидаги азот, Л2 да эса ҳалқадаги азот ва ацетамид гуруҳидаги кислород атомларидан координация кетишининг назарий эҳтимоллиги аниқланган;
элемент, энергия-дисперсион, термик таҳлил, электрон, ИҚ-,Раман-,УБ-спектроскопик усуллар ёрдамида синтез қилинган янги металлкомплексларнинг индивидуаллиги ҳамда кристалл ва эритма ҳолатида лигандларнинг оралиқ металл ионларига координацияланиши аниқланган;
илк бор [Мн2(Л1)4((Ч3CОО)2)2]н, [Cу(Л2)2(Ҳ2О)2]Cл2, [Зн(Л2)2(Ҳ2О)2]Cл2, [Ни(Л2)2(Ҳ2О)2](НО3)2·Ҳ2О комплекс бирикмаларнинг монокристаллари олинган ва рентгентузилиш таҳлил ёрдамида барча комплекс полиедрлар октаедр тузилишда бўлиши исботланган;
сувли эритмада ҳосил қилинган комплексларнинг барқарорлик константалари қийматлари ҳисобланиб, Мн2+˂Cо2+˂Ни2+˂Cу2+>Зн2+ кетма-кетлигида ортиб бориши аниқланган, бу эса Ирвинг-Уилямс қатори қонуниятига мос келишини кўрсатган;
мисли комплекслардаги электрон ва стереокимёвий таъсирлар ҳамда координацион полиедрдаги Ян-Теллер эффекти ҳисобига октаедрнинг қийшайиши юзага келган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мн(ИИ), Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ) ва Зн ацетатли, хлоридли, нитратли янги металлкомплексларининг синтези, физик-кимёвий ҳамда биологик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
битта янги бирикманинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентре, ҳттпс://www.ccдc.cам, CCДC депозит рақами 2348448). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмаларга ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда, тузилишини тафсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
синтез қилиб олинган [Cу(Л2)2(Ҳ2О)2]Cл2 комплекс бирикмаси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да металл конструксиялар ва қурилмалар биокоррозиясига қарши ингибитор сифатида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023-йил 23-июлдаги №427/ГК-06-сонли маълумотномаси). [Cу(Л2)2(Ҳ2О)2]Cл2 комплекс бирикмаси анаероб коррозиянинг самарали ингибитори бўлиб, металлар коррозиясини келтириб чиқарувчи литотроф бактерияларга қарши юқори таъсирчанликни намоён қилди. Ишлаб чиқилган биокоррозия ингибиторининг тажрибавий-саноат синовлари, маҳаллий ва хорижий брендларнинг мавжуд ингибиторлари билан таққосланганда ижобий натижаларга эришилди, ҳимоя таъсири 77-79% га тенг;
синтез қилиб олинган [Cу(Л2)2(Ҳ2О)2]Cл2 комплекс бирикмаси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да металл конструксиялар ва қурилмалар биокоррозиясига қарши ингибитор сифатида амалиётга жорий этилган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2024-йил 2-апрелдаги №02-03-01/97-сонли маълумотномаси). Натижада, металл конструксияси ва қурилмаларида коррозия жараёнига қарши ингибитор сифатида қўллаш имконини берган.