Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонов Миртемир Шодиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техник кремний ва кремнийли қотишма­ларни эритиш технологияларини такомил­лаштириш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.DSc/Т195.

Илмий маслаҳатчи: Ашуров Хатам Бахронович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Физика-техника институти, DSc.30.05.2018.FM/Т.34.01  рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Ёлкин Константин Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Шарипов Хасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор; Алиев Райимжон, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё манбаалари ва альтернатив углерод тикловчилардан фойдаланган ҳолда руда тикловчи электр ёйли печда техник кремний ва кремнийли қотишмаларни эритиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

печнинг электр ёйи ёниш зонасига метанни узатиб беришни назарда тутувчи кремний ва кремнийли қотишмаларни эритиш усули ишлаб чиқилган;

боғловчи сифатида натрийли суюқ шиша ишлатиб маҳаллий кварц қумлари ва углеродли тикловчилардан ташкил топган брикетланган шихтадан фойдаланиш асосида кремний ва унинг қотишмаларини электр ёйли эритиш технологияси ишлаб чиқилган;

илк бор маҳаллий кварц томиридан тозалиги 99,0% дан кам бўлмаган олий маркадаги техник кремний олиш мумкинлиги асосланган;

анъанавий тикловчиларни қўллаб бўлакли шихтадан фойдаланишга асосланган технологияга нисбатан, ишлаб чиқилган технология - брикетланган шихта асосида техник кремний ва ферросилиций эритиш жараёнида солиштирма электр энергия сарфини, мос равишда, 8–10% ва 16–20%га камайтириши аниқланган;

майда дисперсли шихта чиқиндилари ҳамда кремний ва кремнийли қотишмалар ишлаб чиқаришнинг газ тозалаш системаси чанги-микрокремнеземни брикетлаш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Техник кремний ва кремнийли қотишмаларни эритиш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

техник кремний олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (№IAР 05440, 2014 й.)  олинган. Натижада кремний олишнинг янги технологияси қиммат кварцитлар ва томир кварцни ўрнига маҳаллий кварц қумларидан фойдаланиш, импорт қилинувчи анъанавий углеродли тикловчиларни 80%ни табиий газга алмаштириш ва солиштирма электр энергия сарфини 8–10%га камайтириш имконини берган;

ферросилицийни эритиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (№IAР 05557, 2015 й.) олинган. Натижада ферросилиций олишнинг янги технологияси қиммат кремнийли хомашё ва углеродли тикловичлар ўрнига кремний ва кремнийли қотишмалар ишлаб ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган майдадисперсли чиқиндилардан фойдаланиш, углеродли тикловчиларни 80%ни табиий газга алмаштириш ва солиштирма электр энергия сарфини 16–20%га камайтириш имконини берган;

ферросилицийни янги эритиш усули «Uz-Shindong Silicon» қўшма корхонасининг Ангрен шаҳридаги ферросилиций ишлаб чиқариш заводида жорий этилган  («Uz-Shindong Silicon» Ўзбекистон Корея қўшма корхонасининг 2018 йил 5 апрелдаги 91-Т-сон маълумотномаси).  Натижада, янги эритиш усули 1 т маҳсулот ишлаб чиқариш учун 205 кг кварцит ва 140 кг коксни тежаш имконини берган;

кремний эритиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қумитасининг 2018 йил 2 апрелдаги 06-906-сон маълумотномаси).  Натижада «Оқбуйро» кварц томири таркиби 99,2–99,3% бўлган олий маркадаги техник кремний ишлаб чиқариш учун яроқлилиги тўғрисида хулоса қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish