Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманазарова Зулфия Кожабаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Магний ва кальций нитратларининг бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/К58.

Илмий раҳбар: Азизов Тохир Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нуралиева Гўзал Абдухамидовна, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: магний ва кальций нитратларини амидли ҳосилалар билан бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

магний, кальций нитратларининг 54 та бир турли ва аралаш лигандли янги координацион бирикмалари синтез қилинган;

рентгенфазавий таҳлил ва ИҚ-спектроскопия усуллари ёрдамида синтез қилинган бирикмаларнинг индивидуаллиги ҳамда лигандлар ва нитрат анионининг марказий ионга координацияланиши аниқланган;

илк бор рентгенструктуравий таҳлил ёрдамида [Ca(NO3)2(NC5H4CONH2)2(H2O)2] координацион бирикманинг кристалл структураси аниқланган;

синтез қилинган бирикмаларнинг термик хоссалари аниқланган ва термолиз маҳсулотлари идентификацияланган;

квант-кимёвий усуллар ёрдамида синтез қилинган бирикмаларнинг энергетик параметрлари, атомларда зарядлар тақсимланиши, геометрияси ва реакцион қобилияти аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Магний, кальций нитратларининг бир турли ва аралаш лигандли координацион бирикмалари синтези, тузилиши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

СаНитКТК стимулятори Қорақалпоғистон деҳқончилик ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-текшириш институтида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 июндаги 07/23-208-сон маълумотномаси). Натижада СаНит·К·ТК стимулятори билан ишлов берилган чигитнинг униб чиқиш муддатини 3–5 кунга, пахтанинг очилиш муддатини 7–10 кунга  қисқартириш ва ҳосилдорликни 15–20% ошириш имконини берган;

СаНитКТК стимулятори Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани фермер хўжаликлари майдонларида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 июндаги 07/23-208-сон маълумотномаси). Натижада СаНитКТК стимулятори билан ишлов берилган чигитнинг униб чиқиш муддатини 3–5 кунга, пахтанинг очилиш муддатини 5–8 кунга  қисқартириш ва ҳосилдорликни 10–15% ошириш имконини берган;

диаква-динитрато-бис-никотинамид бирикманинг рентген тузилиш таҳлил натижалари Кембриж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database,  https://www.ccdc.cam, CCDC, 1850646). Натижада базага киритилган янги модда ўхшаш моддаларни синтез қилишда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish