Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Нигора Яхъяевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда муковисцидознинг турли кўринишлари патогенезида иммуногенетик механизмлар», 14.00.36–Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib131.

Илмий раҳбар: Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSс.30.08.2018.Тib.50.01.

Расмий оппонентлар: Ирсалиева Фатима Хуснутдиновна, тиббиёт фанлари доктори; Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўта тоза биопрепаратлар давлат илмий-текшириш институти (Россия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда муковисцидознинг турли кўринишларини иммуногенетик ташхислаш ва асосланган коррегирловчи даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

муковисцидозда эрта фаоллашув маркерли лимфоцитларнинг пролиферацияси ва дифференцирланиши жараёни билан IFNγ ишлаб чиқарилиши ўзгаришининг ўзаро тескари боғлиқлиги аниқланган;

муковисцидозли болаларда ёд патогенга нисбатан мутаносиб равишда яллиғланишга қарши цитокинлар,  хемокинлар ва IgE миқдорлари ортишининг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

илк бор муковисцидозли болалар ва оналарда СFTR генининг мутациялари, кўп учрайдиган аллеллари ва гаплотипик ассоциациялари аниқланган;

илк бор муковисцидозда касаллик шаклланишига дахлдор TNFα(-308) генининг полиморфизми  аниқланган;

муковисцидознинг турли кўринишларида иммун тизим ҳолати ўзгаришларини башоратлашда иммунологик кўрсаткичлар силжиши коэффициенти ва касаллик кечишини прогнозлаш индекси ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда муковисцидознинг турли кўринишлари патогенезида иммуногенетик механизмларни аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Муковисцидозда иммун механизмлар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 23 ноябрдаги 8н-д/60-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма муковисцидозли болаларни иммуногенетик ташхислаш, хавф гуруҳини аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;

«Муковисцидоз касаллиги» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 8н-п/130-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма муковисцидоз этиологияси, патогенези ва  клиникаси ҳақида маълумотлар олиш ҳамда  эрта ташхислаш ва келиб чиқадиган асоратларининг олдини олишга хизмат қилган;

DGU 05386 сонли «Болаларда муковисцидоз кечиши оғирлигини прогнозлаш учун дастур» (Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги реестрида 2018 йил 6 июнда рўйхатдан ўтказилган). Мазкур дастурий патент болаларда муковисцидозни кечиши, касаллик шаклини эрта баҳолаш ва даволашни барвақт бошлаш орқали оғирлигини прогнозлашга  хизмат қилади;

болаларда муковисцидознинг турли кўринишлари патогенезида иммуногенетик механизмларни аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Темир йўллари болалар шифохонаси ва Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 8н-з/44-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширган, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касаллик ремиссия муддатини узайтириш, асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish